Хазратқулова Муҳайё Мурод қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Фуқаро биноларини ташқи тўсиқлар орқали иситиш ва совутиш жараёнларида энергия самарадорлигини оширишни такомиллаштириш”, 05.09.03-“Иссиқлик таъминоти. Вентилясия, кондиционерлаш. Газ таъминоти ва ёритиш” (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Т5774
Илмий раҳбар: техника фанлари доктори, профессор Бобоев Собиржон Мурадуллаевич.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети ҳузуридаги PhD.26/27.02.2020.Т.109.01. рақамли илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар: Искандаров Зафар Самандарович – Тошкент аграр университети профессори, техника фанлари доктори, Махмудов Рузмат Махмудович - Самарқанд давлат архитектура қурилиш унверситети кафедра доценти, техника фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети. 
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Замонавий фуқаро биноларини ташқи қурилмаларида басалт толали янги маҳаллий иссиқлик изоляция материалларини қўллаган ҳолда биноларнинг иситиш ва совутиш жараёнларида энергия самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
энергетик ресурсларни тежаш, оқилона фойдаланишни тартибга солиш жараёнларини ҳисобга олган ҳолда таъмирланаётган ва янги қурилаётган замонавий турар-жой бинолари учун таклиф этилган базалт толали иссиқлик ҳимояловчи материалларни биноларнинг ташқи тўсиқларига қўллашда иссиқлик алмашинув жараёнларининг математик модели такомиллаштирилган;
иссиқлик ҳимояси меъёрлари бўйича энергия сарфини камайтиришга қаратилган жараёнларини ҳисобга олган ҳолда биноларни иситиш ва совутишда ташқи тўсиқ конструксияларини иссиқлик ҳимоясининг энергия самарадорлигини аниқлаш усули ва иссиқликни сақловчи ҳимоя қатламининг оптимал қалинлигини аниқлаш учун алгоритм-дастурий таъминоти ишлаб чиқилган ва 50-80 мм қалинлиги аниқланган;
иссиқлик-техник ва иссиқлик режими параметрлари ҳамда иқтисодий кўрсаткичлар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни, бинолардан йўқотилаётган ва кираётган иссиқлик қуввати сарфини тартибга солишни ҳисобга олган ҳолда бино деворларининг тўсувчи конструксияларини базалт толали иссиқлик ҳимояловчи материал билан самарали ҳимоялашни аниқлаш ҳамда сарф харажатларни ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган. 
ташқи ҳаво параметрларининг базалт толали иссиқлик ҳимояловчи материал билан қопланган ташқи девор орқали ўтишдаги ҳарорат ва намлик тақсимланиши графиги ва девор ички сиртидаги τ_SIRT ҳарорати ва намликнинг tICH, φICH хона ички микроиқлимига φ=50-60%, t=18-20℃ таъсири аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Фуқаро биноларини ташқи тўсиқлар орқали ҳавони иситиш ва совутиш жараёнларида энергия самарадорлигини оширишни такомиллаштириш” мавзусидаги Замонавий турар-жой биноларини иситиш ва совутишда янги маҳаллий иссиқлик изоляция материалларини қўллаб энергия самарадорлигини ошириш бўйича илмий тадқиқот «ИМКОН-ЛОЙИҲА»МЧЖ ва Жиззах вилояти, Ш.Рашидов тумани, Хавастлик МФЙ 7-уйда жойлашган “ШАФФОФ БИНОКОР” МЧЖга қарашли қурилиш обектларида синовдан ўтказилди ва амалиётга тадбиқ этилди. Натижада тадқиқот жараёнида ҳавони иситиш ва совутишнинг янги тизимлари таклиф этилиши, улар намликни 40-60% оралиғида ушлаб туриш имконини берди. Бу моғор ва замбуруғларнинг пайдо бўлиш эҳтимолини камайтирди, шунингдек, яшаш қулайлигини оширади, айниқса қиш мавсумида ташқи тўсиқ деворларига янги басалт иссиқлик изоляция материалини турар-жой биноларида қўллашда иситиш ва совутишда энергия самарадорлиги тежаш аниқланган. Натижада ҳавони иситиш ва совутиш тизимлари учун сарфланадиган энергия харажатларини 35% тежамкорлиги ва капитал ҳамда эксплуатацион харажатлар 30 % камайганли анқланган. (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 13 декабрдаги 34-06/14743-сонмаълумотномаси). 

Yangiliklarga obuna bo‘lish