Файзиев Темурбек Баҳриддин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бошқарув ва ҳимоя тизими каналлари геометрияси ўзгартирилгандаги ВВР-СМ реактори фаол зонасининг нейтрон-физик ва иссиқлик-гидравлик параметрлари”, 01.04.01 – Экспериментал физиканинг асбоблари ва усуллари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/FM1089
Илмий раҳбар: Байтелесов Сапар Акимович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ядро физикаси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ядро физикаси институти, DSc.05/2025.27.12.FM/T.13.01.
Расмий оппонетлар: Хужаев Сайдахмад, техника фанлари доктори, профессор; Шаймерденов Асет Абдуллаевич техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Этакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ВВР-СМ реактори БҲТ вертикал каналлари геометрияси ўзгаришининг фаол зона нейтрон-физик ва иссиқлик-гидравлик параметрларига таъсирини комплекс баҳолаш, шунингдек, ИРТ-4М туридаги иссиқлик ажратувчи йиғмаларининг иссиқлик-физик ишончлилигини таъминлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иссиқлик ажратувчи йиғмаларнинг геометрик параметрлари ва ядро ёқилғиси турини ҳисобга олган ҳолда изотопларнинг массалар бўйича тақсимотини, шунингдек, нуклидларнинг атом зичликларини тезкор ва юқори аниқликда ҳисоблашда WИМС-АНЛ дастури учун зарур бўлган кириш маълумотларини автоматик шакллантириш имконини берувчи «ГеометрйWИМС» дастури ишлаб чиқилган;
ишлаб чиқилган “ГеометрйWИМС” дастури асосида реактор фаол зонаси ядро ёқилғиси элементлари учун ²³⁵У ёнишига ва ёқилғининг физик-техник характеристикаларига боғлиқ ҳолда икки гуруҳли макроскопик константалар кутубхонаси шакллантирилган;
биринчи марта ИРТ-4М туридаги иссиқлик ажратувчи йиғмаларга эга фаол зона учун ВВР-СМ реакторининг бошқарув ва ҳимоя тизимининг канали конструксиясининг овал-квадрат кесимдан цилиндрик кесимга ўзгартирилиши таклиф этилган;
таклиф этилган конструксия реакторнинг номинал қувватида барқарор иссиқлик-гидравлик режимни таʼминлаши аниқланган: иссиқлик ажратувчи элементлар қобиғи сиртининг максимал ҳарорати 79 °C дан ошмайди (рухсат этилган чегара 98 °C), иссиқлик алмашинуви инқирозигача заҳира коеффициенти эса хавфсизлик талабларига мос келади (ДНБР ≥ 1,59; рухсат этилган қиймат ДНБР ≥ 1,3);
бошқарув ва ҳимоя тизимининг каналлари геометриясининг ўзгартирилиши “нейтрон қопқони” эффекти ҳисобига иссиқлик нейтронлари оқими зичлигининг ортишига ва бунга мос равишда, марказий иссиқлик ажратувчи элементларда энергия ажралишининг 5.5 %га ошишига олиб келиши кўрсатилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: ВВР-СМ реактори БҲТ каналлари геометрияси ўзгарганда реактор фаол зонасининг нейтрон-физик ва иссиқлик-гидравлик параметрларини тадқиқ қилиш бўйича олинган натижалар асосида:
ВВР-СМ реакторининг БҲТ каналлари геометрияси ўзгарганда фаол зонанинг нейтрон-физик ва иссиқлик-гидравлик параметрларини тадқиқ қилиш асосида ишлаб чиқилган “ГеометрйWИМС” дастури иссиқлик ажратувчи йиғмаларнинг геометрик параметрларини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилиб, электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурларнинг Давлат реестрига киритилган (2026-йил 22-майдаги № ДГУ 64804-сонли гувоҳнома). Мазкур дастурий маҳсулотдан фойдаланиш реактор фаол зонасининг нейтрон-физик ҳисоб-китоблари учун верификацияланган кириш маълумотларини тайёрлаш, ядро ёқилғиси изотоплари ядроларининг атом зичликларини ҳисоблаш ҳамда икки гуруҳли макроскопик константалар кутубхоналарини шакллантириш жараёнларини автоматлаштириш имконини берди;
Ядро ёқилғиси элементларининг икки гуруҳли макроскопик константалари кутубхонаси шакллантирилиши ҳамда БҲТ канали конструксиясининг таклиф этилган модификацияси Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ядро физикаси институтининг ноёб илмий обекти – ВВР-СМ тадқиқот ядро реакторида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2026-йил 16-июндаги № 2/1255-1689-сонли хати). Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши ВВР-СМ реакторининг номинал қувватдаги хавфсиз эксплуатация режимларини асослаш, иссиқлик-гидравлик жараёнларнинг барқарорлигини таъминлаш, шунингдек, фаол зонадаги қувват тақсимоти ва ҳарорат майдонларини баҳолаш аниқлигини оширишга хизмат қилди.