Абдуллаева Зулфия Садуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақада махсус иқтисодий зоналар фаолиятини ривожлантиришнинг ташкилий иқтисодий механизмлари ” (Хоразм вилояти мисолида), 08.00.12 - “Минтақавий иқтисодиёт”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Iqt5182.
Илмий раҳбар: Аминова Мақсуда Саминовна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.12.2025.I.06.04.
Расмий оппонентлар: Отажонов Умид Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қобулов Озодбек Ўктамбой ўғли, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақада махсус иқтисодий зоналар фаолиятини ривожлантиришнинг ташкилий иқтисодий механизмлари бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
махсус иқтисодий зоналарнинг ривожланишини эволюсион босқичлар уйғунлигида баҳолаш имконини берувчи ва минтақавий шароитга мослаштирилган адаптив ривожланиш модели таклиф этилган;
махсус иқтисодий зоналар фаолиятини баҳолашнинг имтиёзлар тизими самарадорлиги, ижтимоий-институционал муҳит сифати ҳамда инвестицион ва инновацион фаоллик кўрсаткичлари ўртасидаги сабаб-оқибат боғлиқлигини аниқловчи кўп мезонли баҳолаш модели таклиф этилган;
минтақада махсус иқтисодий зоналар фаолиятини ривожлантиришда “ягона марказ” ва “ягона дарча” тамойилларини иқтисодий рағбатлантириш инструментлари билан интеграциялашган махсус иқтисодий зоналар самарадорлигини комплекс баҳолаш алгоритми таклиф этилган;
минтақада махсус иқтисодий зоналар фаолиятини ривожланишини ифодаловчи кўрсаткичларнинг 2026–2030-йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақада махсус иқтисодий зоналар фаолиятини ривожлантиришнинг ташкилий иқтисодий механизмлар боʻйича олинган натижалар асосида:
махсус иқтисодий зоналарнинг ривожланишини эволюсион босқичлар уйғунлигида баҳолаш имконини берувчи ва минтақавий шароитга мослаштирилган адаптив ривожланиш модели Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий этилган (Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамасининг 2026-йил 24-апрелдаги 10-09/4083-сон маълумотномаси). Мазкур ёндашувни ҳудудий МИЗлар фаолиятига жорий этиш инвестиция рағбатларини босқичма-босқич оптималлаштиришга хизмат қилган, натижада, МИЗларнинг иқтисодий самарадорлиги, экспорт салоҳияти ва бандлик кўрсаткичлари ошган;
махсус иқтисодий зоналар фаолиятини баҳолашнинг имтиёзлар тизими самарадорлиги, ижтимоий-институционал муҳит сифати ҳамда инвестицион ва инновацион фаоллик кўрсаткичлари ўртасидаги сабаб-оқибат боғлиқлигини аниқловчи кўп мезонли баҳолаш модели Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий этилган (Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамасининг 2026-йил 24-апрелдаги 10-09/4083-сон маълумотномаси). Натижада, иқтисодий, ижтимоий ва институционал омиллар ягона индексга жамланиб, МИЗлар фаолиятининг ҳудудий ривожланишга таъсири тизимли ҳамда қиёсий таҳлил қилиш имконини берган;
минтақада махсус иқтисодий зоналар фаолиятини ривожлантиришда “ягона марказ” ва “ягона дарча” тамойилларини иқтисодий рағбатлантириш инструментлари билан интеграциялашган махсус иқтисодий зоналар самарадорлигини комплекс баҳолаш алгоритми бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамасининг 2026-йил 24-апрелдаги 10-09/4083-сон маълумотномаси). Ушбу механизмни жорий қилиш натижасида инвестиция фаоллиги ортиши, ишлаб чиқариш самарадорлиги ошиши ва экспорт ҳажмининг барқарор ўсишига эришилган;
минтақада махсус иқтисодий зоналар фаолиятини ривожланишини ифодаловчи кўрсаткичларнинг 2026–2030-йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамасининг 2026-йил 24-апрелдаги 10-09/4083-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида МИЗлар ривожланишининг устувор йўналишларини белгилаш ва бошқарув қарорларининг самарадорлигини оширишга эришиш имконини берган.