Садиков Азиз Миршараповичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Трансчегаравий онлайн пул ўтказмалари амалиётини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Iqt4725
Илмий раҳбар: Ханнаев Шерзод Қурбонназарович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.03/2025.27.12.I.30.01
Расмий оппонентлар: Мамадияров Зокир Тоштемирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ширинова Шоҳсанам Собир қизи, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида трансчегаравий онлайн пул ўтказмаларини такомиллаштиришга йўналтирилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
банк-ҳамкор ва Узcард/Ҳумо операторлари интеграцияси асосида виртуал картани транзит тўлов инструменти сифатида қўллаш орқали халқаро тўлов тизимларидан келиб тушадиган маблағларни АМЛ/CФТ ҳамда санксия рўйхатлари бўйича онлайн текширувлардан ўтказган ҳолда исталган банк-эмитент картасига тезкор ва хавфсиз онлайн ўтказиш методикаси таклиф этилган;
исталган банк-эмитент карталари ўртасида пул маблағларини онлайн ўтказишни таъминловчи, тўғридан-тўғри банклараро ўзаро ҳамкорликка асосланган ҳамда мавжуд тўлов каналларидан фарқли равишда воситачиларни жалб қилмасдан транзакцияларни амалга ошириш имконини берувчи янги технологик консепсия таклиф этилган;
банк реквизитларига боғлиқликни бартараф этиш орқали операцион хатарларни камайтириш, реквизит хатоларини истисно этиш, транзаксион харажатларни қисқартириш ҳамда тўлов операцияларининг шаффофлиги ва тезлигини оширишда қабул қилувчининг телефон рақами орқали уни идентификация қилган ҳолда, исталган банк-эмитент картасини танлаш имкониятига эга онлайн пул ўтказмаларини амалга оширишни таъминловчи метод асосланган;
карта воситачилари ва корреспондент ҳисобварақларини истисно этувчи тўғридан-тўғри банклараро онлайн ҳисоб-китоблар архитектурасига асосланган ҳамда виртуал карта, бевосита банк-эмитент карталари, телефон рақами орқали картани танлаш ва исталган банк ҳисобварағига пул ўтказишни қамраб олувчи инновацион рақамли ҳисоб-китоблар методикаси таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Банк соҳасида трансчегаравий онлайн пул ўтказмаларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
банк-ҳамкор ва Узcард/Ҳумо операторлари интеграцияси асосида виртуал картани транзит тўлов инструменти сифатида қўллаш орқали халқаро тўлов тизимларидан келиб тушадиган маблағларни АМЛ/CФТ ҳамда санксия рўйхатлари бўйича онлайн текширувлардан ўтказган ҳолда исталган банк-эмитент картасига тезкор ва хавфсиз онлайн ўтказиш методикасига доир таклифи Ипотека Банк ОТП Гроуп фаолиятида жорий қилинган (Ипотека Банк ОТП Гроуп 2026-йил 5 февралгади № 3-7.1/3504-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур метод орқали сўровларни қайта ишлаш вақти 500 миллисекундгача қисқариб, комиссия миқдори 4–6 % гача пасайган, ҳамда жараёнларни мониторинг қилиш учун эса битта техник ходимнинг мавжудлиги етарли бўлган;
исталган банк-эмитент карталари ўртасида пул маблағларини онлайн ўтказишни таъминловчи, тўғридан-тўғри банклараро ўзаро ҳамкорликка асосланган ҳамда мавжуд тўлов каналларидан фарқли равишда воситачиларни жалб қилмасдан транзакцияларни амалга ошириш имконини берувчи янги технологик консепсияга доир таклифи Ипотека Банк ОТП Гроуп фаолиятида жорий қилинган (Ипотека Банк ОТП Гроуп 2026-йил 5 февралгади № 3-7.1/3504-сон маълумотномаси). Натижада, операцияларни қайта ишлаш вақти 300 миллисекундгача қисқартириш, комиссия 3–5 % гача камаятириш, методологик янгилик тўғридан-тўғри маршрутизация алгоритмини қўллашда намоён бўлиб, у қабул қилувчи банкни автоматик аниқлаш ва рақамли шлюз орқали транзакцияни дарҳол тасдиқлашни таъминлаш асосида банк фаолиятида пул ўтказмаларининг ўртача тезлигини 2,5 баробарга қисқартирган, комиссиялар 30 % га камайган, операциялар ҳажми эса 214,8 млн АҚШ долларига етган ва бозор кўп платформали тузилмага эга бўлган;
банк реквизитларига боғлиқликни бартараф этиш орқали операцион хатарларни камайтириш, реквизит хатоларини истисно этиш, транзаксион харажатларни қисқартириш ҳамда тўлов операцияларининг шаффофлиги ва тезлигини оширишда қабул қилувчининг телефон рақами орқали уни идентификация қилган ҳолда, исталган банк-эмитент картасини танлаш имкониятига эга онлайн пул ўтказмаларини амалга оширишни таъминловчи методга доир таклифи Ипотека Банк ОТП Гроуп фаолиятида жорий қилинган (Ипотека Банк ОТП Гроуп 2026-йил 5 февралгади № 3-7.1/3504-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган метод телефон рақами орқали идентификация механизмини жорий этиш операциялар ҳажмини 1,5–2,5 баробарга оширишга имкон берган ҳолда ўртача пул ўтказиш вақти 0,3 сониядан ошмаган;
Карта воситачилари ва корреспондент ҳисобварақларини истисно этувчи тўғридан-тўғри банклараро онлайн ҳисоб-китоблар архитектурасига асосланган ҳамда виртуал карта, бевосита банк-эмитент карталари, телефон рақами орқали картани танлаш ва исталган банк ҳисобварағига пул ўтказишни қамраб олувчи инновацион рақамли ҳисоб-китоблар методига доир таклифи Ипотека Банк ОТП Гроуп фаолиятида жорий қилинган (Ипотека Банк ОТП Гроуп 2026-йил 5 февралгади № 3-7.1/3504-сон маълумотномаси). Натижада, тўғридан-тўғри банклараро ҳисоб-китобларнинг ягона рақамли инфратузилмаси яратилган, ва бу эса тўловларни бажаришда шаффофлик ва башоратлиликни таъминлаб, операцион харажатларни 25 % гача қисқартириш, сўровларни қайта ишлаш вақти 1 соатгача ошиши ҳисобига комиссияларни 50 % гача пасайтририш имконини берган.