Набиева Ирода Султоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): Атмосферада ифлослантирувчи моддаларнинг тарқалишини физик-механик хоссаларини ҳисобга олган ҳолда математик моделлаштириш, 05.01.07 - Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Т5642. 
Илмий раҳбар: Равшанов Нормахмад, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий кенгаш рақами: Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти, DSc.09/2025.27.12.Т.02.01.М.
Расмий оппонентлар: Садуллаева Шахло Азимбаевна - физика-математика фанлари доктори, профессор; Убайдуллаев Малик Шавкатович - техника фанлари боъйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади атмосферада ифлослантирувчи моддаларнинг тарқалишида жараённинг физик-механик хоссаларини инобатга олган ҳолдаги математик моделини ишлаб чиқиш, такомиллаштириш ҳамда сонли ҳисоблаш алгоритмлари ва дастурий мажмуани яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
диффузия коеффициентини ўзгаришига таъсир этувчи шамол тезлиги, ҳарорат ва заррача диаметрини инобатга олган ҳолда атмосферани ифлослантирувчи моддаларнинг тарқалиши жараёнининг математик модели ишлаб чиқилган;
атмосферада ифлослантирувчи моддаларнинг тарқалиши жараёнида диффузия коеффициенти ўзгаришини инобатга олиб таклиф этилган математик модел асосида сонли ечиш алгоритми ишлаб чиқилган;
зарарли моддалар аерозол заррачаларининг гравитацион чўкиш тезлигини аниқлашда уларнинг гигроскопик хусусиятларини ҳисобга олувчи математик модел такомиллаштирилган;
зарарли моддалар ва аерозол заррачаларининг тарқалиш жараёнида гигроскопик параметрни ҳисобга олувчи такомиллаштирилган математик модел асосида сонли ечиш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Атмосферани ифлослантирувчи моддалар тарқалишида таклиф этилган математик моделлар, сонли алгоритмлари ва дастурий мажмуа асосида: 
зарарли моддаларнинг кўчиши ва диффузия жараёнини ифодаловчи математик моделлар асосида ишлаб чиқилган дастурий мажмуа “Самарқанд вилоят иссиқлик манбаи” ДУК да жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2025-йил 27-августдаги 
34-8/5552-сонли маълумотномаси). Натижада, атмосфера чегара қатламидаги зарарли заррачалар концентрациясини башорат қилишнинг аниқлигини 9-11% га яхшиланди;
зарарли моддалар ва аерозол заррачаларининг кўчиши ва диффузия жараёнини башоратлаш учун математик моделлар асосида ишлаб чиқилган дастурий мажмуа “Каттақўрғон ёғ-мой заводи” АЖ да жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2025-йил 
27-августдаги 34-8/5552-сонли маълумотномаси). Натижада, атмосфера чегара қатламидаги зарарли заррачалар концентрациясини миқдорий башорат қилишнинг аниқлиги 8-10% га оширган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish