Қодиров Акбар Исмоил ўғлининг 
фалсафа доктори диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Имидазол ҳосилалари асосидаги ион суюқликларда CО2, Ҳ2С ва Ч4 газларининг ютилишини молекуляр динамика усуллари ёрдамида тадқиқ қилиш”, 02.00.04-Физик кимё (физика-математика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.PhD/FM1550
Илмий раҳбар: Раззоков Жамолиддин Инотуллаевич, кимё фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги Фундаментал ва амалий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги Фундаментал ва амалий тадқиқотлар институти, DSc.03/06.11.2025.К/FM.10.09.
Расмий оппонентлар: Шаисламов Улугбек Алишерович, физика-математика фанлари доктори; Акрамов Тоҳир Воҳидович, физика-математика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Полимерлар кимёси ва физикаси институти 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Сианид-функсионал имидазолий асосидаги ион суюқликларда карбонат ангидрид, водород сулфиди ва метан газларининг ютилиш ва транспорт механизмларини молекуляр динамика усуллари ёрдамида аниқлаш. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Сианид-функсионал имидазолий асосидаги [ЭМИМ][СCН], [ЭМИМ][ДCА], [БМИМ][СCН] ва [БМИМ][ДCА] ион суюқликларида CО2, Ҳ2С ва Ч4 молекулаларининг вакуум соҳасидан интерфейс ва ион суюқлик ҳажмий фазасига ўтиш эркин энергия профиллари ҳисобланган;
ўрганилган ион суюқликларда газларнинг термодинамик афзаллик тартиби Ҳ2С > CО2 > Ч4 эканлиги, Ҳ2С молекулаларининг ҳажмий фазада, CО2 молекулаларининг эса газ-ион суюқлик интерфейсида нисбатан кучлироқ барқарорлиги аниқланди;
CО2, Ҳ2С ва Ч4 молекулаларининг интерфейсдан ҳажмий фазага ўтиш эркин энергия тўсиқларининг газ тури, анион табиати ва ҳароратга боғлиқлиги аниқланиб, СCН‒ асосидаги ион суюқликларда Ҳ2С нинг интерфейсдан ҳажмий фазага ўтиши ДCА‒ асосидаги тизимларга нисбатан кичикроқ эркин энергия тўсиғи билан кечиши, Ч4 нинг эса барча ўрганилган тизимларда ҳажмий фазага ўтиши термодинамик жиҳатдан ноқулай эканлиги кўрсатилган;
Газ молекулаларининг ион суюқликларда анион табиатига боғлиқ фазовий тақсимланиш қонуниятлари аниқланиб, CО2 нинг иккала анионли тизимда интерфейсда кўпроқ тўпланиши, Ҳ₂С нинг СCН‒ асосидаги тизимларда ҳажмий фаза бўйлаб нисбатан бир текисроқ тақсимланиши, ДCА‒ асосидаги тизимларда эса интерфейсда кўпроқ тўпланиши, Ч4 нинг асосан интерфейсда тўпланиши аниқланган.
катион алкил занжирининг [ЭМИМ]+ дан [БМИМ]+ га узайиши газларнинг умумий термодинамик афзаллик тартибини ўзгартирмаслиги, бироқ уларнинг молекуляр диффузия коеффициентларини, умуман олганда, камайтириши, шунингдек, ДCА– асосидаги ион суюқликларда газларнинг молекуляр ҳаракатчанлиги тегишли СCН– асосидаги тизимларга нисбатан юқорироқ бўлиши аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Диссертация доирасида CО2, Ҳ2С ва Ч4 газларининг имидазолий асосидаги ион суюқликларда ютилиши ва транспортига оид олинган молекуляр динамика натижалари Малайзиянинг Сунwай университетининг “карбонат ангидридни тутиб қолиш ва ундан фойдаланиш илмий-тадқиқот маркази” (CCДCУ) марказининг илмий-тадқиқот фаолиятида қўлланилгани расман тасдиқланган (15-август, 2025-йил).
 Тадқиқот натижалари асосида Сcопус базасида индексланувчи халқаро илмий журналда чоп этилган мақолага 8 та иқтибос келтирилгани натижаларнинг халқаро илмий ҳамжамиятдаги аҳамияти ва эътирофини тасдиқлайди.
Шунингдек, Сcопус/Wеб оф Сcиенcе базасига кирувчи Қ1 квартилли журналда (Флуид Пҳасе Эқуилибриа) чоп этилган мақолага 8 та ҳавола олган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish