Каршиева Элнора Элбековнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аёлларда бачадон бўйни рак олди касалликларида паталогиянинг янги клиник-морфологик хусусиятларига асосланиб кузатиш тактикасини такомиллаштириш» 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология, 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.DSc/Tib978.
Илмий маслаҳатчилар: Каттаходжаева Махмуда Хамдамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Павлова Татяна Васильевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти ҳузуридаги DSc.06/2025.27.12.Tib.05.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ҳамдамова Мухайёхон Тухтасиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Дўстова Нигора Қахрамоновна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Алиева Дилфуза Абдуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Курск давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: интраэпителиал ясси эпителий неоплазияси прогресссиясининг нозик ультратузилиш механизмларини ўрганиш асосида бачадон бўйнининг саратон олди касалликларини прогноз қилиш ва олиб боришнинг шахсга йўналтирилган тактикаси ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистонда яшовчи аёллар иштирокида ўтказилган комплекс клиник-лаборатор, патоморфологик ва функционал тадқиқотлар асосида бачадон бўйнининг саратон олди касалликлари тузилмаси аниқлаштирилиб, CIN1 — 45%, CIN2 — 34,6%, CIN3 — 20%ни ташкил этиши, дисплазия ҳолатларининг 82,3%и инсон папиллома вируси билан ассоциациялангани ва уларнинг 52,1%ида юқори онкоген штаммлар ташувчилиги мавжудлиги аниқланган;
эпигенетик омиллар, акушерлик-гинекологик анамнез, соматик ва инфекцион ҳолатни комплекс баҳолаш асосида бачадон бўйнининг саратон олди жараёнлари ҳамда саратони ривожланиши билан боғлиқ 14 та етакчи хавф омиллари аниқланиб, патология хавфини прогноз қилиш ва оғирлик даражасини баҳолашнинг баллли жадвали ишлаб чиқилган;
ёруғлик микроскопияси, сканирловчи электрон микроскопия, гистокимёвий тадқиқотлар ҳамда биоген элементлар таҳлили асосида дисплазия даражаси ортиши билан эпителий ва стромада морфологик ҳамда иммуногистокимёвий ўзгаришларнинг изчил кучайиши, p16 ва Ki67 экспрессиясининг ортиши исботланган;
комплекс клиник-лаборатор ва патоморфологик тадқиқотлар натижаларига кўра, енгил даражали дисплазия (CIN1) босқичидаёқ эпителий ва стромада морфологик ўзгаришлар ҳамда микроэлементоз белгилари шаклланиши аниқланиб, ушбу беморларда фаол кузатув ва эрта профилактик чораларни қўллаш зарурлиги исботланган;
енгил даражали дисплазия (CIN1)ни консерватив даволашнинг дииндолилметан сақловчи қин суппозиторийлари ва микроэлементлар сақловчи минерал комплексларини ўз ичига олган комплекс усули илмий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотда олинган клиник, лаборатор, функционал, цитологик, патоморфологик ва микробиологик натижалар — ясси хусусиятларини ўрганиш асосида:
Биринчи илмий янгилик. Ўзбекистонда яшовчи аёллар иштирокида ўтказилган комплекс клиник-лаборатор, патоморфологик ва функционал тадқиқотлар асосида бачадон бўйнининг саратон олди касалликлари тузилмаси аниқлаштирилиб, CIN1 — 45%, CIN2 — 34,6%, CIN3 — 20%ни ташкил этиши, дисплазия ҳолатларининг 82,3%и инсон папиллома вируси билан ассоциациялангани ва уларнинг 52,1%ида юқори онкоген штаммлар ташувчилиги мавжудлиги аниқланганлиги асосида «Бачадон бўйни неоплазияларини замонавий фармакотерапия қилиш усуллари. Бачадон бўйни интраэпителиал неоплазиясини (CIN) комплекс даволаш: замонавий медикаментоз ёндашувлар» (Тошкент давлат стоматология институти Эксперт Кенгаши 2025-йил 25-июндаги № 25-м/393 сони билан тасдиқланган) ва «Ҳужайравий ва тўқима хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда интраэпителиал неоплазияда морфологик ва иммуногистокимёвий маркерларнинг диагностик аҳамиятини баҳолаш методикаси» (Тошкент давлат стоматология институти Эксперт Кенгаши 2025-йил 25-июндаги № 25-м/392 сони билан тасдиқланган) номли улсубий тавсияномалар ишлаб чикилди ва Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий вилояти филиали бўйича буйруқ (05.08.2026 й.; № 100/1-сонли), Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро вилояти филиали бўйича буйруқ (05.08.2026 й.; № 100-сонли) амалиётга жорий этилди. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 11 августдаги илмий тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш тўғрисидаги №X15-сонли хулосаси. Ижтимоий самарадорлиги: инсон папиллома вирусининг юқори онкоген турлари билан боғлиқ дисплазия ҳолатларини аниқлаш хавф гуруҳига кирувчи аёлларни эрта саралаш, мақсадли кузатув ва профилактик тадбирларни ўз вақтида ташкил этиш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: хавф гуруҳидаги беморларни эрта аниқлаш ва дифференциал кузатувни қўллаш ҳисобига асоссиз текширувлар ҳамда кечки босқичлардаги даволаш харажатлари камайиб, бир бемор учун 520 000 сўм иқтисодий самарадорликка эришилди. Хулоса: инсон папиллома вируси билан ассоциацияланган хавф гуруҳларини эрта аниқлаш натижасида бир бемор учун 520 000 сўм иқтисодий самарадорлик таъминланди.
Иккинчи илмий янгилик. эпигенетик омиллар, акушерлик-гинекологик анамнез, соматик ва инфекцион ҳолатни комплекс баҳолаш асосида бачадон бўйнининг саратон олди жараёнлари ҳамда саратони ривожланиши билан боғлиқ 14 та етакчи хавф омиллари аниқланиб, патология хавфини прогноз қилиш ва оғирлик даражасини баҳолашнинг баллли жадвали ишлаб чиқилганлиги асосида «Бачадон бўйни неоплазияларини замонавий фармакотерапия қилиш усуллари. Бачадон бўйни интраэпителиал неоплазиясини (CIN) комплекс даволаш: замонавий медикаментоз ёндашувлар» (Тошкент давлат стоматология институти Эксперт Кенгаши 2025-йил 25-июндаги № 25-м/393 сони билан тасдиқланган) ва «Ҳужайравий ва тўқима хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда интраэпителиал неоплазияда морфологик ва иммуногистокимёвий маркерларнинг диагностик аҳамиятини баҳолаш методикаси» (Тошкент давлат стоматология институти Эксперт Кенгаши 2025-йил 25-июндаги № 25-м/392 сони билан тасдиқланган) номли улсубий тавсияномалар ишлаб чикилди ва Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий вилояти филиали бўйича буйруқ (05.08.2026 й.; № 100/1-сонли), Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро вилояти филиали бўйича буйруқ (05.08.2026 й.; № 100-сонли) амалиётга жорий этилди. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 11 августдаги илмий тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш тўғрисидаги №X15-сонли хулосаси. Ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган прогноз жадвали хавф даражасини эрта баҳолаш, хавф гуруҳларини шакллантириш ва даволаш тактикасини индивидуал танлаш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: прогноз жадвалини амалиётга жорий этиш орқали асоссиз диагностик текширувлар қисқартирилиб, тиббий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳисобига бир бемор учун 680 000 сўм иқтисодий самарадорликка эришилди. Хулоса: прогноз жадвалини қўллаш натижасида эрта ташхислаш ва даволашни оптималлаштириш ҳисобига бир бемор учун 680 000 сўм иқтисодий самарадорлик таъминланди.
Учинчи илмий янгилик. CINнинг турли даражаларида бачадон бўйни тўқималарида макро- ва микроэлементлар таркибидаги ўзгаришлар ўрганилиб, микроэлементоз даражасининг дисплазия прогрессияси ҳамда малигнизация жараёни билан боғлиқлиги асосланганлиги бўйича «Бачадон бўйни неоплазияларини замонавий фармакотерапия қилиш усуллари. Бачадон бўйни интраэпителиал неоплазиясини (CIN) комплекс даволаш: замонавий медикаментоз ёндашувлар» (Тошкент давлат стоматология институти Эксперт Кенгаши 2025-йил 25-июндаги № 25-м/393 сони билан тасдиқланган) ва «Ҳужайравий ва тўқима хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда интраэпителиал неоплазияда морфологик ва иммуногистокимёвий маркерларнинг диагностик аҳамиятини баҳолаш методикаси» (Тошкент давлат стоматология институти Эксперт Кенгаши 2025-йил 25-июндаги № 25-м/392 сони билан тасдиқланган) номли улсубий тавсияномалар ишлаб чикилди ва Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий вилояти филиали бўйича буйруқ (05.08.2026 й.; № 100/1-сонли), Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро вилояти филиали бўйича буйруқ (05.08.2026 й.; № 100-сонли) амалиётга жорий этилди. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 11 августдаги илмий тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш тўғрисидаги №X15-сонли хулосаси. Ижтимоий самарадорлиги: морфологик ва иммуногистокимёвий мезонларни комплекс баҳолаш дисплазия даражасини аниқлаш ҳамда малигнизация хавфини ишончли баҳолаш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: p16 ва Ki67 маркерларини амалиётда қўллаш такрорий диагностик текширувларни камайтириб, даволаш тактикасини оптималлаштириш ҳисобига бир бемор учун 740 000 сўм иқтисодий самарадорликка эришилди. Хулоса: морфологик ва иммуногистокимёвий мезонларни комплекс қўллаш натижасида бир бемор учун 740 000 сўм иқтисодий самарадорлик таъминланди.
Тўртинчи илмий янгилик. комплекс клиник-лаборатор ва патоморфологик тадқиқотлар натижаларига кўра, енгил даражали дисплазия (CIN1) босқичидаёқ эпителий ва стромада морфологик ўзгаришлар ҳамда микроэлементоз белгилари шаклланиши аниқланиб, ушбу беморларда фаол кузатув ва эрта профилактик чораларни қўллаш зарурлиги исботланганлиги асосида «Бачадон бўйни неоплазияларини замонавий фармакотерапия қилиш усуллари. Бачадон бўйни интраэпителиал неоплазиясини (CIN) комплекс даволаш: замонавий медикаментоз ёндашувлар» (Тошкент давлат стоматология институти Эксперт Кенгаши 2025-йил 25-июндаги № 25-м/393 сони билан тасдиқланган) ва «Ҳужайравий ва тўқима хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда интраэпителиал неоплазияда морфологик ва иммуногистокимёвий маркерларнинг диагностик аҳамиятини баҳолаш методикаси» (Тошкент давлат стоматология институти Эксперт Кенгаши 2025-йил 25-июндаги № 25-м/392 сони билан тасдиқланган) номли улсубий тавсияномалар ишлаб чикилди ва Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий вилояти филиали бўйича буйруқ (05.08.2026 й.; № 100/1-сонли), Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро вилояти филиали бўйича буйруқ (05.08.2026 й.; № 100-сонли) амалиётга жорий этилди. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 11 августдаги илмий тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш тўғрисидаги №X15-сонли хулосаси. Ижтимоий самарадорлиги: бачадон бўйни тўқималарида макро- ва микроэлементлар таркибини баҳолаш дисплазия прогрессияси ва малигнизация хавфини қўшимча мезонлар асосида аниқлаш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: микроэлементлар таркибини баҳолаш асосида хавфни эрта прогноз қилиш ва даволаш тактикасини такомиллаштириш ҳисобига бир бемор учун 610 000 сўм иқтисодий самарадорликка эришилди. Хулоса: микроэлементлар таркибини баҳолашни амалиётга жорий этиш натижасида бир бемор учун 610 000 сўм иқтисодий самарадорлик таъминланди.
Бешинчи илмий янгилик. Енгил даражали дисплазия (CIN1)ни консерватив даволашнинг дииндолилметан сақловчи қин суппозиторийлари ва микроэлементлар сақловчи минерал комплексларини ўз ичига олган комплекс усули илмий жиҳатдан асосланлиги бўйича «Бачадон бўйни неоплазияларини замонавий фармакотерапия қилиш усуллари. Бачадон бўйни интраэпителиал неоплазиясини (CIN) комплекс даволаш: замонавий медикаментоз ёндашувлар» (Тошкент давлат стоматология институти Эксперт Кенгаши 2025-йил 25-июндаги № 25-м/393 сони билан тасдиқланган) ва «Ҳужайравий ва тўқима хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда интраэпителиал неоплазияда морфологик ва иммуногистокимёвий маркерларнинг диагностик аҳамиятини баҳолаш методикаси» (Тошкент давлат стоматология институти Эксперт Кенгаши 2025-йил 25-июндаги № 25-м/392 сони билан тасдиқланган) номли улсубий тавсияномалар ишлаб чикилди ва Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий вилояти филиали бўйича буйруқ (05.08.2026 й.; № 100/1-сонли), Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро вилояти филиали бўйича буйруқ (05.08.2026 й.; № 100-сонли) амалиётга жорий этилди. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 11 августдаги илмий тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш тўғрисидаги №X15-сонли хулосаси олинган. Ижтимоий самарадорлиги: дииндолилметан сақловчи қин суппозиторийлари ва микроэлементлар сақловчи минерал комплексларини қўллаш инсон папиллома вируси эрадикациясини ошириб, CIN1 регрессиясига эришиш ҳамда бачадон бўйни саратони ривожланишининг олдини олиш самарадорлигини ошириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: комплекс консерватив даволашни қўллаш натижасида жарроҳлик аралашувлари, такрорий госпитализация ва даволаш харажатлари камайиши ҳисобига бир бемор учун 1 480 000 сўм иқтисодий самарадорликка эришилди. Хулоса: дииндолилметан сақловчи комплекс консерватив даволаш усулини жорий этиш натижасида бир бемор учун 1 480 000 сўм иқтисодий самарадорлик таъминланди.