Жаумитбаева Мехрибан Караматдин кизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Видеомоделинг асосида видеотасвирларни қайта ишлаш алгоритми ва дастурий таъминотини ишлаб чиқиш”, 05.01.01 - “Муҳандислик геометрияси ва компютер графикаси. Аудио ва видеотехнологиялари”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Т5619
Илмий раҳбар: Бекназарова Саида Сафибуллаевна, техника фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.09/2025.27.12.Т.07.01М.
Расмий оппонентлар: Мухамедиева Дилдора Кабиловна техника фанлари доктори, профессор., Хаитов Бафо Усманович техника фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: видеомоделинг асосида видео оқимларида инсон юзлари, ҳиссий ҳолатлар, геометрик обектлар ва инсон ҳаракатларини аниқлаш ҳамда уларни визуал таҳлил қилишга мўлжалланган алгоритмлар ва амалий дастур мажмуасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
видеомоделинг ёндашуви асосида видеотасвирларни қайта ишлашнинг назарий асосларини таҳлил қилиш ва реал вақт режимида ишловчи алгоритм ишлаб чиқиш;
видео оқимларда юзлар ва ҳиссий ҳолатларни аниқлаш аниқлигини оширишга қаратилган алгоритмни ишлаб чиқиш;
видеотасвирлардан ажратилган обектларнинг геометрик параметрларини аниқлаш, таҳлил қилиш ва улар асосида геометрик шаклларни таниб олиш усулини такомиллаштириш;
видео оқимларда инсон ҳаракатларини аниқлаш, таянч нуқталар координаталари асосида ҳаракатларни тавсифлаш ҳамда эталон намуналар билан таққослаш алгоритмини ишлаб чиқиш;
Аутизм спектори бузилган болаларни мониторинг қилиш ва ўқитишга мўлжалланган архитектура, маълумотлар базаси ҳамда амалий дастур мажмуасини ишлаб чиқиш, шунингдек, таклиф этилган алгоритмларни амалий тизим таркибига интеграция қилиш.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертация доирасида нейропсихогимнастика машқларини бажариш жараёнида юзлар ва ҳис-туйғулар ҳамда геометрик шаклларни таниб олиш олиб борилган тадқиқотлар натижасида ишлаб чиқилган алгоритмлар ва амалий дастур мажмуаси асосида иш қуйидаги ташкилотларга жорий қилинган:
- “Cонтаcт профи” коррекцион-ривожлантирувчи маркази (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2026-йил 10-февралдаги 33-8/1172-сонли маълумотномаси). Реал вақт давомида инсон юз ва ҳиссиётларини, геометрик шаклли обектларни, инсон ҳаракатини аниқлаш аниқлик 20% га, ишлаш тезлиги эса 1,7 баравар ошган, бу эса АСБ бўлган болаларни ўқитиш жараёнида мониторинг қилиш имкониятини кенгайтиради.
- Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2026-йил 10-февралдаги 33-8/1172-сонли маълумотномаси). Комбинацияланган алгоритмлар асосида реал вақт режимида юз ва ҳиссиётларни таниб олиш, видеотасвирдан геометрик шаклларни аниқлаш, шунингдек нейропсихогимнастика машқларида боланинг ҳаракатларини эталон намуна билан таққослаш натижалари моделнинг ўртача аниқлиги 90-92% ни ташкил этганини кўрсатди.