Набиев Илхомджон Шарифовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мураккаб фрактал шаклдаги 3Д объектларни голографик тасвирини геометрик моделлаштириш”, 05.01.01 - “Муҳандислик геометрияси ва компютер графикаси. Аудио ва видеотехнологиялари”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.PhD/Т6620
Илмий раҳбар: Нуралиев Фахриддин Муродиллаевич, техника фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.09/2025.27.12.Т.07.01.М.
Расмий оппонентлар: Джуманов Жамолжон Худайқулович техника фанлари доктори, профессор., Жаббаров Жамолиддин Синдарович техника фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: мураккаб фрактал шаклдаги 3Д объектларни тасвир чуқурлиги асосида геометрик моделлаштириш ҳамда уларнинг голографик тасвирини шакллантириш усулини такомиллаштириш ва алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
модификацияланган конволюцион нейрон тармоқ асосида фрактал объектларнинг геометрик моделлаштириш усули такомиллаштирилган ва қуриш алгоритми ишлаб чиқилган;
фрактал 2Д тасвирларнинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда чуқурлик хариталарини аниқлаш усули такомиллаштирилган ва алгоритми ишлаб чиқилган; 
фрактал тузилишли объектларнинг рақамли голограммаларини яратиш алгоритми ишлаб чиқилган;  
геометрик моделлар ва уларни қуриш алгоритмлар асосида дастурий мажмуа функсионал тузилмаси ишлаб чиқилган ҳамда ҳисоблаш тажрибалари ўтказилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертация доирасида мураккаб фрактал шаклли 3Д объектларни Р-функция усули асосида аналитик-геометрик моделлаштириш ва уларнинг голографик тасвирини синтез қилиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида ишлаб чиқилган алгоритмлар ҳамда яратилган дастурий мажмуа асосида: 
фрактал тузилишга эга уч ўлчамли об'ектларни геометрик моделлаштириш ва уларнинг аналог ҳамда рақамли голографик тасвирларини шакллантириш технологияси Алоқа тарихи музейига жорий қилинган (2026-йил 19-февралдаги далолатнома). Жорий этиш натижасида музей фондидаги техник қурилмалар ва тарихий экспонатларнинг фазовий геометрик аниқлиги анъанавий визуализасия усулларига нисбатан ўртача 20-25 % га ошган, голографик моделни тайёрлаш вақти эса тахминан 30 % га қисқарган; 
Р-функциялар назарияси ва CНН асосида ишлаб чиқилган автоматик моделлаштириш алгоритмлари ҳамда голографик реконструксия усуллари “Шон шараф” давлат музейида тажриба-синовдан ўтказилган (2026-йил 18-февралдаги 42/176-сонли маълумотнома). Синов жараёнида ишланманинг музей экспонатларини уч ўлчамли реалистик кўринишда намойиш этиш ва экспозисиянинг интерактивлигини оширишда қўллаш мумкинлиги тасдиқланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish