Салимбаева Иқболой Дилшод қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзани бетон билан қопланган каналларнинг гидравлик қаршилиги ва ўтказувчанлик қобилияти», 05.09.07-Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/T6290.
Илмий раҳбар: Махмудов Эрназар Жумаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ирригация ва сув муаммолари илмий тадқиқот институти.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий Кенгаш номи: Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.26/26.01.2023.Т.109.03. рақамли Илмий Кенгаш.
    Расмий оппонентлар: Жонқобилов Улуғмурод Умбарович - Қарши давлат техника университети “Гидравлика ва муҳандислик иншоотлари қурилиши” кафедраси профессори, техника фанлари доктори, Абдуалим Мирзаев - Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети “Атроф муҳит муҳандислиги” кафедраси доценти, техника фанлари номзоди.
  Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Ўзани бетон билан қопланган каналларнинг гидравлик қаршилиги ва ўтказувчанлик қобилиятини инобатга олиб баҳолаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзани бетон билан қопланган каналларда сув ўтларининг ривожланиши таъсирида гидравлик қаршиликнинг ортиши, сув ўтлари қалинлиги ва тарқалиш зичлигини инобатга олиб оқим тезлиги тақсимланиши назарий асосланган.
Ўзани бетон билан қопланган каналларда гидравлик қаршилиги ўзгариши ва ўтказувчанлик қобилиятини баҳолаш усули усули ўзан ғадир-будурлик коэффициентини ўзгаришини инобатга олиб ишлаб чиқилган.
Канал ўзаннинг кўндаланг қирқимини ўзгариши ва сув ўтлари биомассасининг гидравлик кесимга таъсирини башорат қилиш усули сув сарфига боғлиқ қонуниятлар ва оқимнинг бўйлама қирқимдаги ҳаракатини тасвирловчи математик модели асосида ишлаб чиқилган.
Оқимнинг гидравлик параметрларини ўзгариши ва сув ўтлари мавжуд бўлган ва бўлмаган    ҳолатларини инобатга олиб  Шези коэффициентининг гидравлик радиус ва оқим режимига боғлиқлик қонуниятлари таклиф қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзани бетон билан қопланган каналларнинг гидравлик қаршилиги ва ўтказувчанлик қобилияти бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Бетон билан қопланиб эксплуатация қилинаётган каналлар ўзанларида гидравлик қаршиликнинг ўзгариш қонунияти Аму-Қашқадарё ирригация тизими ҳавза бошқармаси каналларида жорий қилинди Аму-Қашқадарё ирригация тизими ҳавза бошқармасида жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 19-февралдаги 04/20-272-сон маълумотномаси). Натижада каналлар тизимида сув етказиб бериш графигидаги тузатишларни 22 % га яхшилаш имконияти яратилди.
 Бетон билан қопланиб эксплуатация қилинаётган каналлар ўзанларида сув ўсимликларининг пайдо бўлиши уларнинг сув ўтказувчанлигига таъсирини баҳолаш усули Аму-Кашкадарё ирригация тизими ҳавза бошқармасида жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 19-февралдаги 04/20-272-сон маълумотномаси). Натижада каналларнинг сув ўтказувчанлик қобилияти яхшиланди ва каналнинг периметри бўйича сув ўтлари ўсишини камайтириш имконияти яратилди.
Ўзани бетон билан қопланган каналлар ўзанларининг бузилиш ҳолатлари учун ҳақиқий ўтказувчанлигини аниқлаш имкониятини берувчи экспериментал тадқиқот натижалари Давлатлараро Амударё ирригация каналлари бошқармасида жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 19-февралдаги 04/20-272-сон маълумотномаси). Натижада канал узунлиги бўйича керакли нишабликларни сақлаб туриш ва канални лойқадан тозалаш ишлари самарадорлигини ошириш имконияти яратилди. Натижада каналдан истеъмолчиларга сув етказиб беришни 30% гача ошириш имконияти яратилган.
 Ўзани бетон билан қопланган каналларда оқим тақсимланиши башорат қилиш ва иш режимини баҳолаш усули Давлатлараро Амударё ирригация каналлари бошқармасида жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 19-февралдаги 04/20-272-сон маълумотномаси). Натижада каналларда лойқа чўкмаларидан тозалаш харажатлари камайиши ҳисобига эксплуатация самарадорлигини 5-12 % ортиши имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish