Яхшиев Шоҳзод Шералиевич
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сув омборлари гидрокимёвий режимининг ўзгаришини иншоотларга таъсирини баҳолаш (Каттақўрғон ва Арнасой сув омборлари мисолида)”, 05.09.07 – “Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №В2026.1.PhD/6591
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Гаппаров Фурқат Ахматович, техника фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи ва рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Т.10.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Эшев Собир Саматович – Қарши давлат техника университети “Гидравлика ва мухандислик иншоотлари қурилиши” кафедраси профессори, техника фанлари доктори (05.09.07); Рахматов Норқобул – “ТИҚХММИ” МТУ Гидротехника иншоотлари ва муҳандислик конструксиялари кафедраси доценти, техника фанлари доктори (05.09.06).
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сув омборлари гидрокимёвий режимининг (умумий кислотали, гидрокарбонатли, карбон кислотали, сулфатли, магнезиал) ўзгаришини иншоотларга таъсирини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оқимнинг бошқаруви мавсумийлигини, тактлар даврийлигини (баҳорги, ёзги, кузги ва қишки) ҳисобга олган ҳолда сув омбори ҳавзаси сувининг кимёвий таркибини ўзгариши аниқланган;
сув омбори гидрологик режими ўзгаришини инобатга олиб тўғонда жойлашган пезометрлар сув сатҳи ўзгариши, сизиб ўтаётган сувларнинг кимёвий таркиби баҳоланган;
сув омборлари ҳавзасидаги сув минерализациясининг мавсумий ўзгаришини аниқлаш усули сув-туз балансини ташкил этувчиларини инобатга олган ҳолда такомиллаштирилган;
сув омборлари сув сифати ўзгаришининг сув омбори иншоотларига нисбатан турли кўринишдаги (умумий кислотали, гидрокарбонатли, карбон кислотали, сулфатли, магнезиал) агрессивлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сув омборлари гидрокимёвий режимининг ўзгаришини иншоотларга таъсирини баҳолаш (Каттақўрғон ва Арнасой сув омборлари мисолида) мавзуси бўйича олинган натижалар асосида:
Сув омборларининг гидрокимёвий режимларига таъсир этувчи кўрсаткичлар аниқланган ва ҳисоблашнинг электрон дастури ишлаб чиқилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 10-февралдаги 04/20–610-сонли маълумотномаси). Натижада, сув омборларининг гидрокимёвий режимини мавсумий ўзгаришини баҳолашга эришилган;
Сув-туз балансини ташкил этувчиларини инобатга олган ҳолда сув омборлари ҳавзасидаги сув минерализациясининг мавсумий ўзгаришини аниқлаш усули Зарафшон магистрал тизимидан фойдаланиш бошқармаси тасарруфидаги Каттақўрғон сув омборида ва Жанубий Мирзачо'л магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси тасарруфидаги Арнасой сув омборида жорий қилинган. (Сув хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 10-февралдаги 04/20–610-сонли маълумотномаси). Натижада, сув омборлари ҳавзасидаги сув минерализациясини мавсумий ўзгаришини аниқлаш, иншоотларга нисбатан турли кўринишдаги агрессив таъсирини олдини олиш имконияти яратилган;
Сув омборлари иншоотларининг техник холатини сувнинг турли кўринишдаги агрессивлик таъсирида ўзгаришларини баҳолаш усули Зарафшон магистрал тизимидан фойдаланиш бошқармаси тасарруфидаги Каттақўрғон сув омборида жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 10-февралдаги 04/20–610-сонли маълумотномаси). Натижада, сув омборларида учраб турадиган носозликларни, авария ҳолатларини олди олиниб, эксплуатацияси ишончлилигини ошириш имкони яратилган.