Хўжаёров Фазлиддин Эшдавлатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “35/6 кВ ли қишлоқ электр тармоқлари самарадорлигини ошириш ва электр энергия исрофини камайтириш усулини такомиллаштириш”,
05.05.07-“Қишлоқ хўжалигида электр технологиялар ва электр ускуналар” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Т3146
Илмий раҳбар: Исақов Абдусаид Жалилович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий Кенгаш рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети, DSc.03/30.12.2019.Т.10.01
Расмий оппонентлар: Мухаммадиев Ашираф Мухаммадиевич, техника фанлари доктори, профессор; Рахматов Абдуғани Джумабаевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Энергетика муаммолари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 6 кВ ли қишлоқ электр тармоқларида рақамли эгизак субмодулларини қўллаш орқали самарадорликни ошириш ва электр энергия исрофини камайтириш усулини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қишлоқ электр тармоқларининг самарадорлигини ошириш ва электр энергия исрофини камайтириш имконини берувчи умумий харажатлар ҳамда техник чегараланиш усули ишлаб чиқилган;
6 кВ кучланишли қишлоқ электр тармоқларидаги электр узатиш линияларининг юкланиши ва эксплуатацион кўрсаткичларини сунъий нейрон тамоқ усуллари асосида баҳолаш ҳамда САИДИ ва САИФИ коеффициентларини аниқлаш алгоритми ишлаб чиқилган;
6 кВ кучланишли қишлоқ электр тармоқларининг самарадорлик кўрсаткичларини индикаторлар бўйича классификациялаш асосида баҳолаш ва огоҳлантириш усули ҳамда алгоритми ишлаб чиқилган;
қишлоқ электр тармоқларининг энергия самарадорлик кўрсаткичларини мониторингини амалга оширишнинг рақамли эгизаги модуллар гуруҳи шакллантирилган, мантиқий алгоритм асосида реал вақт режимида жаражонларни кузатишни таминлаш алгоиритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Қишлоқ электр тармоқларининг электр энергия исрофини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
САИДИ ва САИФИ коеффициентларини аниқлаш ҳамда эксплуатацион ҳолатни реал вақт режимида мониторинг қилиш имконини берувчи “Рақамли эгизак” 2024-йилда Қибрай туман электр тармоқлари корхонасида амалга оширилиб, электр тармоқ жараёнида ишлаб чиқилган дастурий таъминот модуллари амалиётга татбиқ этилди (Ўзбекистон Республикаси ҳудудий электр тармоқлари 2024-йил 30-июндаги №01-02-6/1160-сонли маълумотномаси). Натижада, электр тармоқлари бўйича юкламаларни қайта оптимал тақсимлаш орқали эксплуатация самарадорлиги 2,4 фоизга оширилиб, йилига 103,2 млн сўм иқтисодий самарадорликка эришиш имконияти яратилган;
эксплуатацион ҳолатни таҳлил қилиш ва авария ҳолатларини прогноз қилиш имконини берувчи субмодул Қибрай туман электр тармоқлари корхонасида жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси ҳудудий электр тармоқлари 2024 - йил 30 - июндаги №01 - 02 - 6/1160 - сонли маълумотномаси). Натижада, электр тармоқлари бўйича юкламаларни қайта оптимал тақсимлаш орқали эксплуатация самарадорлиги 2,4 фоизга оширилиб, йилига 103,2 млн сўм иқтисодий самарадорликка эришиш имконияти яратилган.