Жолдасов Шахислам Батировичнинг 
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):
“Растрли тасвирларни векторлаштириш усули,  алгоритмлари ва дастурий таъминоти”, 05.01.01 – “Муҳандислик геометрияси ва компютер графикаси. 
Аудио ва видеотехнологиялар” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Т6619.
Илмий раҳбар: Бекназарова Саида Сафибуллаевна техника фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.09/2025.27.12.Т.01.01.М рақамли Илмий Кенгаш.
Расмий оппонентлар: Джуманов Жамолжон Худайкулович, техника фанлари доктори, профессор; Исматов Бахтиёр Саъдулла ўғли, техника фанлари фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади растрли тасвирларни векторлаш усулини такомиллаштириш ва алгоритмларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни қайта ишлаш аниқлиги ва самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
растр тасвирларни умумий шаклда векторлаштириш учун чегараланган полигон ва каркасни интеграциясига асосланган  алгоритм ишлаб чиқилди;
растр тасвирлар учун тезкор учбурчакли полигонга асосланган адаптив векторлаштириш алгоритми ишлаб чиқилди;
энг кичик квадратчалар методига асосланган бузилган контурларни тиклашнинг такомиллаштирилган модели ишлаб чиқилди;
учбурчак шаклида полигон, Хафф ўзгариши ва энг кичик квадратчалар усулини бирлаштирган Растер2Веcтор векторлаштириш алгоритми, дастурий иловаси ишлаб чиқилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертация тадқиқотлари доирасида Растер2Веcтор векторлаштириш дастурий иловадан фойдаланган ҳолда: 
“УНИCОН.УЗ” масъулияти чекланган жамияти ҳамда “УЗИНФОCОМ” давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб қувватлаш бўйича ягона интеграторнинг амалий фаолиятига жорий қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2026-йил 03-июндаги 33-8/4818-сонли маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаларини қўллашда тиббий диагностика, геоахборот тизимлари, робототехника, архитектура ва муҳандислилc моделлаштиришда тасвирларни қайта ишлаш сифати ва самарадорлиги сезиларли даражада ошади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish