Сиражул Ҳақнинг
диссертация ҳимоясисиз чоп этилган мақолалар асосида
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мақсадлари учун бир компонентли металл оксидлар асосида функсионаллаштирилган кўп компонентли наноматериаллар платформаси” 02.00.04-Физик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.3.DSc/К274.
Илмий маслаҳатчи: Раззоков Жамолиддин Инотуллаевич, кимё фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги Фундаментал ва амалий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги Фундаментал ва амалий тадқиқотлар институти, DSc.03/06.11.2025.К/FM.10.09.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: нотермал плазма ҳосил қилган реактив кислород ва азот зарраларининг биомембраналарга физик-кимёвий таъсирларни молекуляр даражада тадқиқ қилиш ва уни тўсиқ функсиясини баҳолаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мазкур тадқиқот атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва биотиббиёт соҳалари учун мўлжалланган наноматериаллар ёʻналишида бир қатор муҳим илмий янгиликларни ўзида мужассам этган. Биринчидан, ушбу тадқиқот доирасида илмий адабиётларда илгари қайд этилмаган бир нечта янги нанокомпозит тизимлар илк бор синтез қилинди. Хусусан, модификацияланган сол-гел усули ёрдамида КҚУН билан модификацияланган Аг₂О/CуО/ЗнО уч компонентли металл нанокомпозити биринчи марта синтез қилиниб, унинг фотокаталитик, антибактериал ва антиоксидант хусусиятларни бир вақтнинг ўзида намоён этувчи юқори самарали кўп функсияли материал эканлиги аниқланди. Шунингдек, рГО–ЗнО–СнО₂–Фе₂О₃ 4 компонентли нанокомпозити ҳам янги материал тизими бўлиб, унда қайтарилган графен оксиди уч хил металл оксиди билан интеграцияланган ва биологик қўлланмалар учун яхшиланган функсионал хусусиятларни намойиш этган. Бундан ташқари, Зр билан легирланган НиО/ЗнО нанокомпозитлари илк бор Диоспйрос каки (Д. каки) барги экстракти ёрдамида яшил синтез усули орқали тайёрланди ва бу легирланган икки компоненли металл оксидлар синтези учун янги экологик ёндашувни таклиф этди. Худди шунингдек, Сwертиа чирайита (С. чирайита) ўсимлиги экстракти ёрдамида синтез қилинган ТиО₂ билан легирланган СнО₂–ЗрО₂ нанокомпозитлари гетероўтиш ҳосил қилувчи янги материал комбинацияси сифатида яратилди. Таркибида бир вақтнинг ўзида Cр³⁺, Ни²⁺, Мг²⁺ ва Ал³⁺ металл катионларини сақловчи Cр/Ни/Мг/Ал ЛДҲс синтез қилиниб, уларнинг МО нинг фотокаталитик деградациясидаги самарадорлиги тадқиқ этилди. Бундай кўп компонентли ЛДҲ тизимлари илгари илмий адабиётларда етарли даражада ўрганилмаган.
Иккинчидан, тадқиқот экологик барқарор наноматериаллар ишлаб чиқаришга хизмат қилувчи янги синтез методологияларини таклиф этади. Ҳовонча ва даста (мортар–пестле) ёрдамида амалга ошириладиган эритувчисиз механокимёвий синтез усули асосида CуО–ЗрО₂ CуО–Фе₂О₃ ва Cо-Cу-Зн-ЛҲс биметалл оксидли нанокомпозитлари тайёрланди. Ушбу усул анъанавий солвотермал синтезга нисбатан экологик жиҳатдан хавфсизроқ, содда, тезкор, энергия тежамкор, саноат миқёсига мослаштириш имкониятига эга бўлиб, зарарли органик эритувчилардан фойдаланишни тўлиқ бартараф этади. Шунингдек, Муса аcумината пўстлогʻи, Диоспйрос каки барглари, Сwертиа чирайита ва Домбея wелwицчии (Д. wелwицчии) ўсимлик экстрактларидан қайтарувчи ва стабилизатор сифатида фойдаланилган яшил синтез усули зарарли кимёвий реагентлардан фойдаланишни чеклаш билан бирга, қишлоқ хўжалиги чиқиндиларини қайта қийматга эга ресурсга айлантириш имконини яратади. Бундан ташқари, ўсимлик экстрактлари таркибидаги фитокимёвий моддалар нанозаррачалар юзасига адсорбсияланиши натижасида уларнинг биологик фаоллиги сезиларли даражада ортиши кузатилди.
Учинчидан, мазкур тадқиқот битта наноматериалнинг ўзида фотокаталитик, антибактериал ва антиоксидант хусусиятларни бирлаштирган янги кўп функсияли платформаларни яратди. Битта нанокомпозит тизимда ушбу уч хил биологик ва экологик функсияни комплекс равишда баҳолаш материалшунослик соҳасида кам учрайдиган яхлит илмий ёндашув ҳисобланади. Хусусан, графен оксиди асосидаги рГО–ЗСФ ва ГО–СНC нанокомпозитлари ҳамда КҚУН асосидаги КҚУНс@CуО–НиО ва КҚУНс@Аг₂О/CуО/ЗнО тизимларида заряд ташувчиларнинг самарали ажралиши, электронларнинг тезроқ кўчиши ва солиштирма сирт майдонининг ортиши ҳисобига синергик эффект кузатилди. Натижада ушбу материалларнинг фотокаталитик, антибактериал ва антиоксидант самарадорлиги сезиларли даражада яхшиланди.
Тўртинчидан, тадқиқот давомида тузилиш–хосса–функсионал самарадорлик ўртасидаги богʻлиқликлар тизимли равишда таҳлил қилиниб, наноматериаллар фаолиятининг фундаментал механизмлари ёритилди. Жумладан, калсинация ҳарорати ошиши билан кристалланиш даражаси ортиши, бироқ солиштирма сирт майдонининг камайиши ўртасидаги мувозанат бир нечта наноматериал тизимларида экспериментал равишда исботланди. Тадқиқот натижалари фотокаталитик фаолликни белгиловчи асосий омил кристалланиш даражаси эмас, балки материалнинг солиштирма сирт майдони эканлигини кўрсатди. Бундан ташқари, легирлаш парадокси ҳам аниқлаштирилди. Яʼни, Зр–НиО/ЗнО тизимида Зр миқдорини 0,5% дан 1% гача ошириш фотокаталитик самарадорликни кутилганидек оширмасдан, аксинча 86,45% дан 67% гача камайтиргани, тақиқланган зона энергиясини эса 3,43 эВ дан 3,66 эВ гача оширгани аниқланди. Ушбу натижалар “легирловчи элемент қанча кўп бўлса, материал шунча самарали бўлади” деган кенг тарқалган илмий қарашни қайта кўриб чиқиш зарурлигини кўрсатади.
Шунингдек, КҚУН нинг икки томонлама таъсири ҳам тавсифланди. КҚУН билан модификациялаш фотокаталитик ва антиоксидант хусусиятларни мунтазам равишда яхшилаган бўлса-да, айрим ҳолларда антибактериал фаолликнинг пасайишига олиб келиши кузатилди. Бу эса турли амалий қўлланмалар учун наноматериал юзасини модификациялаш стратегияси алоҳида танланиши лозимлигини кўрсатади.
Бешинчидан, мазкур тадқиқот яшил синтез орқали олинган нанозаррачаларнинг кимёвий усулда синтез қилинган аналогларига нисбатан устунлигини кўрсатувчи ноёб қиёсий натижаларни тақдим этди. Олинган маълумотлар ўсимлик экстрактларидан адсорбсияланган фитокимёвий бирикмалар нанозаррачаларнинг фақат ўлчами ва морфологиясини бошқарибгина қолмай, балки уларнинг биологик фаоллигига ҳам бевосита ҳисса қўшишини кўрсатди.
Шунингдек, Cр/Ни/Мг/Ал-ЛДҲ материали 30 дақиқа ичида МО нинг 89,23% деградациясини таъминлаб, 0,07427 мин⁻¹ тезлик константасини намоён этди. Ушбу натижалар илмий адабиётларда келтирилган ўхшаш ЛДҲ тизимлари (одатда 90–180 дақиқа талаб қилинади) билан таққослаганда сезиларли даражада юқори самарадорликни кўрсатиб, мазкур тадқиқотнинг илмий янгилигини ва амалий аҳамиятини яна бир бор тасдиқлайди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Мазкур DSc тадқиқотидоирасида олинган илмий натижалар юқори таъсир кўрсаткичига эга халқароилмий журналларда нашр этилган бўлиб, улар Сcопус маълумотлар базасидагииқтибос кўрсаткичлари билан тасдиқланганидек, жаҳон илмий ҳамжамиятитомонидан сезиларли даражада эътироф этилган. Материалс Ресеарч Эхпрессжурналида 2024-йилда чоп этилган “Солар лигҳт-индуcед деградатион оф ҳазардоусорганиc поллутанц усинг Диоспйрос каки медиатед греен сйнтҳесизед зирcониумдопед ниcкел охиде-зинc охиде наноcомпосите” номли мақола 3 та иқтибос олганбўлиб, 60-перcентилда жойлашган ва унинг Фиелд-Wеигҳтед Cитатион Импаcт(ФWCИ) кўрсаткичи 0,35 ни ташкил этади. Арабиан Жоурнал оф Чемистрйжурналида 2023-йилда чоп этилган “Антибаcтериал анд антиохидант сcреенингапплиcатионс оф редуcед-грапҳене охиде модифиед тернарй СнО₂-НиО-CуОнаноcомпоситес” номли мақола 21 та иқтибос олган бўлиб, 89-перcентилда қайдетилган ҳамда ФWCИ кўрсаткичи 1,40 га тенг. Ушбу натижа мазкур тадқиқотнингтегишли илмий йўналиш ва нашр йили бўйича жаҳон миқёсидаги ўртачаиқтибос кўрсаткичидан сезиларли даражада юқори эканлигини кўрсатади. РСCАдванcес журналида 2025-йилда чоп этилган “Фабриcатион анд струcтураланалйсис оф CуО-НиО анд МWCНЦ@CуО-НиО ҳйбрид наноструcтурес: версатилематериалс фор энвиронментал анд биомедиcал ремедиатион” номли мақола 5 таиқтибос олган, 82-перcентилда жойлашган ва унинг ФWCИ кўрсаткичи 0,71 ниташкил этади. Шунингдек, РСC Адванcес журналида 2025-йилда чопетилган “Унвеилинг тҳе пҳйсиcочемиcал, пҳотоcаталйтиc, антибаcтериал андантиохидант пропертиес оф МWCНТ-модифиед Аг₂О/CуО/ЗнО наноcомпоситес” номлимақола 11 та иқтибос олган бўлиб, 95-перcентилда қайд этилган ҳамда ФWCИкўрсаткичи 2,38 га тенг. Ушбу мақола мазкур тадқиқот доирасида чоп этилганишлар орасида энг юқори иқтибос таъсирига эга бўлиб, натижаларнинг ўз илмиййўналиши бўйича жаҳон ўртача кўрсаткичига нисбатан икки мартадан ортиқдаражада иқтибос олинганлигини кўрсатади. Десалинатион анд Wатер Треатментжурналида 2024-йилда чоп этилган “Энҳанcед Пҳотоcаталйтиc Перформанcе офCр/Ни/Мг/Ал Лаеред Доубле Ҳйдрохидес агаинст Метҳйл Оранге ин АқуеоусСолутион” номли мақола 6 та иқтибос олган, 75-перcентилда жойлашган ва унинг ФWCИ кўрсаткичи 0,75 ни ташкил этади. Шунингдек, Материалс РесеарчЕхпресс журналида 2024-йилда чоп этилган “Солвент фрее фабриcатион андтҳермал тунинг оф cоппер охиде-зирcониум диохиде наноcомпосите фор энҳанcедпҳотоcаталйтиc эффиcаcй” номли мақола 7 та иқтибос олган бўлиб, 75-перcентилдақайд этилган ва ФWCИ кўрсаткичи 0,70 га тенг. Умуман олганда, мазкур нашрлардунёнинг турли мамлакатларидаги мустақил тадқиқотчилар томонидан жами 53 марта иқтибос қилинган, бу эса ушбу DSc тадқиқоти доирасида олинган илмийнатижаларнинг халқаро илмий ҳамжамият томонидан эътироф этилганлиги, иқтибосқилинганлиги ва кейинги илмий тадқиқотларда фойдаланилганлигини яққолкўрсатади. Тадқиқот натижаларига асосланган илмий ишларга кейинги нашрларда СcиентифиcРепорц, РСC Адванcес, Ҳелиён, Материалс Сcиенcе андЕнгинееринг: Б, Жоурнал оф Энвиронментал Чемиcал Энгинееринг ва Пҳармаcеутиcалскаби нуфузли халқаро журналларда, шунингдек, бошқа илмий нашрлардаиқтибослар берилган. Мазкур иқтибос кўрсаткичлари тадқиқот натижаларинингюқори илмий сифатини, халқаро миқёсдаги долзарблигини ва амалий аҳамиятинитасдиқлайди. Шу билан бирга, улар ишлаб чиқилган наноматериаллар ҳамдасинтез усулларининг атроф-муҳитни ремедиация қилиш ва биотиббий даволашйўналишлари ривожига муносиб илмий ҳисса қўшганлигини кўрсатади. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish