Кубаева Шоира Тошмуродовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўйин ва илмий билиш алоқадорлигининг конструктив асослари (постноклассик фалсафий таҳлил)”, 09.00.01 – Онтология, гносеология ва мантиқ.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.DSc/Fal189 Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.01/2025.27.12.F.10.02
Илмий раҳбар: Кушаков Шуҳрат Салиевич, фалсафа фанлари доктори, профессор. Расмий оппонентлар: Файзиходжаева Дилбар Иргашевна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Жуманиёз Раматов Султанович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Зиёдулла Давронов, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. ҳозирги замон фани ва фалсафасида ўйин феномени ҳамда илмий билиш жараёнлари ўртасидаги диалектик алоқадорликни фалсафий-методологик жиҳатдан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўйиннинг ижтимоийлашув, фаоллик, коммуникатив, эвристик ва когнитив функсияларининг билиш ҳамда конструктив тафаккур билан алоқадорлиги бунёдкор ва ижодкор субектда интеллектуал аттрактор сифатида намоён бўлиши аниқланган;
ўйиннинг онтологик ва эпистемологик моҳиятидан келиб чиқиб, унинг борлиқни англаш, инсон фаолиятини моделлаштириш, ижтимоий тажрибани рамзий қайта ишлаб чиқиш ҳамда билиш жараёнида эркинлик ва қоида, тасаввур ва реаллик, имконият ва натижа, субектив танлов ва обектив шартланганлик ўртасидаги диалектик алоқадорликни намоён этувчи универсал феномен эканлиги илмий асосланган;
Людвиг Витгенштейннинг тил ўйинлари назарияси таҳлил қилиниб, унинг ўйин ва илмий билиш уйғунлигининг лингво-семантик асоси эканлиги исботланган ҳамда тафаккурдаги креатив-семантик ўйинларнинг имкониятлари ва самарадорлиги, уларнинг конструктив ҳамда технологик маҳсулдорлиги инновацион тафаккурнинг эвристик хусусиятларини намоён этувчи омил эканлиги назарий-методологик жиҳатдан асосланган;
ҳозирги замон фан парадигмаларининг янгиланиши ва рақамли трансформация жараёнлари шароитида ишбилармонлик, имитацион, дублёр, стратегик ҳамда варгейм туридаги ўйин лойиҳалари ҳамда ссенарийларини ишлаб чиқишнинг назарий-методологик аҳамияти, илмий тафаккур ва интеллектуал ўйин жараёнларида моделлаштириш, гипотеза қуриш, прогнозлаш ҳамда стратегик қарор қабул қилиш каби билиш механизмларининг муштараклиги очиб берилган;
замонавий таълимда илмий билиш ва ўйин фаолиятининг конструктив-лойиҳавий хусусиятларини интеграциялаш имкониятлари, креатив ўйин моделларининг когнитив ва конструктив креативликни ривожлантиришдаги аҳамияти очиб берилган ҳамда инновацион таълим шароитида “билиш - лойиҳалаш - яратиш” занжирининг консептуал модели назарий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўйин ва илмий билиш алоқадорлигининг конструктив асосларини тадқиқ этиш ҳамда унинг постноклассик фалсафий таҳлилини амалга ошириш асосида:
ўйиннинг ижтимоийлашув, фаоллик, коммуникатив, эвристик ва конструктив-когнитив функсияларининг билиш ва креатив тафаккур билан алоқадорлиги тизимини яратиш орқали бунёдкор ҳамда ижодкор субектда интеллектуал аттрактор сифатида намоён бўлишига доир хулосалардан Ўзбекистон Миллий университетида 2020-2022-йиллар давомида бажарилган Ф3-2020010829-рақамли “Талаба-ёшлар илмий фаолиятида амалий кўникмаларни шакллантиришнинг инновацион механизмлари” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Мирзо Улугʻбек номидаги Оʻзбекистон Миллий университетининг 2024-йил 7-майдаги 04/11-4075-сон маълумотномаси). Натижада, талаба-ёшлар илмий фаолиятида ўйин ва илмий билиш алоқадорлигининг конструктив асосларини тадқиқ этиш, назарий-фундаментал тадқиқотлар ҳамда услубий ёндашувлар воситаларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
ўйиннинг онтологик ва эпистемологик моҳиятидан келиб чиқиб, унинг борлиқни англаш, инсон фаолиятини моделлаштириш, ижтимоий тажрибани рамзий қайта ишлаб чиқиш ҳамда билиш жараёнида эркинлик ва қоида, тасаввур ва реаллик, имконият ва натижа, субектив танлов ва обектив шартланганлик ўртасидаги диалектик алоқадорликни намоён этувчи универсал феномен эканлиги илмий асосланганлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан (буюртма асосида) нашр этилган “Ўрта аср Шарқ алломалари ва мутафаккирлари тарихий-фалсафий мероси энциклопедияси”ни бойитишда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2024-йил 2-октябрдаги 02/418- сон далолатнома). Натижада, тарихий-фалсафий мероснинг замонавий консептуал ёндашувлар асосида бойитилиш ҳамда энциклопедиянинг илмий-методологик қийматини оширишга хизмат қилган;
Людвиг Витгенштейннинг тил ўйинлари назарияси таҳлил қилиниб, унинг ўйин ва илмий билиш уйғунлигининг лингво-семантик асоси эканлиги исботланган ҳамда тафаккурдаги креатив-семантик ўйинларнинг имкониятлари ва самарадорлиги, уларнинг конструктив ҳамда технологик маҳсулдорлиги инновацион тафаккурнинг эвристик хусусиятларини намоён этувчи омил эканлиги назарий-методологик жиҳатдан асосланганлигига доир хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ташкил этилган ижтимоий лойиҳалар доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2024-йил 4-13-21-5277-сон далолатнома). Натижада, талаба-ёшлар илмий фаолиятида ўйин ва илмий билиш алоқадорлигининг конструктив асосларини тадқиқ этиш, назарий-фундаментал тадқиқотлар ҳамда услубий ёндашувлар воситаларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
ҳозирги замон фан парадигмаларининг янгиланиши ва рақамли трансформация жараёнлари шароитида ишбилармонлик, имитацион, дублёр, стратегик ҳамда варгейм туридаги ўйин лойиҳалари ҳамда ссенарийларини ишлаб чиқишнинг назарий-методологик аҳамияти, илмий тафаккур ва интеллектуал ўйин жараёнларида моделлаштириш, гипотеза қуриш, прогнозлаш ҳамда стратегик қарор қабул қилиш каби билиш механизмларининг муштараклиги очиб берилганига оид хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-2023-йилларда амалга оширилган тарғибот фаолиятида татбиқ этилди. Жумладан, Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИИ йўналишида белгиланган “Ғоя ва мафкура масаласи ҳамда илм-фан ва маърифат тарғиботи”нинг 13-банди - “Янги маънавий маконни шакллантиришнинг долзарб масалалари, бу борада маърифатпарварлар, зиёлилар, давлат ва жамоат фаолларини бирлаштириш ҳамда “Янги Ўзбекистон орзуси”ни рўёбга чиқариш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш” мавзусидаги тадбирларни уюштириш ва ўтказишда диссертация материалларидан фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил 2-майдаги 01/22-595-сон далолатномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар ўйин ва илмий билиш алоқадорлигининг конструктив асосларини тадқиқ этишга хизмат қилган;
замонавий таълимда илмий билиш ва ўйин фаолиятининг конструктив-лойиҳавий хусусиятларини интеграциялаш имкониятлари, креатив ўйин моделларининг когнитив ва конструктив креативликни ривожлантиришдаги аҳамияти очиб берилган ҳамда инновацион таълим шароитида “билиш - лойиҳалаш - яратиш” занжирининг консептуал модели назарий жиҳатдан асосланганлигига доир хулосалардан Самарқанд вилояти телерадиокомпанияси Самарқанд радиосининг “Зиёкор”, “Кун мавзуси” каби бир қатор радиоешиттиришлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йил 21-ноябрдаги 01-07/367-сон маълумотномаси ). Натижада, радиоешиттиришлари ссенарийларни бойитиш ҳамда ўйин моделларини кенг жамоатчиликка тарғиб қилишга хизмат қилган.