Тошкенбоев Наврўзбек Қосимжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Академик лицей ўқувчиларида умуминсоний қадриятларни ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Ped10273.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Диёржон Нодиржон ўғли, тарих фанлари доктори, профессор
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.03.03.
Расмий оппонентлар: Шодиева Матлуба Жўраевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Абдуазимов Азизжон Абдусабирович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент/
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади академик лицей ўқувчиларида умуминсоний қадриятларни ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга доир илмий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
академик лицей ўқувчиларида умуминсоний қадриятларни ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари шахснинг ахлоқий, ҳиссий-эмоционал ҳолатларини ўзаро муносабатларнинг эффективлигига йўналтирилган муҳит, оила, маҳалла ва фуқаролик жамияти институтларининг манфаатли алоқаларини экотизимли коопорациялаш, ғоявий-ахлоқий қадриятларини мотивацион-қадриятли, когнитив, фаолиятли меъёрларга барқарорлигини динамик адаптив таъминлашни педагогик диагностикалаш асосида аниқлаштирилган;
академик лицей ўқувчиларида умуминсоний қадриятларни ривожлантириш модели аксиологик, шахсга йўналтирилган ёндашувларни амалий хулқ атворга, индивидуал таълим траекториясига персонификациялаш, мақсадли-натижавий компонентларни регуляторлик, норматив, социологик, прогностик ва коммуникативлик функсияларига уйғунлаштириш, қадрият турлари ва типларига функсионал акслантириш асосида такомиллаштирилган;
академик лицей ўқувчиларида умуминсоний қадриятларни ривожлантиришнинг методикаси ҳаётий муаммоларга йўналтирилган мазмунни муаммоли таълим, фанлараро интеграция, дидактик ўйинли технологияларга мос модификациялаш, жорий этиш босқичларини индуктив ва дедуктив таълим методларга эвристик мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
академик лицей ўқувчиларида умуминсоний қадриятларни ривожлантириш самарадорлиги таълим ва тарбия уйғунлигини ижтимоий амалий фаолиятга (ота-она ва жамоат ҳамкорлигига) синергетик навигациялаш, рефлексив ва ўз ўзини баҳолашни амалий мезон ва кўрсаткичларга мувофиқлигини валидацион таъминлаш ва интегративлик, ҳаққонийлик ва рационал ўсиш натижаларини эмпирик баҳолаш асосида оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Академик лицей ўқувчиларида умуминсоний қадриятларни ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
академик лицей ўқувчиларида умуминсоний қадриятларни ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари шахснинг ахлоқий, ҳиссий-эмоционал ҳолатларини ўзаро муносабатларнинг эффективлигига йўналтирилган муҳит, оила, маҳалла ва фуқаролик жамияти институтларининг манфаатли алоқаларини экотизимли коопорациялаш, ғоявий-ахлоқий қадриятларини мотивацион-қадриятли, когнитив, фаолиятли меъёрларга барқарорлигини динамик адаптив таъминлашни педагогик диагностикалаш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар “Давлат ва ҳуқуқ тарихи ва назарияси” номли ўқув қўлланмага сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 22-декабрдаги 537-сонли буйруғи асосида берилган 537094 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, академик лицей ўқувчиларида умуминсоний қадриятларни ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга таъсир этувчи омилларни педагогик имкониятларини таҳлил этишга эришилган;
академик лицей ўқувчиларида умуминсоний қадриятларни ривожлантириш модели аксиологик, шахсга йўналтирилган ёндашувларни амалий хулқ атворга, индивудуал таълим траекториясига персонификациялаш, мақсадли-натижавий компонентларни регуляторлик, норматив, социологик, прогностик ва коммуникативлик функсияларига уйғунлаштириш, қадрият турлари ва типларига функсионал акслантириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Давлат ва ҳуқуқ тарихи ва назарияси” номли ўқув қўлланмага сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 22-декабрдаги 537-сонли буйруғи асосида берилган 537094 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, академик лицей ўқувчиларида умуминсоний қадриятларни ривожлантириш методикасини такомиллаштириш имкони яратилган;
академик лицей ўқувчиларида умуминсоний қадриятларни ривожлантиришнинг методикаси ҳаётий муаммоларга йўналтирилган мазмунни муаммоли таълим, фанлараро интеграция, дидактик ўйинли технологияларга мос модификациялаш, жорий этиш босқичларини индуктив ва дедуктив таълим методларга эвристик мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Давлат ва ҳуқуқ тарихи ва назарияси” номли ўқув қўлланмага сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 22-декабрдаги 537-сонли буйруғи асосида берилган 537094 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, академик лицей ўқувчиларида умуминсоний қадриятларни ривожлантириш самарадорлигини мониторингини аниқлашга эришилган;
академик лицей ўқувчиларида умуминсоний қадриятларни ривожлантириш самарадорлиги таълим ва тарбия уйғунлигини ижтимоий амалий фаолиятга (ота-она ва жамоат ҳамкорлигига) синергетик навигациялаш, рефлексив ва ўз ўзини баҳолашни амалий мезон ва кўрсаткичларга мувофиқлигини валидацион таъминлаш ва интегративлик, ҳаққонийлик ва рационал ўсиш натижаларини эмпирик баҳолаш асосида оширишга оид таклифлар “Давлат ва ҳуқуқ тарихи ва назарияси” номли ўқув қўлланмага сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 22-декабрдаги 537-сонли буйруғи асосида берилган 537094 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, академик лицей ўқувчиларида умуминсоний қадриятларни ривожлантириш методикасини такомиллаштириш имкони оширилган.