Бабаев Жумамурод Отахановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Гетероҳалқали бирикмалар асосида дизел ёқилғиларининг эксплуатацион хоссаларини яхшиловчи присадкалар олиш технологияси”, 02.00.08 - Нефт ва газ кимёси ва технологияси” (техника фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Т5816.
Илмий раҳбар: Фозилов Садриддин Файзуллоевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат техника университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, илмий кенгаш рақами: Бухоро давлат техника университети, DSc.03/2025.27.12.Т.16.05.
Расмий оппонентлар: Сайдахмедов Шамшидинхўжа Мухторович, техника фанлари доктори, профессор;  Турсунова Наргиза Самараддиновна, техника фанлари фалсафа доктори(PhD);
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади гетероҳалқали бирикмалар асосида дизел ёқилғиларининг эксплуатацион хоссаларини яхшиловчи присадкалар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат. 
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
таркибида олтингугурт, азот, кислород сақлаган гетероҳалқали бирикмалар асосида 
2-меркаптобензоксазол эфирлари синтез қилиниб, 50оC ҳароратда 6 соат аралаштириб нейтраллаш, 70оC ҳароратда 5 соат давомида галогенли ҳосилаларни ўзаро таъсир эттирилганда эфир ҳосил бўлиш унумдорлиги анъанавий усулга нисбатан 7,8%га юқори бўлиши асосланган;  
дизел ёқилғисига 0,05 % миқдорда 2-меркаптобензоксазол трихлорпентил эфирли присадка қўшилганда, ушбу намунанинг едирилишга қарши юкланиш юки кўрсаткичи 50 дан 249 кг гача ошиши исботланган;
присадка намуналарининг 0,01-0,05 % гача миқдорда қўшилганда сетан сонини 
45 бирликдан 55 бирликкача ошириши, қотиш ҳароратини -12 оC дан дизел ёқилғиси қотиш ҳароратини -32 оC гача пасайтириши, филтрланиш коеффициентининг 1,5 % дан 3,0 % гача ортиши натижасида сифатни яхшиланиши ҳамда дизел ёқилғиларинг бошқа физик-кимёвий хоссаларига салбий таъсир этмаслиги исботланган;
таркибида азот, кислород, олтингугурт сақлаган гетероҳалқали бирикмаларни  синтез қилиш ва улар асосида дизел ёқилғилари хоссаларини яхшиловчи присадкалар олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Гетероҳалқали бирикмалар асосида дизел ёқилғиларининг эксплуатацион хоссаларини яхшиловчи присадкалар олиш технологияси бўйича олинган илмий натижалари асосида:
синтез қилинган изобутилтиобензодиазолон, бензилтиобензодиазолон, пропенилтиобензодиазолон, хлорметилтиобензодиазолон эфирлари асосидаги присадкалар олиш технологияси «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖ нинг 2026-2028-йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган («Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг 2025 йил 29 августдаги 15/83-сон маълумотномаси). Натижада, қўлланилаётган присадкалар ёрдамида дизел ёқилғисининг қотиш ҳароратини -12 оC дан -32 оC гача пасайтириш имконини беради;
эпихлоргидрин ва гетероҳалқали бирикмалар асосида сетан сонини оширувчи присадкалар олиш технологияси «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖ нинг 
2026-2028-йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган («Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг 2025 йил 29 августдаги 15/83-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу присадкалар ёрдамида дизел ёқилғиларини сетан сонини 45 бирликдан 55 бирликкача ошириш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish