Мирзабаев Тимур Бисенбай улининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Доривор ўсимликлар курсини ўқитиш методикасини такомиллаштириш (педагогика олий ўқув юртлари мисолида)”, 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари (биология)).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Ped12113.
Илмий раҳбар: Жангабаева Айгул Сарсенбаевна, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги PhD.03/2025.27.12.B.04.09.М рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Қарахонова Лобархон Мусохоновна, педагогика фанлари доктори, катта илмий ходим; Эшмуратов Рохат Артикбаевич, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: “Доривор ўсимликлар” курсини мавзуларини инновацион технологиялар интеграцияси асосида ташкил этиш орқали ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Доривор ўсимликлар” фанидан машғулотларни лойиҳалаштириш жараёнида илғор хорижий тажрибаларнинг методологик тенденсиялари асосида талабаларни касбга йўналтириб ўқитиш билан боғлиқ инновацион муҳитини яратиш, биология таълими мазмунини интенсив тарзда кенгайтириш, таянч ва фанга доир компетенсиялар билан интегратив, рефлексив алоқаларини таъминлаш, иерархик тузилишдаги машқлар ҳамда интерфаол таълим технологияларидан адаптив ҳолда фойдаланиш барқарорлигини диагностикалаш асосида аниқлаштирилган;
“Доривор ўсимликлар” курсидан машғулотларни ўтказиш давомида компетенсиявий ёндашувларга асосланган ҳолда талабаларнинг инновацион, креатив фикрлашларига имкон берадиган стандарт ва ностандарт топшириқлар, когнитив фикрлашнинг мослашувчанлиги каби сифатлар билан идентивлигини таъминлаш, фанлараро оʻзаро алоқадорликни амалий-функсионал, рефлексив, коррексион интеграциялаш, оддийдан мураккабликка қараб босқичли алгоритмига адаптатив омилларининг ўзаро боғлиқлиги асосида ишлаб чиқилган;
“Доривор ўсимликлар” курсидан  машғулотларда бўлажак мутахассисларининг ўқув-билиш ва касбий фаолиятини ривожлантириш имкониятлари билиш мотивациясини кетма-кетлигини таъминлаш, креатив фикрлаш элементларини инновацион фаолиятига адаптив ва амалий йўналганлик дидактика тамойил сифатида киритиш, касбий ва шахсий компетенсияларидан ноодатий (кутилмаган) вазиятларда қўллай олишга қаратилган инновацион ва рақамли ахборот-коммуникацион технологиялар асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг касбий фаолиятини шакллантиришда “Доривор ўсимликлар” курсидан  ўзлаштириш даражалари, баҳолаш мезонлари, мазмуни, ўзаро боғлиқ жиҳатларини белгиловчи касбий-педагогик кўрсаткичлари мотивацион, ташкилий ва ўқув методик таъминотини ҳамда машғулотларни унификациялаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Доривор ўсимликлар курсини ўқитиш методикасини такомиллаштириш (педагогика олий ўқув юртлари мисолида) бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Доривор ўсимликлар” курсидан машғулотларни ташкил этишнинг педагогик имкониятлари ва методик хусусиятлари талабаларни касбга йўналтириб ўқитиш билан боғлиқ илғор тажрибалар асосида биология таълими мазмунини назарий ва амалий жиҳатдан кенгайтириш, фанга ва касбга йўналтиришга оид хусисуй кўникмалар таянч компетенсиялар билан интегратив қайта алоқасини таъминлаш, табиий-илмий саводхонликка ва касбий-шахсий тайёргарликка қўйилган минимум талабларга устуворлик бериш орқали аниқлаштиришга оид тавсиялар “Ўсимликлар ва ҳайвонлар эволюсияси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети Кенгашининг 2025-йил 04-декабрдаги 4/3.2-сонли қарори асосида берилган 2025-559У-867 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, амалий машғулотларни ташкил этишнинг педагогик имкониятларини аниқлаш имкони яратилган;
“Доривор ўсимликлар” курсидан машғулотларни фаолиятли, компетенсиявий, инновацион, креатив фикрлашг имкон берадиган ҳамда иерархик, изчиллик, оддийдан мураккабликка ўтиш принциплари асосида топшириқлар тизимини ишлаб чиқишга оид тавсиялар “Ўсимликлар ва ҳайвонлар эволюсияси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети Кенгашининг 2025-йил 04-декабрдаги 4/3.2-сонли қарори асосида берилган 2025-559У-867 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, аудитория машғулотларда талабаларни касбга йўналтириб ўқитиш методикасини такомиллаштирувчи топшириқлар тизимини ишлаб чиқишга эришилган;
“Доривор ўсимликлар” курсидан машғулотларда бўлажак мутахассисларнинг ўқув билиш фаолиятини фаоллаштириш ва касбий фаолиятини ривожлантириш имкониятини берадиган фаол ва интерфаол технологиялар асосида такомиллаштиришга оид хулосалар “Ўсимликлар ва ҳайвонлар эволюсияси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети Кенгашининг 2025-йил 04-декабрдаги 4/3.2-сонли қарори асосида берилган 2025-559У-867 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларнинг машғулотларда ўқув билиш фаолиятини ва касбий фаолиятга тайёрлашнинг методик тизимини такомиллаштириш самарадорлиги ошган;
“Доривор ўсимликлар” курсидан талабаларни касбга йўналтириб ўқитишнинг махсус танлаб олинган педагогик технологиялар, интерфаол методлар, кейс топшириқлари, талабалар билимини баҳолашнинг ностандарт усуллари, маҳорат дарслари, таълимни ташкил этишнинг индивидуал, кичик гуруҳларда ва ялпи ўқитиш шакллари интеграциясига асосланган машғулотларни ташкил этиш ўқув-методик таъминотини яратишга доир амалий таклиф ва тавсиялар “Доривор ўсимликлар” курсини ўқитишда кенг фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси касбий таълим агентлигининг 2026-йил 13-февралдаги АА-01-02/292-1-сонли маълумотномаси). Натижада, “Доривор ўсимликлар” курсини ўқитиш самарадорлиги ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish