Ҳайдарова Бибижамол Қўлдошевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Спорт терминларининг семантик хусусиятлари ва лексикографик талқини”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Fil7366. 
Илмий раҳбар: Бегимов Одил Тўхтамешович, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИКрақами: Қарши давлат университети ҳузуридаги, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05. 
Расмий оппонентлар: Йўлдошева Холида Қузиевна, филология фанлари доктори, доцент; Нарходжаева Хуршида Шариповна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилидаги спорт терминларининг семантик хусусиятларини аниқлаш, лексикографик талқинини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек тилидаги спорт соҳасига доир терминлари умумий лексик тизим таркибидаги алоҳида микротизим эканлиги ҳамда уларнинг жисмоний тарбия, медиа ва тилшунослик соҳалари кесишмасида тадқиқ қилиниши лозимлиги асосланган;
ўзбек спорт терминологиясида лексик-семантик муносабатлардан дублетлик гипо-гиперонимлик, градуонимлик, антонимлик каби турлар кузатилиши соҳага доир бирликларнинг семантик таҳлили асосида очиб берилган;  
спорт терминларининг изоҳли луғатларда берилишида аниқ, изчил тизимнинг мавжуд эмаслиги, иллюстратив мисолларнинг бадиий асарлардан олиниши каби муаммоларни бартараф этишда махсус услубий белгининг барча терминологик маъноларга қўлланиши лозимлиги, иллюстратив мисолнинг соҳага доир матнлардан олиниши самарали эканлиги асосланган;
спорт терминларини миллий корпусда семантик теглашда иерархик таснифлашга асосланган таксонимик; қисм бутун муносабатига таянадиган мереономик; фазовий жойлашувга кўра топонимик таҳлилдан фойдаланиш самарали эканлиги намунавий разметкалар билан аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилида спорт терминлари тадқиқи боʻйича олинган натижалар асосида: 
ўзбек спорт терминологиясида лексик-семантик муносабатлардан дублетлик гипо гиперонимлик, градуонимлик, антонимлик каби турлар кузатилиши соҳага доир бирликларнинг семантик таҳлили асосида очиб берилганлиги; спорт терминларининг изоҳли луғатларда берилишида аниқ, изчил тизимнинг мавжуд эмаслиги, иллюстратив мисолларнинг бадиий асарлардан олиниши каби муаммоларни бартараф этишда махсус услубий белгининг барча терминологик маъноларга қўлланиши лозимлиги, иллюстратив мисолнинг соҳага доир матнлардан олиниши самарали эканлиги асосланганлигига доир маълумотлар Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2022-2024-йилларда бажарилган ИЛ-402104209 “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат оʻзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 17-мартдаги 04/1-1445 рақамли маʼлумотномаси). Натижада, лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақолалар, тезислар ҳамда монографиялар спорт терминологиясининг лексикографик талқини, семантик ўзига хослиги билан боғлиқ қўшимча маълумотлар билан бойиган; 
ўзбек тилидаги спорт соҳасига доир терминлари умумий лексик тизим таркибидаги алоҳида микротизим эканлиги ҳамда уларнинг жисмоний тарбия, медиа ва тилшунослик соҳалари кесишмасида тадқиқ қилиниши лозимлиги асосланганлигига оид илмий хулосалар Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг “Нуқтаи назар” радиоешиттиришида ёритилган  (Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2026-йил 16-март 17-05/48-сон маʼлумотномаси). Натижада, мазкур радиоешиттириш мазмуни спорт соҳасига доир махсус бирликларнинг лексик-семантик аниқлигига оид маълумотлар билан мукаммаллашган;
спорт терминларини миллий корпусда семантик теглашда иерархик таснифлашга асосланган таксонимик; қисм бутун муносабатига таянадиган мереономик; фазовий жойлашувга кўра топонимик таҳлилдан фойдаланиш самарали эканлиги намунавий разметкалар билан аниқланганлиги ҳақидаги маълумотлардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2021-2023-йилларга мўлжалланган ПФ-201912258 “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 17-майдаги 04/1-1446-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақолалар, тезислар ҳамда монографиялар спорт терминологиясининг бадиий адабиётда қўлланишига доир маълумотлар билан бойиган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish