Рахматиллаева Зилола Зокиржон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Архитектура муҳитини лойиҳалаш жараёнларини сунъий интеллект воситалари ёрдамида оптималлаштириш”, 18.00.02 – “Раёнлаштириш. Шаҳарсозлик. Қишлоқ турар жойларини режалаштириш. Ландшафт архитектураси. Бино ва иншоотлар архитектураси” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Т6309.
Илмий раҳбар: Архитектура фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор Матниязов Зафарбек Эркинович.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш университети ҳузуридаги PhD.03/2026.09.01.Т.03.М рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Дурдиева Гавҳар Салаевна, архитектура фанлари доктори, профессор. Халтурсунов Эркин Беркинбаевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: “ТОШУЙЖОЙЛИТИ” АЖ.
Диссертация йўналиши. Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қурилиш соҳасини рақамли трансформация қилиш шароитида лойиҳа ҳужжатларини шаҳарсозлик ме'ёрларига мувофиқлигини автоматлаштирилган текширишга асосланган гибрид интеллектуал методологияни ишлаб чиқиш орқали архитектура муҳитини лойиҳалаш жараёнларини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
архитектуравий лойиҳалаш жараёнларини оптималлаштириш мақсадида “технологик сакраш” стратегиясини қўллаган ҳолда, лойиҳалаш талабларини онтологик инжиниринг орқали тўғридан-тўғри машина ўқийдиган ХМЛ ва ЖСОН форматларини қўллашга жадал ўтиш зарурати илмий асосланди ва унинг амалий методологияси ишлаб чиқилган;
лойиҳанинг БИМ моделларини автоматлаштирилган экспертизадан ўтказиш мақсадида параметрик назорат, топологик граф таҳлили, фазовий-геометрик коллизияларни аниқлаш ҳамда статистик аномалияларни аниқлашга асосланган математик-мантиқий алгоритм ишлаб чиқилган;
яратилган (“ДCА - АИ Модул” ва “ЭПА - АИ Модул”) интеллектуал модуллардан фойдаланган ҳолда, Лойиҳанинг БИМ моделларидаги эшикларнинг тарқоқлиги, очилиш вектори, ўтказувчанлиги ҳамда эвакуация йўллари узунлигини фазовий-геометрик таҳлил қилиш орқали уларнинг эвакуация талаблари меъёрларига мослигини текширувчи интеллектуал модуллари ишлаб чиқилган ҳамда қиёсий А/Б тестлаш асосида уларнинг анъанавий экспертиза ёндашувига нисбатан тезкорлик ва ишончлилик бўйича устунлиги экспериментал тарзда исботланган;
архитектуравий лойиҳалаш жараёнларида меъёрий назоратни - автоматлаштириш технологияси БИМ 5Д асосидаги норматив-иқтисодий таҳлил орқали такомиллаштирилган ҳамда у ёрдамида лойиҳадаги асоссиз иқтисодий харажатларни дастлабки босқичларда аниқлаш имконияти илмий асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Илмий тадқиқот иши натижалари асосида архитектура муҳитини лойиҳалаш жараёнларини автоматлаштириш, меъёрий назоратни тўлақонли таъминлаш ва давлат маблағларини иқтисод қилишга хизмат қилувчи “АИ-Экспертиза” тизими, жумладан, бинонинг маълумотлар (БИМ) моделидаги эшикларнинг техник-меъёрий талабларга мувофиқлигини таҳлил қилувчи “Доор Cомплианcе Аналйзер - АИ Модул” ҳамда эвакуация йўлларини таҳлил қилувчи “Эваcуатион Патҳ Аналйзер - АИ Модул” интеллектуал воситалари “ОРИГИНАЛ ПРОЖЕCТ” МЧЖ (2026-йил, 2-сонли) ҳамда Техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти (2026-йил, 172-сонли) амалиётига жорий қилинган ва жорий этиш далолатномалари олинган.
Урганч шаҳар, Гурлан коʻчаси, 1-А уй манзилида жойлашган “Урганч давлат педагогика институти учун 1000 ўринли янги ўқув бинолари” архитектура ечимларини БИМ технологиялари ва Автоматлаштирилган аудит модули ёрдамида ишлаб чиқиш бўйича тадқиқот натижалари “ОРИГИНАЛ ПРОЖЕCТ” МЧЖ ва Тошкент архитектура-қурилиш университети ўртасида тузилган 2025-йил 28-апрелдаги БИМ 02/25-сонли субпудрат шартномаси асосида амалиётга жорий этилган ва тижоратлаштирилган (“ОРИГИНАЛ ПРОЖЕCТ” МЧЖнинг жорий этиш далолатномаси). Натижада, обектнинг эвакуация йўллари ҳамда эшиклар ўтказувчанлигининг ШНҚ талабларига қатъий мослашувига, экспертиза жараёнидаги когнитив хатолар ҳамда асоссиз молиявий харажатларнинг олди олинишига эришилган.
Тадқиқотнинг илмий ва амалий натижалари, хусусан БИМ моделларини автоматлаштирилган аудит қилиш ва экспертизадан ўтказиш методологияси Тошкент архитектура-қурилиш университети ҳамда Техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илий-тадқиқот институти ўртасида тузилган 2024-йил 4-сентябрдаги БИМ 13/08-сонли хўжалик шартномаси доирасида бажарилган лойиҳа асосида Ўзбекистон Республикасининг “Қурилиш маълумотлари моделини экспертизадан ўтказиш” миллий стандартини (Ўз ДСт) ишлаб чиқишда амалиётга жорий этилган ва илмий ишланма тижоратлаштирилган. Натижада, республика миқёсида шаҳарсозлик нормаларини рақамлаштириш ва давлат экспертизаси жараёнларини автоматлаштиришнинг ягона норматив-ҳуқуқий асоси шакллантирилган.