Мавланкулов Гаиратзҳан Кҳудаибергановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Петри тармоқлари орқали бошқариладиган формал тиллар ва тизимларни математик моделлаштириш, унинг алгоритмлари ва дастурий мажмуини яратиш”, 05.01.07 – Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2026.2.PhD/Т6735.
Илмий раҳбар: Джуманов Жамолжон Худайкулович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий кенгаш рақами: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.09/2025.27.12.Т.01.01.М.
Расмий оппонентлар: т.ф.д., доцент Сайфиддин Акбарович Бахрамов (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети); т.ф.д., доцент Гафур Муратбаевич Джайков (Нукус давлат техника университети).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Петри тармоқлари орқали бошқариладиган формал тиллар ва тизимларнинг математик моделларини ишлаб чиқиш, хусусиятларини тадқиқ этиш, параллел ва асинхрон жараёнларни моделлаштириш алгоритмларини ҳамда дастурий мажмуа тузилмасини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дискрет тизимлар назарияси ва формал тиллар тизимини интеграциялаш билан тавсифлаш ва таҳлил қилиш асосида Петри тармоқлари орқали бошқариладиган формал тилларнинг мураккаб дискрет жараёнларни математик модели ишлаб чиқилган;
график-динамик моделлаштириш ва ҳолатларни тадқиқ этиш ёндашувлари асосида формал тилларнинг эришилувчанлик ҳамда барқарорлик хусусиятларини аниқлаш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
параллел ва асинхрон жараёнларни синхронлашдаги конфликтларни бартараф этиш механизмлари асосида Петри тармоқлари орқали бошқариладиган тизимларнинг хатти-ҳаракатини комплекс таҳлил қилиш ва ҳолатини моделлаштириш усули ишлаб чиқилган;
комбинатор таҳлил ва формал тилларни Петри тармоқлари билан интеграциялаш асосида ҳисоблаш жараёнларининг аниқлиги, тезкорлиги ва ишончлилигини таъминловчи алгоритмлар ҳамда дастурий мажмуанинг функсионал тузилмаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Диссертация иши доирасида олиб борилган тадқиқотлар натижасида ишлаб чиқилган Петри тармоқлари орқали бошқариладиган формал тиллар ва тизимларни математик моделлаштириш, унинг алгоритмлари ва дастурий мажмуини яратиш асосида:
дискрет тизимлар назарияси ва формал тиллар тизимини интеграциялаш билан тавсифлаш ва таҳлил қилишда Петри тармоқлари орқали бошқариладиган формал тилларнинг мураккаб дискрет жараёнларни математик модели ҳамда график-динамик моделлаштиришда формал тилларни эришилувчанлик ва барқарорлик хусусиятларини генерация қилиш шунингдек, ҳисоблаш алгоритмлари Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган ИЛ-402104209 рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” номли инновацион лойиҳани амалга оширишда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги 30.07.2026 йил 33-8/5842 сон маълумотномаси). Натижада ҳужжат тайёрлаш жараёнларида вақт сарфини қисқартиришга, хатоликларни тезкор бартараф этишга ва иш унумдорлигини оширишга эришилган;
параллел ва асинхрон жараёнларни синхронлаш ушун конфликтларни ечиш механизмлари асосида Петри тармоқлари орқали бошқариладиган тизимларнинг хатти-ҳаракатини комплекс таҳлили ҳамда ҳолатини моделлаштириш усули, шунингдек, комбинатор таҳлил ва стохастик моделлаштириш усуллари асосида формал тилларни Петри тармоқлари интеграциясига асосланган ҳисоблаш жараёнларининг аниқлиги, тезкорлиги ҳамда ишончлилигини оширувчи алгоритмлари Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Сунъий интеллектни ривожлантириш лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш тизимида жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги 30.07.2026 йил 33-8/5842 сон маълумотномаси). Натижада ҳужжатларни автоматик таҳлил қилиш, маълумотлар базасини нормаллаштириш ва ахборотларга ишлов бериш жараёнлари ахборот-кутубхона марказининг умумий иш фаолияти вақтга нисбатан ҳажмини қисқартирилишига имкон берган.
Диссертация мавзуси бўйича жами 20 та илмий иш чоп этилган, шундан 7 таси ОАК рўйхатидаги илмий журналларда (4 таси хорижий журналларда, 3 таси Сcопус базасида), 7 таси халқаро ва 4 таси республика илмий-амалий конференцияларида эълон қилинган ҳамда 2 та ЭҲМ учун дастурий маҳсулотга гувоҳнома олинган.