Тўраев Сардор Дўстмурод ўғлининг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Насос агрегатларига қутблари ўзгарувчан моторларни қўллаш ҳисобига сув таъминоти корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш”, 05.05.01-Энергетика тизимлари ва мажмуалари
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Т3695
Илмий раҳбар: Бобожанов Махсуд Қаландарович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети, PhD.03/2025.28.11.Т.16.01
Расмий оппонентлар:
Эшмуродов Зиёдулло Орипович - техника фанлари доктори, профессор.
Бекишев Аллаберган Ергашевич - техника фанлари фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқотлар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади: қутблар сони ўзгарувчан икки тезликли асинхрон мотор ва ноаниқ фуззй мантиққа асосланган интеллектуал автоматлаштирилган бошқариш асосида насос станциянинг энергия самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дискрет берилган фазовий функсия усули асосида қутблар нисбати 3:4 бўлган икки тезликли асинхрон мотор учун юқори гармоникалар ва дифференциал сочилишни камайтириш ҳисобига электромагнит хусусиятлари яхшиланган қутблар сони ўзгарувчан чулғам схемаси ишлаб чиқилган;
икки тезликли асинхрон моторлар билан жиҳозланган насос агрегатларининг ўзгарувчан иш режимларида айланиш частотаси, гидравлик ва энергетик параметрларнинг ўзаро боғлиқлигини ҳисобга олиш асосида энергия самарадорлигини баҳолаш математик модели такомиллаштирилган;
Фуззй мантиғининг иккинчи тур механизми асосида сув истеъмолининг ноаниқлиги ва гидравлик режимларнинг ўзгарувчанлигини ҳисобга олган ҳолда насос агрегатларининг электр қувват истеъмоли ва сув узатиш параметрларини ўзаро мувофиқлаштириш орқали энергия самарадор бошқариш усули такомиллаштирилган;
Мамдани ноаниқ хулоса чиқариш усули асосида ўзгарувчан сув талаби шароитида гидравлик босимлар фарқини чеклаш мезонини ҳисобга олган ҳолда насос агрегатлари сони, электр моторларнинг тезлик режимлари ва вентилларнинг очилиш даражасини ўзаро мувофиқлаштириб танлаш усули такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши. Насос агрегатларига қутблари сони ўзгарувчан моторларни қўллаш ҳисобига сув таъминоти корхоналарини самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тадқиқот объектининг насос агрегатлар электр юритмаси учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк маркази томонидан № 20260058 рақамли “90 пазли статорлар учун жуфт қутблар нисбати 3/4 бўлган уч фазали қутблари ўзгарувчан чулғам” учун ихтрога патент олинган. Натижада, яхшиланган электр магнит хоссалари ва содда тайёрлаш технологиясига эга қутблари сони ўзгарувчан чулғамли икки тезликда ишлаш имконияти яратилган.
насос агрегатларига қутблар сони ўзгарувчан икки тезликли асинхрон моторларни қўллаш ҳамда уларни интелектуалл автоматик бошқариш усули Бухоро сув таъминоти корхонасига қарашли “Шохруд” сув тозалаш ва узатиш иншоотининг учинчи кўтарма насос станциясига жорий қилинган (“Ўзсувтаъминот” АЖнинг 2025 йил 19 февралдаги №2/37-711 сонли маълумотномаси). Натижада, насос агрегатлари босимлар фарқини рухсат этилган оралиқларни ( ) ташкил қилган ва кутилаётган самарадорлик энергия ресурсларини ўртача 3% гача, энергия самарадорлик йилига 318 900 кW соатга тежаш имконияти яратилган.