Исроилов Шермурод Шамсиддин ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.  
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Физик тажрибалар асосида ўқувчиларнинг амалий компетенсияларини шакллантириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.PhD/Ped12790.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети. 
Илмий раҳбар: Турсунов Икромжон Гуламжонович, физика-математика фанлари доктори,  профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети ҳузуридаги PhD.01/2025.27.12.FM.04.01. рақамли Илмий кенгаш асосида тузилган Бирмарталик Илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар: Курбанов Мирзахмад, педагогика фанлари доктори, профессор; Ахмедов Ахад Ахлорович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор. 
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади физик тажрибалар асосида ўқувчиларнинг амалий компетенсияларини шакллантиришга хизмат қилувчи методик тизимни ишлаб чиқиш ва уни таълим жараёнида қўллаш бўйича тавсиялар беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумий ўрта таълим мактабларида физика фанини ўқитишда физик тажрибалар асосида ўқувчиларнинг амалий компетенсияларини шакллантиришнинг дидактик имкониятлари таълим мазмунининг компетенсиявий йўналтирилганлиги, тажрибавий фаолиятнинг босқичма-босқич мураккаблашиб бориши ҳамда ўқувчиларнинг фаол билиш фаолиятини рағбатлантириш омилларининг ўзаро уйғунлигини таъминлаш орқали аниқлаштирилган;
физика фанини ўқитишда намойишли тажрибалар ва лаборатория ишлари асосида ўқувчиларнинг амалий компетенсияларини шакллантиришга йўналтирилган методик модел таълим жараёнининг мақсадли, ташкилий-жараён, методик-жараён, технологик-жараён ва баҳолаш компонентларини ўзаро функсионал боғлаш ҳамда назарий билимларни реал тажрибавий фаолият билан интеграциялаш негизида ишлаб чиқилган;
физик тажрибаларни мавжуд ўқув-лаборатория жиҳозлари, виртуал лаборатория ва СТЕАМ ёндашуви асосида ташкил этишнинг назария, тажриба ва таҳлилни ўзида жамлаган босқичли лаборатория алгоритмлари ҳамда дидактик таъминоти ўқувчиларнинг мустақил тадқиқотчилик фаолиятини кенгайтириш, фанлараро алоқадорликни амалиётга жорий этиш ва интерактив симуляцияларни дарс жараёнига узвий киритиш воситасида такомиллаштирилган;
физик тажрибалар асосида ўқувчиларнинг амалий компетенсияларини шаклланганлик даражасини баҳолаш мезонлари, хусусан, тажрибани режалаштириш ва бажариш мустақиллиги, ўлчаш ҳамда ҳисоблаш аниқлиги, натижаларни таҳлилий умумлаштириш, хавфсизлик маданияти ва рефлекция қобилиятлари ҳамда уларнинг бошланғич, ўрта, яхши ва юқори даражаларда намоён бўлиши кўрсаткичлари ўзлаштириш самарадорлигининг математик-статистик таҳлили асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Физик тажрибалар асосида ўқувчиларнинг амалий компетенсияларини шакллантириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
умумий ўрта таълим мактабларида физика фанини ўқитиш жараёнида физик тажрибалар асосида ўқувчиларнинг амалий компетенсияларини шакллантиришнинг дидактик имкониятлари, таълим мазмунининг компетенсиявий йўналтирилганлиги, тажрибавий фаолиятнинг босқичма-босқич мураккаблашуви ҳамда ўқувчиларнинг фаол билиш фаолиятини рағбатлантириш омиллари ўзаро уйғунлиги асосида илмий жиҳатдан аниқлаштиришга оид таклиф ва тавсиялари “Физикадан масалалар ечиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 6-сентябрдаги 333-сон буйруғи, 333-255 рақамли гувоҳномаси). Натижада, ўқувчиларнинг назарий билимларини амалиётда қўллай олиш, муаммоли вазиятларни ҳал қилиш, экспериментал фаолият юрита олиш, хавфсизлик маданиятига риоя қилиш ва натижаларни таҳлил қилиш каби амалий компетенсияларини шакллантиришга еришилган;
физик тажрибалар асосида ўқувчиларнинг амалий компетенсияларини ривожлантириш модели ишлаб чиқилиб, унда таълим жараёнининг мақсадли, ташкилий-жараён, методик-жараён, технологик-жараён ва баҳолаш компонентлари ўзаро функсионал боғлиқликда асосланди ҳамда мазкур моделнинг компетенсияларни шакллантиришдаги тизимли таъсири илмий асослаб беришга доир таклиф ва тавсийаларидан Ўзбекитон Републикаси Фанлар Академияси Ядро физикаси институтида давлат илмий – техника дастурлари доирасида 2022-2024 йилларда бажарилган “АМ-ПЗ-2019062031 “Ядро энергетикаси”, “Ядро тиббиёти ва технологияси”, “Радиацион тиббиёт ва технологияси” фанлари бўйича бакалавр ва магистрлар учун мултимедиали дарсликларни яратиш” номли инновацион лойиҳа вазифаларини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ядро физикаси институтининг 2025-йил 17-апрелдаги 32-2115-389-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг дастурий педагогик воситалардан фойдаланиш бўйича билим, кўникма ва малакаларини шакллантиришга эришилган; 
намойишли тажрибалар ва лаборатория ишлари ёрдамида ўқувчиларнинг амалий компетенсияларини шакллантириш методикаси, тажрибавий фаолиятни кузатиш – ўлчаш – таҳлил қилиш – хулоса чиқариш кетма-кетлигида ташкил этиш, ўқувчиларнинг мустақил амалий фаолиятини фаоллаштириш ҳамда назарий билимларни реал тажриба билан интеграциялаш тамойиллари асосида такомиллаштиришга оид таклифлари “Физикадан масалалар ечиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 6-сентябрдаги 333-сон буйруғи, 333-255 рақамли гувоҳномаси). Натижада, ўқувчиларнинг физика фанини ўзлаштириш самарадорлигини оширишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish