Минажатдинова Зулкумар Нукусбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Жанубий Оролбўйи ҳақиқий арилари (Ҳйменоптера, Веспидае) фаунаси ва экологияси”, 03.00.06 - Зоология (биология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.PhD/В1808.
Илмий раҳбар: Жуманов Муратбай Арепбаевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/2025.27.12.B.04.09.М.
Расмий оппонентлар: Бекбергенова Захира Омирбековна биология фанлари доктори, профессор; Бекчанова Мохирахон Худайберган қизи биология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Нукус давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистоннинг Жанубий Оролбўйи ҳудудида ҳақиқий ариларнинг ҳозирги ҳолатини баҳолаш, уларнинг зоогеографик тақсимоти ва экологик хусусиятларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Жанубий Оролбўйи ҳудуди табиий ва антропоген ландшафтларидаги Веспидае оиласининг фаунаси 3 та кенжа оила (Эуменинае, Полистинае, Веспинае) 20 та авлодга мансуб 36 турдан иборат экани аниқланган;
илк бор Ўзбекистон фаунаси учун Веспидае оиласининг Онйчоптерочеилус ураленсис Костйлев, 1940 тури, Жанубий Оролбўйи ҳудуди фаунаси учун эса 27 та тури аниқланган;
Жанубий Оролбўйи ҳудудида яшовчи ҳақиқий ариларининг йил мавсумлари кесимида ривожланиш биологиясига доир фенологияси очиб берилган;
Ҳақиқий арилар фаунасининг 4 та биотоплар бўйича тарқалиши исботланган, аниқланган турлар тарқалиши ва яшаш жойларига кўра Палеарктиканинг 7 та зоогеографик гуруҳга мансублиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жанубий Оролбўйи ҳақиқий арилари (Ҳйменоптера, Веспидае) фаунаси ва экологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Жанубий Оролбўйининг табиий ва антропоген ҳудудларида ҳақиқий арилар айрим турларининг барча биогеоценозларда кўп сонда бўлиши, оммавий зараркунандаларни йўқ қилишда бутун бир комплекс тарзда доимо иштироки, уларнинг фаолиятларини интеграллашнинг самарали бўлишини таъминлаши бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш ва чўлланишга қарши курашиш агентлигининг Бўзотов, Қўнғирот, Мўйноқ ва Тўрткул тумани бўлимлари амалиётига жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш ва чўлланишга қарши курашиш агентлигининг 2026-йил 26-июндаги 1-1087-сон маълумотномаси). Натижада республика ҳудудлари бўйлаб ҳақиқий ариларни Ўрмон хўжалик ўсимликари зараркунандаларига табиий қарши курашишда, биологик кураш усули сифатида қўллаш чораларини ишлаб чиқиш имконини берган;
Жанубий Оролбўйининг табиий ва агробиоценозлари ҳақиқий ариларнинг эттита кенг тарқалган турларнинг биоекологик хусусиятлари бўйиша олинган натижалар ва уларнинг салбий тасирини пасайтириши бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Беруний, Амударё, Кегейли туманлари бўлимлари амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 26-июндаги 02/08-2504-сон маълумотномаси). Натижада республика ҳудудлари бўйлаб ҳақиқий ариларнинг асаларишиликга салбий тасирини камайтириш имконини берган;
Жанубий Оролбўйининг табиий ва аҳоли яшаш масканларида ҳақиқий ариларнинг Полистес wатти каби инвазив турининг барча биогеоценозларда ҳамда аҳоли яшаш пунктларида кўп сонда бўлиши, ёш болалар ва катта одомларни чақиши, уларнинг инсон оргонизмига аллергик вазиятларни келтиришини олдини олиш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Нукус ва Тақиётош шаҳарлари бўлимлари амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2026-йил 26-июндаги 01/4652-сон маълумотномаси). Натижада республика ҳудудларида заҳарли ва аллергик касалликларни келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳақиқий арилардан аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда улар билан боғлиқ хавфларнинг олдини олиш бўйича тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish