Қудратов Афзалхўжа Рустамжон ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон 
 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кичик қувватли тармоқ фотоелектр станцияларининг эксплуатацион барқарорлигини баҳолаш усули”, 05.05.06 – “Қайта тикланадиган энергия турлари асосидаги энергия қурилмалари” (техника фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Т3957.
Илмий раҳбар: Шоғўчқоров Санжар Қодир ўғли, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/2025.28.11.Т.02.01.
Расмий оппонентлар: Мирзабаев Акром Маҳкамович, техника фанлари доктори, профессор; Раҳимов Эргашали Юлдашевич, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кичик қувватли тармоққа уланган фотоелектр станцияларининг эксплуатацион барқарорлиги ва мавжудлигини баҳолаш, сабаб-ташхислаш ҳамда ишончлилигини ошириш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қуёшли вақтда фотоелектр станцияларининг ишга яроқлилик ҳолатини тавсифловчи КЕБ интеграл кўрсаткичи асосида кичик қувватли тармоққа уланган фотоелектр станцияларининг эксплуатацион барқарорлигини баҳолашнинг ҳисобий-экспериментал методикаси эксплуатацион мавжуд эмасликнинг дифференциал таркибини ҳисобга олган ҳолда таклиф этилган.
ФусионСолар/СCАДА мониторинг маълумотлари асосида потенсиал генерация йўқотишларининг тармоқ таъсирига, ускунага ҳамда иқлим омилларига  боғлиқ ноаниқ таркибий қисмларини алоҳида баҳолаш имконини берувчи кичик қувватли тармоққа уланган фотоелектр станцияларининг эксплуатацион мавжудлигини дифференциал баҳолаш кўрсаткичлари таклиф этилган;
кичик қувватли тармоққа уланган фотоелектр станцияларида тармоқ таъсирига боғлиқ эксплуатацион мавжуд эмасликнинг Д(т) ҳолат индикатори, кучланиш параметрлари, инвертор иш режимлари, локал юклама ва ҳимоя созламаларининг ўзаро таъсирини ҳисобга олган ҳолда физик-статистик модел ишлаб чиқилган;
бир хил турдаги объектларни гуруҳли скрининг қилиш ҳамда ИН индекси қийматларини ҳисобга олиш асосида кичик қувватли тармоққа уланган фотоелектр станцияларини эксплуатацион хавф даражаси бўйича сабаб-ташхислашга мўлжалланган икки поғонали саралаш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кичик қувватли тармоқ қуёш фотоелектр станцияларининг эксплуатацион барқарорлигини баҳолаш услубиятини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кичик қувватли тармоққа уланган фотоелектр станцияларининг эксплуатацион барқарорлигини баҳолашнинг ҳисобий-экспериментал методикаси “Солар Натуре” МЧЖга жорий қилинган (Энергетика вазирлигининг 2025 йил 22 декабрдаги №04-13-7149-сон маълумотномаси). Натижада, фотоелектр станцияларининг эксплуатацион барқарорлигини биринчи марта миқдорий баҳолаш ҳамда оптимал эксплуатация шароитида ушбу кўрсаткични 99,7 % гача, ноқулай тармоқ ва иқлим шароитларида эса 78,9 % гача ўзгаришини аниқлаш имконияти яратилган;
кичик қувватли тармоққа уланган фотоелектр станцияларини эксплуатацион хавф даражаси бўйича сабаб-ташхислашга мўлжалланган икки поғонали саралаш усули «Солар Натуре» МЧЖга жорий қилинган (Энергетика вазирлигининг 2025 йил 22 декабрдаги №04-13-7149-сон маълумотномаси). Натижада, эксплуатацион хавф даражаси юқори бўлган 613 та эксплуатацион ҳодисанинг сабаби таҳлили асосида уларнинг 433 таси (70,6 %) тармоқ кучланишининг ошиши, 105 таси (17,1%) тармоқ ўчиши ва 75 таси (12,2%) кучланиш пасайиши билан боғлиқлигини аниқлаш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish