Норқулов Баҳодир Мусулмановичнинг
техника фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сув чиқариш иншоотлари бефлари туташишида оқим энергиясини сўндиришни илмий ва экспериментал асослаш”, 05.09.07-Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.DSc/Т684.
Илмий маслаҳатчи: Базаров Дилшод Райимович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура қурилиш университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий Кенгаш номи:
Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура қурилиш университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.26/26.01.2023.Т.109.03 рақамли илмий кенгаш асосида бир марталик техника фанлари доктори (DSc) Илмий Кенгаш.
Расмий оппонентлар: Эшев Собир Саматович, Қарши давлат техника университети профессори, техника фанлари доктори, Шакиров Бахтияр Махмудович, Андижон қишлоқ хоʼжалиги ва агротехнологиялар институти профессори, техника фанлари доктори (DSc),
Норқулов Бехзод Эшмирзаевич, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Миллий тадқиқот университети доценти, техника фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ Давлат Университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Сув чиқариш иншоотлари бефлари туташишида оқим энергиясини сўндиришни илмий ва экспериментал асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Сув чиқариш иншоотлари эксплуатацион режимларини инобатга олиб сув чиқариш иншоотлари бефлари туташишида гидравлик режимларни ҳисоблаш усулларини ишлаб чиқилган;
сув чиқариш иншоотлари пастки бефлари мустаҳкамлик чегараси иншоотлари ўлчамлари ва тубининг катта нишаблигини инобатга олиб ишлаб чиқилган;
гидроузелларнинг кўп оралиқли сув чиқариш иншоотларини ишлаш шароитларида бефларни туташиши бўйича гидравлик ҳисоблашларнинг назарий асослари ишлаб чиқилган. Турли конструктив ечимларга эга бўлган (силлиқ сув урилмали, сув урилма деворли ва сув урилма қудуқли) пастки бефни маҳкамлаш элементларининг ўлчамларини асослаш усули яратилган;
Назарий ва экспериментал тадқиқотлар асосида ўртача гидродинамик юкламалар таъсирида бефлар туташишида гидравлик сакраш участкасида мустаҳкамлик чегараси ўлчамларини асослаш ва ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган.
сув чиқариш иншоотлари бефлар туташиши элементлари турғунлигини ҳисоблаш усули пастки бефдаги мустаҳкамлаш элементларини аниқлаш бир ўлчамли Сен Венан гидродинамик тенгламалар кўллаш асосида такомиллаштирилган;
гидравлик сакраш параметрларини ҳисоблаш усули сув чиқариш иншоотлари пастки бефларида рўй берадиган гидравлик сакрашнинг вертикал ва горизонтал элементларини аниқлаш имкониятини берадиган математик модел асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сув чиқариш иншоотлари бефлари туташишида оқим энергиясини сўндиришни илмий ва экспериментал асослаш асосида:
сув чиқариш иншоотлари эксплуатацион режимларини инобатга олиб сув чиқариш иншоотлари бефлари туташишида гидравлик режимлар ҳисоблаш усуллари Норин-Қорадарё сув иншоотлари бошқармасига қарашли Куйганёр гидроузели сув чиқариш иншоотларига жорий этилган. (Сув хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 28-мартдаги 04/20-1468 -сонли маълумотномаси). Натижада илмий тадқиқот натижалари қурилиш ишлари учун 940 млн. сўм тежаш имконияти яратилган;
турли конструктив ечимларга эга бўлган (силлиқ сув урилмали, сув урилма деворли ва сув урилма қудуқли) пастки бефни маҳкамлаш элементларининг ўлчамларини асослаш методикаси Норин-Қорадарё сув иншоотлари бошқармасига қарашли Куйганёр гидроузели сув чиқариш иншоотларига жорий этилган. (Сув хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 28-мартдаги 04/20-1468 -сонли маълумотномаси). Натижада илмий тадқиқот натижалари сув чиқариш иншоотларининг пастки бефидаги мустаҳкамлаш иншоотлари конструксияларини лойиҳалаштиришда фойдаланиш имконияти яратилган;
сув чиқариш иншоотининг пастки бефидаги сув урилма қудуқ ва рисберма мустаҳкамлаш элементлари – плиталар қалинлигини аниқлашнинг такомиллаштирилган гидравлик ҳисоблаш усули Қашқадарё магистрал канали ирригация тизими бошқармаси Қарши гидроузели сув чиқариш иншоотларига жорий этилган. (Сув хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 28-мартдаги 04/20-1468 -сонли маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижалари сув чиқариш иншоотларининг пастки бефидаги сув урилма қудуқ ва рисберма конструксияларини лойиҳалаштиришда фойдаланиш имкониятини берган;
гидравлик сакраш параметрларини ҳисоблаш усули сув чиқариш иншоотлари пастки бефларида рўй берадиган гидравлик сакрашнинг вертикал ва горизонтал элементларини аниқлаш имкониятини берадиган математик модел Зарафшон магистрал тизимидан фойдаланиш бошқармасига қарашли Каттақўрғон сув омборининг Дамхўжа сув ўзани сув чиқариш иншоотларига жорий этилган. (Сув хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 28-мартдаги 04/20-1468 -сонли маълумотномаси). Натижада сув чиқариш иншоотларининг пастки бефидаги мустаҳкамланадиган соҳада гидродинамик босим зўриқишлари таъсирини баҳолаб, конструксия элементларининг рационал ўлчамларини танлаш имкониятини яратилган.