Саидов Арслонбек Даврон ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): Миокард инфарктини бошидан кечирган беморларда нохуш кардиоваскуляр ҳодисаларни башоратлаш алгоритмлари, 05.01.11 - Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект(техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Т5533. 
Илмий маслаҳатчи: Шарипов Далер Кучкарович, техника фанлари фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий кенгаш рақами: Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти, DSc.09/2025.27.12.Т.02.01.М.
Расмий оппонентлар: Мирзаев Номаз, техника фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Шерзод Шавкатжонович, техника фанлари фалсафа доктори (PhD), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, АКТни жорий этиш ва рақамлаштириш бошқармаси бош мутахассиси.
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади миокард инфаркти бошидан кечирган беморларда нохуш кардиоваскуляр ҳодисаларни эрта башоратлаш учун самарали модел ва алгоритмлар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
миокард инфарктини башоратлашда белгилар ўзаро таъсирини аниқловчи АСИД алгоритми ишлаб чиқилган;
тиббий билимларга асосланган диққат механизмини шакллантирувчи МАА-ИГ модели ишлаб чиқилган;
МЛП моделида муҳим омилларнинг тиббий ва статистик аҳамиятини чуқур баҳолаш имконини берувчи Градиент-Интегратед алгоритми ишлаб чиқилган;
АСИД, МАА-ИГ ва Градиент-Интегратед компонентлари асосида гибрид башоратлаш модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Миокард инфарктини бошидан кечирган беморларда нохуш кардиоваскуляр ҳодисаларни башоратлашга хизмат қилувчи сунъий интеллект алгоритмларини амалиётга татбиқ этиш асосида:
кардиоваскуляр ҳодисаларни бошидан кечирган беморларнинг касаллик даражаларини аниқлаш ва башоратлаш учун сунъий интеллект алгоритмлари асосида яратилган дастурий мажмуа “Тошкент тиббиёт академияси” да жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 26-майдаги 02/02-1490-сонли маълумотномаси). Натижада, берилган тавсия асосида касалликка сабаб бўлувчи муҳим омилларни аниқлаш орқали беморларни таҳлил харажатларини камайтирган. Иш унумдорлигини эса 1.12 баробарга ошириш имконини берган;
кардиоваскуляр ҳодисаларни бошидан кечирган беморларнинг касаллик даражалари аниқлаш ва башоратлаш учун сунъий интеллект алгоритмлари асосида яратилган дастурий мажмуа “Тошкент педиатрия институти” да жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 26-майдаги 02/02-1490-сонли маълумотномаси). Натижада, берилган тавсиялар асосида касалликка сабаб бўлувчи муҳим омилларни аниқлаш орқали беморларни таҳлил харажатларини камайтирган. Иш унумдорлигини эса 1,12 баробарга ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish