Махмудов Азизбек Валижоновичнинг 
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақидаги эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Доривор ўсимликлар табиий ресурслари динамикасининг аспектлари ва муҳофаза қилиш стратегияси (Жанубий Ўзбекистон мисолида)” мавзусидаги диссертация иши; 03.00.05-Ботаника (биология фанлари).
Диссертация мавзуси роъйхатга олинган рақам: В2025.1.DSc/В244.
Илмий маслаҳатчи: Тожибаев Комилжон Шаробитдинович, биология фанлари доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника  институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ботаника институти, DSc.05/2025.27.12.В.23.01.М.
Расмий оппонентлар: Хожиматов Олимжан Каххарович, биология фанлари доктори, профессор; Усупбаев Аделет Кидикбекович, биология фанлари доктори; Дусчанова Гулжан Мадримбаевна, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Жанубий Ўзбекистон мисолида доривор ўсимликларнинг ресурс потенсиали ва уларнинг шаклланиш омилларини комплекс таҳлил қилиш асосида, ин ситу шароитида муҳофаза қилишни асослаш, баҳолаш ва тоифалашнинг интегратив тизимини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ўзбекистон флорасидаги ресурсбоп доривор ўсимликларнинг хўжаликдаги аҳамияти, хомашё тури, биологик хусусиятлари ва табиий қайта тикланиш қобилиятлари асосида 4 та тоифага мансуб 71 турдан иборат махсус тоифаларга ажратишнинг илмий асосланган мезонлари ишлаб чиқилган;
Жанубий Ўзбекистон ҳудудининг экогеографик (ЭЛC) хусусиятлари ва 2000–2020 йиллардаги ландшафтлар (ГЛC) трансформацияси динамикаси асосида ресурсбоп доривор ўсимликларнинг табиий тарқалиш хусусиятлари ҳамда ресурс потенсиали қисқариши эҳтимоли юқори бўлган ҳудудлар аниқланган;
Жанубий Ўзбекистоннинг 28 турдаги доривор ўсимликлари учун тупроқ бирликлари бўйича реализацияланган эдафик амплитуда ва ресурс кўрсаткичларининг дифференциацияси аниқланиб, Литҳосолс ва Cалcиc Херосолс тупроқлари турлар ресурс кўрсаткичлари юқори даражада намоён бўлган асосий эдафик бирликлар сифатида ажратилган;
камёб ва хомашёга талаби юқори бўлган турлар мисолида ресурс потенсиалига таъсир этувчи абиотик, биотик ва антропоген омилларнинг корреляцион таҳлили асосида ресурс кўрсаткичларини баҳолашнинг илмий асосланган мезонлари ишлаб чиқилган;
айрим камёб турлар мисолида, сенотик популяцияларнинг онтогенетик структураси ва демографик кўрсаткичлари, турлар ресурс потенсиалини баҳолаш, улардан оқилона фойдаланиш ҳамда муҳофаза қилишнинг асосий мезонлари эканлиги исботланган;
комплементарлик таҳлили ва ГАП аналйсис асосида доривор ўсимликлаҳни ин ситу шароитида муҳофаза қилишнинг устувор йўналишлари ва стратегик ёндашувлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Доривор ўсимликлар табиий ресурслари динамикасининг аспектлари ва муҳофаза қилиш стратегияси бўйича (Жанубий Ўзбекистон мисолида) тадқиқотлари асосида:
Ўзбекистон флорасида тарқалган доривор ўсимликлар морфологик тузилишини, ҳаётий шакли, систематик таркиби, ҳар бир оиланинг истиқболли доривор ўсимлик турларининг ботаник тавсифи, тарқалиши, хомашё сифати, кимёвий таркиби ва тиббиётда қўлланиши кесимидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 19 июлдаги №233-1062-сонли гувоҳномаси, ва 2024 йил 29-майдаги №194-039-сонли гувоҳномаси). Натижада, Олий ўқув юртларининг 60812100 (5411100) – Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш технологияси йўналишлари учун “Доривор ўсимликлар флора ва систематикаси” ва “Доривор ўсимликлар флора ва систематикаси фанидан амалий машғулотлар” дарсликлари нашр этилган;
Жанубий Ўзбекистонда (Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари) тарқалган доривор ўсимликлар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”га киритилган тожик ковраги (Ф. тадшикорум) табиий популяцияларининг замонавий ҳолатини баҳолаш бўйича илмий-тадқиқотлар натижалари Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратурасининг 2025 йил 21 июлдаги №10.7/4-265896/25-сонли маълумотномаси). Натижада, 2023-2024 йиллар мобайнида Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси томонидан қўзғатилган 27 та жиноий ишларда тожик ковраги (Ф. тадшикорум) табиий популяцияларининг замонавий ҳолатини баҳолаш ва ўсимликнинг табиий ресурслари потенсиалига антропоген таъсирлар (илдиз ширасини йиъгиш) реакциясини баҳолаш шкаласини ишлаб чиқиш имконини берган;
Жанубий Ўзбекистонда (Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари) тарқалган 28 турдаги доривор ўсимликларнинг ресурс потенсиалига боғлиқ ҳолда тоифалари, ҳудуднинг турли тупроқ типларида доривор ўсимликларнинг тарқалиши, доривор ўсимликлар ресурс потенсиаллари ўзгариш динамикаси аспектлари асосида кластер типлари ва доривор ўсимликлар табиий ресурсларининг замонавий ҳолати бўйича маълумотлар Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмаси фаолиятига жорий қилинган (Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмасининг 2025 йил 15 июлдаги №41/01-107-сонли маълумотномаси). Натижада, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари Яйлов ер майдонларида 28 турдаги доривор ўсимликларнинг тоифаларини ишлаб чиқиш, турли тупроқ типларида доривор ўсимликларни тарқалишини баҳолаш, ресурс потенсиаллари асосида кластер типлари ишлаб чиқиш ва ҳудудда тарқалган доривор ўсимликларнинг табиий хом-ашё ресурсларини баҳолаш имконини берган;
Ўзбекистон флорасидаги ресурсбоп ўсимликларнинг тоифалари ва фойдаланишнинг рақамли тизими, ресурсбоп турларнинг 4 тоифага мансуб 71 турининг табиий ресурсларидан фойдаланиш қиймати индекси ва турлар ресурс потенсиали ўзгариш динамикасини акс эттирувчи рақамли ГАТ хариталари, ҳамда республикада ўсимлик дунёси обектларининг рақамли давлат кадастрини юритиш ва улардан махсус фойдаланиш учун квота ҳажмларини юритишнинг рақамли тизимини Олий мажлис қонунчилик палатаси Ўзбекистон Экологик партияси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Экологик партиясининг 2025 йил 12 августдаги №01/299-сонли маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.02.2022-йилдаги 86-сон Қарори билан тасдиқланган “Низом”нинг 14-иловасига ўзгартиришлар киритиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.05.2019-йилдаги 430-сон Қарорига ўзгартириш киритиш учун таклифлар ишлаб чиқиш, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.01.2025-йилдаги “Ўзбекистон–2030” стратегиясини амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-16-сонли Фармонида белгиланган вазифаларни амалга ошириш имконини берган;
Ўзбекистон флорасидаги ресурсбоп ўсимликлар 71 турининг тарқалиши ва ресурс потенсиаллари бўйича маълумотлар базаси Глобал биохилма-хиллик маълумотлари тизимига (www.гбиф.орг, ГБИФ) жорий қилинган (Глобал биохилма-хиллик маълумотлари базаси сертификати www.гбиф.орг, 2026-йил 28-январдаги гувоҳномаси). Натижада, ГБИФ маълумотлар порталининг Ўзбекистон флорасидаги ресурсбоп ўсимликлар бўйича маълумотлар базасини бойитиш ва глобал таҳлил қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish