Рафикова Зиёдахон Акмалжон қизи
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Давлат хизматида раҳбар кадрларнинг бошқарув салоҳиятини баҳолаш механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.13 “Менежмент».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Iqt2399
Илмий раҳбар: и.ф.ф.д.,досент А.Х.Холов
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлатсиёсати ва бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги илмий даражалар берувчи DSc.20/13.05.2020.I.23.01.
Расмий оппонентлар и.ф.д. проф. Хамидулин Михаил Борисович, и.ф.ф.д. дос. Гафуров Анвар Базарабаевич
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий Университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тадқиқотнинг асосий мақсади – давлат хизматида раҳбар кадрларнинг бошқарув салоҳиятини аниқ, рақамлаштирилган ва обектив баҳолаш тизимини шакллантириш ҳамда бу жараёнда илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқишдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
давлат хизматида раҳбар кадрларнинг бошқарув салоҳиятини баҳолаш механизмларини такомиллаштиришнинг ягона интеграсиялашган комплекс индикаторлари (когнитив ва психометрик кўрсаткичлар, натижадорлик кўрсаткичлари, 360 градус баҳолаш) психометрик тестларнинг ўзаро уйғунлашган интеграсияси асосида раҳбар кадрларнинг стратегик фикрлаш, раҳбарлик қобилияти, этик стандартларга риоя қилиш ва инновасион фаолият даражасини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилган;
давлат хизматида раҳбар кадрларнинг бошқарув салоҳиятини баҳолаш механизмлари индивидуал касбий ривожланиш траекторияларини шакллантириш, компетенсиявий профили ва хизмат фаолияти натижаларига асосланган комплекс диагностика қилиш илмий асосланган;
давлат хизматида раҳбар кадрларнинг бошқарув салоҳиятини баҳолашда компетенсиявий моделлаштириш ва динамик баҳолаш матрисаси орқали раҳбарларнинг 3–5 йиллик узоқ муддатли самарадорлигини прогнозлаштириш индикаторлари (стратегик барқарорлик, раҳбарлик потенсиали, инновасион ривожланиш, ўсиш траекторияси) ишлаб чиқилган;
давлат хизматида раҳбар кадрларнинг бошқарув салоҳиятини баҳолашда лидерлик, жамоавий ишлаш ва кризис бошқаруви қобилиятларини кўп ўлчовли баҳолашни таъминловчи, сўровлар, эксперт баҳолари ва статистик маълумотларга асосланган интеграсиялашган баҳолаш матрисаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Раҳбар ходимлар бошқарув фаолияти самарадорлигини баҳолаш механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалари асосида:
давлат хизматида раҳбар кадрларнинг бошқарув салоҳиятини баҳолаш механизмларини такомиллаштиришнинг ягона интеграсиялашган комплекс индикаторлари (когнитив ва психометрик кўрсаткичлар, натижадорлик кўрсаткичлари, 360 градус баҳолаш) психометрик тестларнинг ўзаро уйғунлашган интеграсияси асосида раҳбар кадрларнинг стратегик фикрлаш, раҳбарлик қобилияти, этик стандартларга риоя қилиш ва инновасион фаолият даражасини баҳолаш мезонларига доир таклифлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги фаолиятида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлигининг 2025 йил 27 ноябрдаги 04-02/2-2018-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий қилиниши натижасида раҳбар кадрларнинг бошқарув салоҳиятини баҳолаш жараёнининг холислиги ва аниқлиги оширилди, суб'ектив ёндашувлар қисқартирилди ҳамда баҳолашнинг ягона ва шаффоф тизими шакллантирилди. Шунингдек, КПИ кўрсаткичлар ва психометрик тестлар интеграсияси орқали раҳбар кадрларнинг стратегик фикрлаш, лидерлик қобилияти, этик ме'ёрларга риоя қилиши ва инновасион фаолиятини комплекс баҳолаш имконияти яратилди.
давлат хизматида раҳбар кадрларнинг бошқарув салоҳиятини баҳолаш механизмлари индивидуал касбий ривожланиш траекторияларини шакллантириш, компетенсиявий профили ва хизмат фаолияти натижаларига асосланган комплекс диагностика қилишга доир таклифлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги фаолиятида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлигининг 2025 йил 27 ноябрдаги 04-02/2-2018-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий қилиниши натижасида раҳбар кадрларнинг индивидуал касбий ривожланиш траекторияларини шакллантириш жараёни тизимли ва аниқ асосда амалга оширилди, уларнинг компетенсиявий профили ва хизмат фаолияти натижаларига асосланган комплекс диагностика орқали кучли ва заиф томонлари аниқланди.
давлат хизматида раҳбар кадрларнинг бошқарув салоҳиятини баҳолашда компетенсиявий моделлаштириш ва динамик баҳолаш матрисаси орқали раҳбарларнинг 3–5 йиллик узоқ муддатли самарадорлигини прогнозлаштириш индикаторлари (стратегик барқарорлик, раҳбарлик потенсиали, инновасион ривожланиш, ўсиш траекторияси)га доир таклифлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги фаолиятида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлигининг 2025 йил 27 ноябрдаги 04-02/2-2018-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий қилиниши натижасида раҳбар кадрларнинг 3–5 йиллик узоқ муддатли самарадорлигини прогнозлаштириш ва бошқарув қарорларининг натижадорлигини баҳолаш жараёни аниқ ва об'ектив бўлди. Янги индикаторлар — стратегик мақсадларга эришиш даражаси, ўзгаришларни бошқариш самарадорлиги ва инновасион фаолият самарадорлиги — орқали раҳбарлар фаолиятининг самарадорлиги комплекс ва кўп ўлчовли мезонлар асосида баҳоланиб, стратегик режалаштириш жараёнида маълумотларга асосланган қарорлар қабул қилиш имконияти яратилди.
давлат хизматида раҳбар кадрларнинг бошқарув салоҳиятини баҳолашда лидерлик, жамоавий ишлаш ва кризис бошқаруви қобилиятларини кўп ўлчовли баҳолашни таъминловчи, сўровлар, эксперт баҳолари ва статистик маълумотларга асосланган интеграсиялашган баҳолаш матрисасига доир таклифлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги фаолиятида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлигининг 2025 йил 27 ноябрдаги 04-02/2-2018-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий қилиниши натижасида раҳбар кадрлар фаолиятини баҳолашда сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди, бошқарув самарадорлигини оширди, бошқарувда шаффофликни кучайтирди ва кадрлар салоҳиятини узоқ муддатли ривожлантиришга хизмат қилди.