Sayt test rejimida ishlamoqda

Мавланов Элбек Тулкиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Иссиқлик алмашиниш жараёнларини интенсивлаш ва юқори қувватли колоннали қурилмаларни яратиш», 02.00.16–Кимё технологияси ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш жараёнлари ва аппаратлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/T339.
Илмий раҳбар: Нурмухамедов Хабибулла Сагдуллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги DSc.27.06.2017.Т.03.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Мухитдинов Джалолиддин Пахриддинович, техника фанлари доктори, профессор; Худойбердиева Назора Шарофовна, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: “Аммофос-Максам” АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: абсорберларнинг совитиш зонасида иссиқлик алмашиниш жараёнини жадаллаштириш ва колоннали қурилмаларнинг иссиқлик қувватини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
спиралсимон турбулизаторларнинг гидравлик қаршилиги дискрет жойлашган бўртиқларникидан камроқ эканлиги аниқланган;
спиралсимон турбулизаторларнинг қўлланилиши оқишнинг ўтиш режимида деворолди чегаравий қатламни турбулизация қилиш иссиқлик беришни 2,2–2,9 маротабага жадаллаштириши, иссиқлик алмашинишнинг жадаллашиши бўртиқларнинг геометрик параметрларига боғлиқлиги аниқланган;
иссиқлик бериш коэффициентининг максимал қийматлари мақбул диапазони турбулизаторларнинг S/D=1,14–1,4 қадамига мос келиши аниқланган;
бир фазали суюқликларни канал ичида ва газ-суюқлик оқимини труба оралиғида ҳаракатининг тажриба катталиклари умумлаштирилиб, гидравлик қаршилик ва иссиқлик бериш коэффициентларини ҳисоблаш формулалари ишлаб чиқилган;
тадқиқ қилинган турбулизаторли трубалар ва абсорбер совитиш зонаси труба-панжарали насадкасининг текис ҳамда кўндаланг кесими  турлича бўлган трубаларини жойлаштириш схемаси иссиқлик ўтказиш коэффициентини икки ёки ундан ортиқ маротабага ошириши аниқланган;
суюқ ва газ фазаларни трубалараро бўшлиқда қарама-қарши, совутувчи суюқликни эса газ-суюқлик оқимига перпендикуляр йўналишда ҳаракати учун иссиқлик алмашинишни жадаллаштириш модели яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Абсорбер совитиш зонасида реакция иссиқлигини ажратиб олиш жараёнида иссиқлик алмашинишни жадаллаштириш асосида:
юқори самарадор абсорбцион колоннанинг ярим саноат намунаси «Аммофос-Максам» АЖда амалиётга жорий қилинган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2019 йил 2 декабрдаги 02-7419-сон маълумотномаси). Натижада труба-панжара насадкали юқори самарадор абсорбер конвектив иссиқлик алмашинишни икки маротабага оширган ва мос равишда иссиқлик алмашиниш юзасини камайтириш имконини берган;
кўндаланг кесими камайиб борувчи текис ва спиралсимон турбулизаторли трубаларни жойлаштириш схемасига эга бўлган абсорбер «Аммофос-Максам» АЖда амалиётга жорий қилинган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2019 йил 2 декабрдаги 02-7419-сон маълумотномаси). Натижада совитиш зонасининг металл сарфини икки баробаргача камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish