Парпиев Ойбек Бахтиёржон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қайта тикланувчан энергия манбалари учун мўлжалланган автоном синхрон генераторлар қўзғатиш тизимини такомиллаштириш”, 05.05.02 – “Электротехника. Электр энергия станциялари, тизимлари. Электротехник мажмуалар ва қурилмалар” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Т3330.
Илмий раҳбар: Пирматов Нурали Бердиёрович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/2025.28.11.Т.02.01.
Расмий оппонентлар: Бобожанов Махсуд Қаландарович, техника фанлари доктори, профессор; Ҳошимов Урал Ҳошимович техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади автоном микроГЭС ва ШЕСларда қўлланиладиган синхрон генераторларнинг қайта тикланувчан энергия манбалари асосидаги чўткасиз қўзғатиш тизимини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
автоном микроГЭСлар учун қуёш ва шамол қайта тикланувчан энергия манбаларининг ўзаро тўлдирувчан энергетик хусусиятлари асосида, синхрон генератор қўзғатиш чулғамини гибрид энергия манбасидан таъминлашни ҳисобга олган ҳолда чўткасиз гибрид қўзғатиш қурилмаси ишлаб чиқилган;
автоном микроГЭСларда қуёш ва шамол қайта тикланувчан энергия манбаларининг ўзгарувчан қувватлари, қўзғатиш токи ва кучланиши ҳамда синхрон генераторнинг юкланиш режимларини ҳисобга олган ҳолда, Парк–Горев тенгламалари асосида д–қ координаталар тизимидаги математик модели такомиллаштирилган;
автоном шамол электр станцияларида шамол турбинаси парракларига интеграцияланган қуёш модулларидан олинадиган электр энергиясини қўзғатиш учун бевосита узатиш тамойили асосида, синхрон генераторнинг қўзғатиш токини кучайтириш ва чиқиш параметрларини силлиқ ростлаш усули ишлаб чиқилган;
парракларига қуёш модуллари интеграциялашган автоном ШЕСларда шамол тезлиги ва қуёш нурланишининг ўзгаришига боғлиқ равишда қўзғатиш токи, ротор магнит оқими ва генератор чиқиш кучланиши ўртасидаги ўзаро боғланиш қонуниятлари аниқланган ҳамда чиқиш параметрларини силлиқ ростлаш имконини берувчи қўзғатиш параметрлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қайта тикланувчан энергия манбалари учун мўлжалланган автоном синхрон генераторлар қўзғатиш тизимини такомиллаштириш асосида:
қайта тикланувчан энергия манбаларининг гибрид схемаси асосида синхрон генераторни чўткасиз қўзғатиш учун ишлаб чиқилган қурилмага Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк марказининг фойдали моделга патенти олинган (“Автоном синхрон генераторнинг қўзғатгичини қайта тикланувчи манбаларнинг гибрид схемаси ёрдамида чўткасиз қўзғатиш қурилмаси”, 01.05.2024, № ФАП 2487). Натижада, қайта тикланувчан энергия манбаларининг гибрид схемаси асосида қўзғатиш чулғамини чўткасиз энергия билан таъминлаш ҳамда қўзғатиш токи коммутациясини яхшилаш ҳисобига синхрон генераторни қўзғатиш учун талаб этиладиган қувватни камайтириш имконияти яратилган;
синхрон генераторни чўткасиз қўзғатишни таъминловчи ишлаб чиқилган қурилмага Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк марказининг фойдали моделга патенти олинган (“Шамол генератори”, 07.02.2025, № ФАП 2660). Натижада, ротор магнит оқимининг генератор чиқиш кучланишига боғлиқ равишда ўзгаришини ҳисобга олиш асосида қўзғатиш параметрларини ростлаш ҳамда генераторнинг чиқиш электр параметрларини силлиқ бошқариш имконияти яратилган;
автоном микроГЭС ва ШЕСларда чўткасиз қўзғатиладиган синхрон генераторлар учун д–қ координаталар тизимида такомиллаштирилган математик моделлар бўйича олинган илмий натижалар Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг “Нурагро” ҳамда “Хожимирза” фермер хўжаликларида жорий этилган (Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2023-йил 5-июндаги № 01/03-1053-сон маълумотномаси). Натижада, синхрон генераторнинг қўзғатиш ва чиқиш параметрларини иш режимларига мувофиқ аниқлаш ҳамда ростлаш ҳисобига йилига 388 800 кW·соат электр энергияси билан автоном таъминлаш имконияти яратилиб, 174 960 000 (бир юз етмиш тўрт миллион тўққиз юз олтмиш минг) сўм миқдорида кутилаётган йиллик иқтисодий самарадорликка эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish