Sayt test rejimida ishlamoqda

Мадрахимов Шавкат Файзуллаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Умумлашган баҳоларни ҳисоблаш усуллари асосида яширин қонуниятларни аниқлаш тизимлари», 05.01.03–Информатиканинг назарий асослари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/T27.
Илмий маслаҳатчи: Игнатьев Николай Александрович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.27.06.2017.Т.07.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Шарипбай Алтинбек Амирули, техника фанлари доктори, профессор; Гулямов Шухрат Маннопович, техника фанлари доктори, профессор; Маматов Нарзилло Солиджонович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Қозоғистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тажриба берилганлар базаси бўйича яширинган қонуниятларни излаш учун берилганларнинг интеллектуал таҳлили мезонлари ва усулларини яратиш ҳамда асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мумкин бўлган объектларни тавсифловчи миқдорий аломатларнинг иккита синфдан бирининг вакиллари устунлик қиладиган интервалларга бўлишнинг турғунлигини баҳолаш усули (формуласи) ишлаб чиқилган;
умумлашган баҳолар асосида бошланғич аломатлар боғлиқмаслиги инобатга олинган ҳолда аниқланувчи объектлар тўплам остиси бўйича ҳисобланган латент аломатларни қарор қилиш дарахти тугунларининг атрибути сифатида танлаш усули ишлаб чиқилган.
латент аломатлар бўйича янги аломатлар фазосини шакллантириш алгоритми ишлаб чиқилган;
танланмаларни селекция қилиш учун умумлашган баҳолардан фойдаланиш асосида шовқин объектларни ажратиб олиш мезони аниқланган;
интервал усуллари асосида экспертлар томонидан кўрсатилган ёки аниқланган аломатлар тўплам остиси бўйича қарор қабул қилиш жараёнини қатъиймас мантиқ терминларида изоҳлаш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқoт натижаларининг жорий қилиниши.
Умумлашган баҳоларни ҳисоблаш усулларига асосланган берилганлар базасидан яширинган қонуниятларни ажратиб олиш усуллари ва алгоритмлари амалга оширилган дастурий таъминоти бўйича олинган натижалар:
миқдорий аломатлар қийматларини интервалларга бўлиш ва умумлашган баҳоларни ҳисоблаш усуллари, умумлашган баҳолар асосида шовқин объектларни ажратиб олиш мезонлари, ҳамда экспертлар томонидан кўрсатилган ёки аниқланган аломатлар тўплам остиси бўйича қарор қабул қилиш жараёнини қатъиймас мантиқ терминларида изоҳлаш услубияти  «Ўзбекинвест» компанияси фаолиятига жорий қилинган («Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компаниясининг 2018 йил 8 июндаги 132-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижалари суғуртага олинадиган таваккалчиликни баҳолаш, қайтадан суғурталашга бериладиган таваккалчилик қисмини кейинги баҳоси ва суғурта тарифлари ўлчамини аниқлаш, ҳамда жисмоний ва юридик шахслар билан суғурта шартномасини тузишда санаб ўтилган ҳолатларни рўй беришини прогноз қилишда ишлатилган берилганларга ишлов бериш вақтини 15% га камайтириш имконини берган;
бошланғич аломатларнинг иерархик агломератив гуруҳлаш қоидаси ва умумлашган баҳолар асосида шовқин объектларни ажратиб олиш усуллари Тошкент давлат стоматология институтига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 2 октябрдаги 8н-4.323-сон маълумотномаси). Натижада клиник берилганлар базасига ишлов беришда аниқланган ички қонуниятлар асосида экспертлар таҳлилидан ечимга олиб келмайдиган ечим йўлларини қирқиб ташлаш орқали қарор қабул қилиш жараёнини 10-15% га қисқартиришга эришилган;
мумкин бўлган объектларни тавсифловчи миқдорий аломатларнинг иккита синфдан бирининг вакиллари устунлик қиладиган интервалларга бўлишнинг турғунлигини баҳолаш усули Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши кураш қўмитаси фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши кураш қўмитасининг 2019 йил 25 октябрдаги 1443/04-22-сон маълумотномаси). Натижада ўтказилган биржа битимлари базасидан аниқланган ички қонуниятлар экспертлар томонидан қарор қабул қилиш жараёнини 10-15% га қисқаришига олиб келган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish