Ҳамидов Сардор Солижон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Иқлим ўзгаришининг Фарғона водийси сув ресурсларига таъсирини баҳолаш”, 11.00.05 – Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ихтисослиги (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Т398.
Илмий раҳбар: Пулатов Бахтиёр Алимович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.18/2025.27.12.Т.01.01. рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Расмий орронентлар: Бобоев Ҳасан Одилович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, Унгалов Акмал Наврузович, техника фанлари фалсафа доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети.
Диссертация йўналиши. Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона водийсида иқлим ўзгаришининг ер усти сув ресурсларига кўрсатган таъсирини баҳолаш, мавжуд тенденсияларни аниқлаш ҳамда сув ресурсларидаги ўзгаришларнинг асосий омилларини (иқлимий ва антропоген) ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фарғона водийси ҳудудида ер усти сув ресурсларини аниқлаш учун сунъий йўлдош тасвирлари, геоахборот тизимлари ва масофадан зондлаш технологиялари ёрдамида энг юқори аниқликдаги бир нечта сув индексларини инобатга олиб сув обектларини бошқа ер қопламаларидан ажратишнинг оптимал чегаравий қиймати аниқланган.
Фарғона водийсида иқлим параметрларининг вақт ва фазо бўйича ўзгариш тенденсиялари релеф, баландлик ва ҳудудий иқлим омилларини инобатга олган ҳолда Манн-Кендалл тренд тести ҳамда Сенъс слопе эстиматор усуллари асосида баҳоланиб, уларнинг ўртача ўзгариш қийматлари аниқланган ва рақамли хариталари яратилган.
иқлим параметрлари ва сув ҳавзалари майдони динамикаси ўртасидаги боғлиқлик ва чизиқли тенгламалар корреляцион ва регрессион статистик усуллар орқали исботланган.
Фарғона водийси ҳудудида иқлим ўзгаришининг сув ресурсларига таъсири гидрологик, метеорологик ва антропоген омилларни инобатга олган ҳолда Манн-Кендалл кескин ўзгариш нуқтасини аниқлаш тести ҳамда регрессия таҳлили усуллари асосида баҳоланиб, ҳар бир кичик трансчегаравий сой учун иқлим ва антропоген таъсир даражалари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Иқлим ўзгаришининг Фарғона водийси сув ресурсларига бўлган таъсири бўйича олинган илмий натижалар асосида:
иқлим параметрларининг динамик ва географик ўзгаришини ва мазкур ҳавзаларда жойлашган 13 та сув омборлари сув юзаси майдонининг ўзгаришини мониторинг қилиш имконини берувчи платформа Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туман Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими ва Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши Вазирлиги томонидан 2025-йил 10-ноябрдаги 03-03/1-03/3-11574-сонли маълумотнома). Натижада, Фарғона водийси ҳудудида жойлашган кичик трансчегаравий сойлар ҳавзаларида иқлим параметрларининг географик тарқалиши ва динамик ўзгаришини ва мазкур ҳавзалардаги сув омборларининг сув юзаси майдонининг динамик ўзгаришини онлайн мониторинг қилиш имконияти яратилган.
Манн-Кендалл тренд тести орқали аниқланган иқлим параметрларининг вақт ва фазога нисбатан ўзгариш тренд қийматлари Қўрғонтепа туман Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлимининг мониторинг қилиш фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши Вазирлиги 2025 йил 10 ноябрдаги 03-03/1-03/3-11574-сон маълумотномаси). Натижада, иқлим параметрларининг вақт ва фазога нисбатан ўзгаришини ифодаловчи статистик жиҳатдан асосланган натижаларнинг рақамли хариталар базасини яратиш имконияти яратилган.
Фарғона водийси ҳудудида иқлим ўзгаришининг сув ресурсларига таъсирини баҳолаш мақсадида Манн-Кендалл кескин ўзгариш нуқтасини аниқлаш тести ва регрессион метод орқали кичик трансчегаравий сойлар кесимида аниқланган иқлимий ва антропоген таъсирлар ҳиссалари Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туман Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши Вазирлиги 2025 йил 10 ноябрдаги 03-03/1-03/3-11574-сон маълумотномаси). Натижада, кичик трансчегаравий сойларда ер усти сув ҳавзалари ўзгаришида иқлимий параметрлар ва антропоген омиллар (масалан, ер қоплами ва ердан фойдаланиш, ирригация учун фойдаланиладиган сув) томонидан бўладиган таъсирни тушуниш имконияти яратилган.