Нормуродова Зебо Эшмахматовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Маиший хизматларда кластер ва ресурс самарадорлигини оширишнинг инновацион механизмлари (Қашқадарё вилояти мисолида)”, 08.00.05 – “Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Iqt6331
Илмий раҳбар: Халимов Жавлонбек Шахриёров иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.11.03
Расмий оппонентлар:
Арабов Нурали Уралов профессори, Иқтисодиёт фанлари доктори, доцент
Худоёров Лазиз Ниёзович, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори, доцент (PhD)
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Маиший хизматлар соҳасини кластер ёндашуви асосида ресурслар самарадорлигини оширишга қаратилган инновацион механизмларни илмий асослаш ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: маиший хизматлар кўрсатиш соҳасини кластерлаш ва ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг давлат-ҳудудий интеграциялашган консептуал модели ишлаб чиқилиб, унда маиший хизматлар кластерининг функсионал ва институционал даражалари ҳамда инфратузилмавий ресурсларнинг интеграцияси орқали Кооперация → Рақамлаштириш → Стандартлаш → Сервис инновацияси → Бозор самарадорлиги имкониятлари илмий жиҳатдан асосланган;
маиший хизматларда ресурсларни инновацион кластерлаш жараёнининг консептуал ёндашув асосида маиший хизматларда мессижерлик самараси 〖MQ〗_m=S/(C∙T∙I) таклифи вақт ва харажатларни камайтириш учун “рақамли ақлли хизматлар” модели таклиф этилиб, унда хизмат кўрсатиш сифати ва шаффофлигини оширилганлиги ҳамда (ҳисоб-китоб, таваккалчилик ва операцион хатарларни бошқариш блоклари билан) ишлаб чиқилганлиги илмий асосланган;
маиший хизматлар бозорида диверсификация ва сегментацияни амалга ошириш модели асосида Қашқадарё вилоятида маиший хизматлар соҳасини бошқариш ва мувофиқлаштиришнинг ташкилий-иқтисодий тузилмаси асосида меҳнат унумдорлигини ошириш ва рентабелликни ҳисоблашда рақамлаштиришдан олдин 36.6% рақамлаштиришдан кейин 83.3% га ошганлиги илмий асосланган;
Қашқадарё вилояти аҳолиси учун маиший хизматлар ҳамда техник ва сервис йўналишидаги маиший хизматларни ривожлантириш бўйича 2026-2030 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маиший хизматларда кластер ва ресурс самарадорлигини оширишнинг инновацион механизмлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маиший хизматлар кўрсатиш соҳасини кластерлаш ва ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг давлат-ҳудудий интеграциялашган консептуал модели ишлаб чиқилиб, унда маиший хизматлар кластерининг функсионал ва институционал даражалари ҳамда инфратузилмавий ресурсларнинг ўзаро уйғунлашуви асосида “Кооперация → Рақамлаштириш → Стандартлаш → Сервис инновацияси → Бозор самарадорлиги” механизми асосланган. Мазкур моделдан Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти ҳокимлиги фаолиятида, жумладан, аҳолини иш билан таъминлашга қаратилган ҳудудий дастурларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 4-июндаги 06-06/6629-сонли маълумотномаси). Натижада, маиший хизматлар соҳасида янги иш ўринларини яратиш, хизмат кўрсатиш субектлари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ҳудудларнинг хизматлар салоҳиятидан самарали фойдаланишга қаратилган амалий ёндашувларни шакллантириш имконияти яратилган;
маиший хизматларда ресурсларни инновацион кластерлаш жараёнининг консептуал ёндашуви ишлаб чиқилиб, унда маиший хизматлар самарадорлигини баҳолашнинг мессижерлик самараси 〖MQ〗_m=S/(C∙T∙I) кўрсаткичи таклиф этилган ҳамда вақт ва харажатларни қисқартиришга йўналтирилган “рақамли ақлли хизматлар” модели ишлаб чиқилган. Мазкур таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 27-февралдаги “Хизматлар соҳаси барқарор ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-78-сон қарорида белгиланган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 4-июндаги 06-06/6629-сонли маълумотномаси). Натижада, маиший хизматлар кўрсатиш жараёнларини рақамлаштириш, хизматлар сифати ва шаффофлигини ошириш, операцион харажатларни қисқартириш ҳамда ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини юксалтириш имконияти яратилган;
маиший хизматлар бозорида диверсификация ва сегментацияни амалга ошириш модели асосида Қашқадарё вилоятида маиший хизматлар соҳасини бошқариш ва мувофиқлаштиришнинг ташкилий-иқтисодий тузилмаси такомиллаштирилган ҳамда унинг асосида меҳнат унумдорлиги ва рентабеллик кўрсаткичларини баҳолаш механизмидан Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти ҳокимлиги фаолиятида, жумладан, ҳудудларда маиший хизматлар соҳасини ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган дастурларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 4-июндаги 06-06/6629-сонли маълумотномаси). Натижада, маиший хизматлар субектлари фаолиятида рақамли технологияларни жорий этиш ҳисобига рентабеллик даражасини 36,6 фоиздан 83,3 фоизгача ошириш, меҳнат унумдорлигини юксалтириш ва хизматлар бозорининг иқтисодий самарадорлигини кучайтириш имконияти яратилган;
Қашқадарё вилояти аҳолиси учун маиший хизматлар ҳамда техник ва сервис йўналишидаги хизматларни ривожлантириш бўйича 2026–2030-йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилиб, улардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 16-февралдаги “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш” йилида устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурлари ва “Ўзбекистон– 2030” стратегиясини амалга ошириш бўйича давлат дастури тўғрисида”ги ПФ–22-сон Фармонида белгиланган хизматлар соҳасини ривожлантириш, аҳоли бандлигини ошириш ҳамда ҳудудларнинг иқтисодий фаоллигини кучайтиришга оид вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 4-июндаги 06-06/6629-сонли маълумотномаси). Натижада, маиший хизматлар бозорининг истиқболдаги ривожланиш кўрсаткичларини шакллантириш, ҳудудларда хизматлар ҳажмини кенгайтириш ва янги хизмат турларини жорий этиш бўйича бошқарув қарорларининг самарадорлигини ошириш имконияти яратилган.