Пирниязов Қудрат Қадамбаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон матни

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бомбйх мори хитозанининг органик кислоталар билан наноҳосилалари ва уларнинг биологик фаоллиги”, 02.00.06 – Юқори молекуляр бирикмалар (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.DSc/К221.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Рашидова Сайёра Шарафовна, кимё фанлари доктори, профессор, ЎзР ФА академиги.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Полимерлар кимёси ва физикаси институти.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи ва Илмий кенгаш рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Полимерлар кимёси ва физикаси институти, DSc.05/2025.27.12.К/FM/Т.17.01М.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Каримов Аминжон Каримович, кимё фанлари доктори, профессор; Қодирхонов Муродхон Рашидхонович, кимё фанлари доктори, профессор; Бозоров Нурад Исматович, кимё фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Биоорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Бомбйх мори хитозанининг айрим органик кислоталар билан ўзаро таъсирлашиш кинетикасини ўрганиш ва уларнинг наноҳосилаларини синтез қилиш ҳамда биофаол хоссаларга эга агропрепарат яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор Бомбйх мори хитозанининг аскорбин кислота билан ўзаро таъсирлашишининг кинетик қонуниятлари комплекс тадқиқ қилиниб, хитозан макромолекулаларининг кислоталар билан ўзаро таъсирлашиши кетма-кет босқичларда кечадиган механизмга эга эканлиги экспериментал жиҳатдан асосланди. Реакциянинг аскорбин кислотаси бўйича тартиби 0,9, хитозанга нисбатан эса 5 ва 15 дақиқаларда мос равишда 0,23 ва 0,42 га тенг эканлиги аниқланди;
Бомбйх мори хитозанининг турли органик кислоталар билан ўзаро таъсирлашиш фаоллиги уларнинг кимёвий табиатига боғлиқлиги аниқланиб, кислоталарнинг фаоллиги лимон кислотаси > аскорбин кислотаси > цирка кислотаси қаторида камайиши асосланди, натижада хитозан ҳосилаларини мақсадли синтез қилишнинг илмий асослари ишлаб чиқилди;
илк бор ионотроп гел шаклланиш усули ёрдамида Бомбйх мори хитозанининг наноҳосилалари синтез қилиниб, оптимал синтез шароитлари белгиланди, натижада наноаскорбат хитозан, наноситрат хитозан ва наноацетат хитозан синтезида хитозаннинг органик кислоталар билан боғланиш даражаси ва реакция маҳсулоти унумининг максимал қийматга эришилиши аниқланди;
илк бор квант-кимёвий ҳисоблашлар ва функсионал зичлик назарияси (ДФТ) асосида Бомбйх мори наноаскорбат хитозани ҳосил бўлишининг молекуляр модели таклиф этилди. Унда аскорбин кислотанинг функсионал гуруҳлари билан хитозаннинг амин гуруҳлари ўртасида донор–аксептор ўзаро таъсирлашиш натижасида наноаскорбат хитозан ҳосил бўлиши, кейинги босқичда эса натрий триполифосфат ионлари иштирокида электростатик тикилиш орқали барқарор наноструктуралар шаклланиши назарий ва экспериментал жиҳатдан асосланди;
илк бор қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини экишдан олдин ишлов бериш ва капсулалаш учун мўлжалланган, ўсишни жадаллаштирувчи ҳамда антимикроб хоссаларга эга биологик фаол ва экологик хавфсиз «Аскорхит» ва «Наноаскорхит» препаратлари яратилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бомбйх мори хитозанининг органик кислоталар билан наноҳосилалари ва уларнинг биологик фаоллиги бўйича олинган илмий натижалар асосида қуйидагилар аниқланган: 
“Аскорхит” препарати буғдой уруғларини экишдан олдин ишлов беришда қўлланилган (ўсимликларни кимёвий ва биологик ҳимоя қилиш воситалари, минерал ва микробиёлогик ўғитларни давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг 2022-йил 25-августдаги № А220585-сонли гувоҳномаси). Натижада қишлоқ хўжалик экинларининг бир текисда униб чиқишига, ўсишига, ривожланишига ва юқори ҳосил олишга эришилган ҳамда кенг миқёсда қўллашга тавсия қилинган;
“Наноаскорхит” препарати буғдой уруғларини экишдан олдин ишлов беришда қўлланилган (ўсимликларни кимёвий ва биологик ҳимоя қилиш воситалари, минерал ва микробиёлогик ўғитларни давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг 2022-йил 25-августдаги № А220584-сонли гувоҳномаси). Натижада буғдойнинг бир текисда униб чиқишига, ўсишига, ривожланишига ва юқори ҳосил олишга эришилган ҳамда илдиз чириши касаллигига қарши кенг миқёсда қўллашга тавсия қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 27-августдаги № 05/01-05/02-05/04-02-872-сон маълумотномаси); 
Наноаскорбат хитозан препарати “Ўзбекистон-5” ва “Ўзбекистон-6” навли ипак қуртиларини ва уларнинг озуқаларини ишлов беришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик уюшмасининг 2025-йил 26-мартдаги № 4-2/525-сон маълумотномаси). Натижада ипак қурти яшовчанлигини ва ҳосилдорлигини ошириш имконияти яратилган. Олинган натижалар асосида Ўзбекистон Республикасининг “Тут баргларини ишлов бериш учун комплекс таъсирга эга агрокимёвий препарат. Техник шартлар” номли миллий стандарти ишлаб чиқилди ва рўйхатдан ўтказилди (ЎзМСт 870:2026, 02.04.2026).

Yangiliklarga obuna bo‘lish