Суюнов Шахзод Ғулом ўғли
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (Илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Гидротехника иншоотларини лойиҳалаш жараёнида сифат кўрсаткичлари назоратини автоматлаштирилган алгоритмларини ишлаб чиқиш”, 05.01.01 – “Муҳандислик геометрияси ва компютер графикаси. Аудио ва видеотехнологиялар”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Т5281.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.О., илмий даражаси ва унвони:
Кучкарова Диларом Файзуллаевна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.Т.10.02 рақамли Илмий Кенгаш асосидаги бир марталик Илмий Кенгааш.
Расмий оппонентлар: Нуралиев Фахриддин Муродиллаевич - техника фанлари доктори, профессор, Қаҳҳоров Уктам Абдурахимович - техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот – Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат Техника университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Замонавий лойиҳалаш тизимларида гидротехника иншоотларини лойиҳаларини тайёрлаш жараёнида сифат кўрсаткичлари назоратини автоматлаштирилган алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
гидротехника иншоотларига таъсир қилувчи асосий омиллар аниқланган ва бу омилларни ўзаро бир-бирига таъсири асосланган;
гидротехника иншоотлари лойиҳаларини баҳолаш усулларидан Делпҳи ва Парето оптимал усулларини таққослаш методикаси ишлаб чиқилган;
гидротехника иншоотлари лойиҳалаш нормалари асосида СолидWОРКС дастурида тўғон 3Д модели ясалган ва сув омборида йиғилган сув босим кучи тўғонга тақсимланиш жараёни визуализацияси усули такомиллаштирилган;
гидротехника иншоотларида йиллик сув ҳажми кўрсаткичлари таҳлили асосида АутоCАД ва Эхсел дастурларида регрессия формулалари ёрдамида сув ҳажмини башоратлаш усули такомиллаштирилган;
гидротехника иншоотлари лойиҳалаш жараёнида квалиметрия, лойиҳани баҳолаш усуллари ва қарор қабул қилиш назарияси қоидалари асосида лойиҳаларни автоматлаштирилган дастур ёрдамида баҳолашнинг алгоритмлари ва дастурий таъминоти яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Диссертация доирасида гидротехника иншоотларини лойиҳалашда қарор қабул қилиш назарияси, компютер графикаси, квалиметрия усуллари, лойиҳани баҳолаш усуллари ва қарор қабул қилиш назариясини қўллаш бўйича олинган натижалар асосида:
Делпҳи ва Парето оптимал усуллари орқали тузилган бир нечта лойиҳаларда энг мақбулини иншоотга таъсир кўрсатувчи асосий омилларга асосан танлаб олиш алгоритмлари ва тавсиялар “Қуйи Зарафшон Ирригация тизими ҳавза бошқармаси”да амалиётга тадбиқ қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 12-январдаги 04/20-122-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган алгоритмлар гидротехника иншоотларининг лойиҳасини баҳолаш жараёнини автоматлаштирилган ҳолда лойиҳани баҳоловчи экспертларнинг иш вақтини 2 баробаргача камайтиришга, меҳнат унумдорлигини эса 6-8% га ошириш имкониятини яратган;
Тадқиқот ишининг натижалари асосида “Топограпҳиc ин драwинг ҳйдротечниcс” номли ўқув қўлланма чоп этилди ва“ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университетида ўқув жараёнига тадбиқ этилди (Сув хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 12-январдаги 04/20-122-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг таълим жараёнини замонавий воситалар ёрдамида самарали ташкил этиш, назарий билимларни уйғунлаштириш ҳамда касбий тайёргарлик даражасини ошириш имконияти кенгайган;
Гидротехника иншоотлари лойиҳалаш жараёнида сифат кўрсаткичлари назоратини автоматлаштирилган алгоритмлари “Гидропроект АЖ” да амалиётга тадбиқ қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 12-январдаги 04/20-122-сон маълумотномаси). Натижада, тавсия қилинган гидротехника иншоотлари лойиҳаларини тузиш жараёнида квалиметрия, лойиҳани баҳолаш усуллари ва қарор қабул қилиш назариясидан фойдаланиш орқали анъанавий баҳолаш усулидан иш самарадорлигини 20% оширишга эришилди.