Шарипов Жавохир Фахриддин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қора ўралар атрофидаги аккрецион дискларининг нурланиш хусусиятлари”, 01.03.01-Астрономия.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2026.3.PhD/FM1488
Диссертация бажарилган муассаса номи: “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги Фундаментал ва амалий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги, Фундаментал ва амалий тадқиқотлар институти ҳузуридаги DSc.03/31.03.2022.Т/FM.10.04 рақамли Илмий кенгаш
Илмий раҳбар: ф.-м.ф.д. проф. С. Р. Шайматов
Расмий оппонентлар: ф.-м.ф.д. Б.В. Туримов (Улуғбек номидаги Астрономия институти), ф.-м.ф.д. проф. И.У. Таджибаев (Чирчиқ давлат педагогика университети)
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қора ўралар атрофидаги аккрецион дискларни тасвирлаш учун назарий янги модел яратиш, ҳамда қоронғу материя муҳитлари, ташқи магнит майдонлар ва квант тузатиш параметрларининг фазо-вақт геометрияси ва кузатув белгиларига қандай таъсир қилишини ўрганишдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Биринчи марта, назарий янги аккрецион дискни тасвирлаш модели ёрдамида, қиялик бурчагининг катта қийматида ва Кинг қоронғу модда ҳало параметрлари қийматининг ортиши билан аккрецион дискдаги қизилсилжиш эффектларини кучайтириши аниқланди, рс = 0.3, ρс= 0.5 ва θ = 850 ҳолатда максимал қиймат змах = 1.30 га етди.
Биринчи марта, Кинг қоронғу модда ҳалоси билан ўралган Шварцчилд типидаги қора ўра учун фотон ҳалқаси диапазони кенгайиши аниқланди, у 7.213 < б < 7.298 (рс = 0.3, ρс = 0.5) оралиғини қамраб олди, стандарт Шварцчилд ҳолатида бу 5.188 < б < 5.228 га тенг.
Биринчи марта, Шварцчилд-Бертотти-Робинсон қора ўраси атрофидаги аккрецион дисклар учун магнит майдон параметрининг ортиши радиацион самарадорликни камайтириши аниқланган: Шварцчилд ҳолатида η_ef≈0.057 дан B≈0.1 бўлганда η_ef≈0.0053 гача камайди. Бундан ташқари, магнит майдон кучайиши аккрецион диск тасвирларининг компакт бўлишига олиб келиши ҳамда B=0.05 ва θ_0=〖80〗^∘ ҳолатида қизилсилжишнинг z_"мах " =1.17 гача ортиши аниқланди.
Биринчи марта, θ=〖85〗^∘ қиялик бурчагида Шварцчилд қора ўраси учун кузатилган энергия оқими ҳалқа квант гравитациясидаги ўз-ўзига дуал қора ўра P=0.1 билан солиштирилганда тахминан 80% ни ташкил этиши аниқланиб, ўз-ўзига дуал ҳолатда нурланиш ёрқинлиги юқорироқ эканлиги аниқланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мазкур диссертацияда келтирилган натижалар, хусусан компакт астрофизик обектлар атрофидаги хусусиятларга оид натижалар халқаро тадқиқотчилар орасида қизиқиш уйғотган ҳамда юқори импакт-факторга эга, экспертлар томонидан кўриб чиқиладиган илмий журналлар мақолаларидаги ҳаволаларида қайт этилган:
Тҳе Эуропеан Пҳйсиcал Жоурнал C, Волуме 86, артиcле нумбер 350, (2026), Wеб-Сc, ИФ: 4.2,
Пҳйсиcал Ревиеw Д, Волуме 113, Иссуе 12, 124039 (2026), Wеб-Сc, ИФ: 4.9
Тҳе Эуропеан Пҳйсиcал Жоурнал C, Волуме 86, артиcле нумбер 945, (2026), Wеб-Сc, ИФ: 4.2
Пҳйсиcс Леттерс Б, Волуме 876, артиcле нумбер 140402, (2026), Wеб-Сc, ИФ: 5,
Тҳе Эуропеан Пҳйсиcал Жоурнал C, Волуме 86, артиcле нумбер 283, (2026), Wеб-Сc, ИФ: 4.2,
Тҳе Эуропеан Пҳйсиcал Жоурнал C, Волуме 86, артиcле нумбер 803, (2026), Wеб-Сc, ИФ: 4.2,
Нуcлеар Пҳйсиcс Б Волуме 1029, Аугуст 2026, 117553.
Мазкур илмий натижалар Веллоре Институте оф Течнологй институти томонидан қўллаб-қувватланган дастурлар доирасида қўлланилган (Асос: Др. Панкаж Шеоран томонидан тақдим этилган расмий хати).