Камолиддинов Фаёзиддин Мухиддин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ички ва ташқи сенсибилизаторли Нд:ЯГ қуёш лазерларининг қиёсий тадқиқи”, 01.04.11 – Лазер физикаси (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/FM1431
Илмий раҳбари: Пайзиев Шермахамат Далиевич физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ион-плазма ва лазер технологиялари институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ион-плазма ва лазер технологиялари институти, DSc.05/2025.27.12.FM/Т.09.01
Расмий оппонентлар: Сапаев Усмон Қаландарович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Сапарбаев Азиз Адамович, физика-математика фанлари доктори, кат.и.х.
Етакчи ташкилот: Тошкент Давлат Техника Университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қуёш энергиясини лазер энергиясига айлантириш самарадорлигини оширишга қаратилган бўлиб, бунда Қуёш спектри билан лазер фаол муҳити ютилиш орасидаги чекланган спектрал мосликни камайтиришга қаратилган ички ва ташқи сенсибилизация механизмлари, ҳамда Қуёш энергиясининг ютилишини ва лазер ишлашини оптималлаштиришда фаол муҳит сирт тузулишининг аҳамиятини миқдорий жиҳатдан тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фаол муҳит ён сирти дағаллигини дамлаш хусусиятларига таъсирини тадқиқ қилиш учун симуляцион модел ишлаб чиқилди;
қуёш лазерларида фаол муҳит ён сиртини структуралаш орқали лазер чиқиш параметрларига таъсири аниқланиб, сиртни структуралаш орқали дамлаш самарадорлигини текис сиртли фаол муҳитга нисбатан 7 % га ошириш мумкинлиги аниқланди; 
илк бор, температураси бошқариладиган александрит асосидаги ташқи сенсибилизатор ёрдамида қуёш нурланиши билан кўндаланг дамланадиган Нд:ЯГ лазерлар самадорлигини ошириш усули таклиф қилинди;
илк бор, Cр асосидаги ички ва ташқи сенсибилизатор ёрдамида қуёш нурланиши билан дамланадиган Нд:ЯГ лазерларни симуляцион модел орқали қиёсий тадқиқ қилиниб, Нд:ЯГ + александрит тизими юқори самарадорликни ва термал барқарорликни таъминлаш мумкинлиги кўрсатилди;
қуёш лазери чиқиш қувватига ҳарорат ва юкланишнинг таъсирини ўрганиш натижасида Cр:Нд:ЯГ 2,3 кW дан юқори кириш қувватларида ишламай қолиши, Нд:ЯГ + александрит эса 3 кW гача барқарор ишлаши кўрсатилди;
Cр асосидаги сенсибилизаторли Нд:ЯГ қуёш лазери характеристикаларига фаол муҳит ички йўқотишларининг кучли таъсири аниқланди, хусусан, ички йўқотишни 0.004 см-1 дан 0.003 см-1 га камайтирилганда лазер самарадорлиги 16 % га ошиши аниқланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қуёш нурланишида ишлайдиган Cр асосидаги ички ва ташқи сенсибилизаторли лазерлар бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Монте-Карло методи асосидаги симуляцион моделни ишлаб чиқишда олинган илмий натижалар Тошкент давлат техника университети ф.-м.ф.д. У.К. Сапаев раҳбарлигида 2021-2023 йилларда олиб борилган «Ночизиқли фотон кристалларда фемтосекунд давомийликдаги лазер импулсларининг параметрик таъсири натижасида – кўп рангли ўта қисқа лазер импулсларининг манбаини олиш усулларини яратиш» мавзусидаги фундаментал лойиҳа доирасидаги тадқиқотлар илмий-техникавий вазифаларини бажаришда, хусусан, биринчи марта бир хил бўлмаган домен тузилмаси бўлган кристалларда учинчи гармоник авлодни амалга оширишда доменлар кетма-кетлигини оптималлаштириш учун Монте-Карло усулига асосланган алгоритм ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети 2026 йил 28-январдаги № 04-22-134 сонли маълумотномаси). Натижалардан фойдаланиш ночизиқли фотоник кристалларда қисқа лазер импулсларини параметрик кучайтириш жараёнида юзага келадиган жараёнларни оптималлаштиришнинг янги усуллари ва ёндашувларини ишлаб чиқиш имконини берган.
Монте Карло фотон йўлини кузатиш методи асосидаги симуляцион модел ёрдамида қуёш лазер тизимида содир бўладиган физик жараёнларни моделлаштиришда олинган натижалар ЎзР ФА Конструкторлик бюро ва Тажриба ишлаб чиқариш Илмий техник марказида т.ф.д. Ш.И. Кличев раҳбарлигида 2021-2024 йилларда олиб борилган «Қуёш ускуналари параметрларини оптималлаштириш ва ишлатиш учун ҳисоб моделларини яратиш ва тадқиқ қилиш»  бюджет мавзусидаги фундаментал тадқиқотлар илмий-техникавий вазифаларини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2026-уил 23-январдаги 2/1255-176-сонли маълумотномаси). Натижалардан фойдаланиш қуёш консентраторлари ёрдамида мужассамлашган қуёш нурини энергиясининг хажмий ютилишини аниқроқ баҳолаш, иссиқлик энергиясига айлантиришда қуёш консентраторлари абсорберидаги конвектив ва нурланиш орқали иссиқлик алмашинув жараёнини тўлиқроқ тадқиқ қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish