Ирмухамедова Навруза Абдуллажоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):“Компьютер тармоқлари фанини инновацион технологиялар асосида ўқитиш методикаси”, 13.00.02- Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2025.2.PhD/Ped10049.
Илмий раҳбар: Джуманов Жамолжон Худайкулович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий кенгаш рақами: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.09/2025.27.12.Т.01.01.М.
Расмий оппонентлар: Махмудов Абдулхалим Хамидович, педагогика фанлари доктори, профессор; Бегбўтаев Аззам Эшпўлатович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълимда “Компьютер тармоқлари” фанини ўқитишнинг инновацион педагогик ва ахборот технологиялари билан уйғунлаштирган виртуал ўқув муҳитларида тармоқ инфратузилмасини симуляция қилишга асосланган талабалар коммуникатив компетенсияларини шакллантириш тизимини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Компьютер тармоқлари” фанининг мазмуни замонавий алоқа-коммуникация технологиялари (LoRaWAN, NB-IoT, BLE va Wi-Fi 6E) илғор тармоқлар асосида бойитилиб, уларнинг инновацион компоненталарини ўзаро интеграциялашга таянган ҳолда талабаларда интеллектуал тармоқ инфратузилмасини моделлаштириш, таҳлил қилиш ҳамда коммуникатив компетенсияларни ривожлантиришга йўналтирилган педагогик ёндашув ишлаб чиқилган;
интерфаол ўқитиш ва нейродидактика тамойилларини ҳисобга олган ҳолда талабаларда касбий компетенсияларни шакллантиришга йўналтирилган “ИнноЕдуСйс” платформаси асосида “Компьютер тармоқлари” фанининг ўқув мазмуни тармоқ симуляторлари, замонавий веб-технологиялар, инновацион медиаресурслар ва электрон дидактик материаллар билан интеграциялашган таълим муҳитида такомиллаштирилган;
тармоқ инфратузилмасини лойиҳалаш, визуализация ва диагностика жараёнларини EVE-NG, VMware, Cisco, GNS3 ҳамда Wireshark виртуал муҳитларида инновацион методика асосида моделлаштириш орқали талабаларда тармоқ тизимларини симуляциялаш, технологик фикрлаш ва вазиятларни таҳлил қилиш компетенсияларини шакллантиришга йўналтирилган амалий ўқув модели яратилган;
“Компьютер тармоқлари” фанини муаммоли ўқитиш, блендед леарнинг ва адаптиве леарнинг педагогик технологиялари орқали конструктивлик назарияси ва рақамли дидактика тамойиллари асосида кундузги ҳамда масофавий таълим шаклларида ўқитишнинг E-LMS платформасига интерактив видео контентни ўзаро интеграциялаш модули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаси талабаларини “Компьютер тармоқлари” фанини инновацион технологиялар асосида ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот ишлари натижасида:
“Компьютер тармоқлари” фанининг мазмуни замонавий алоқа-коммуникация технологиялари (ЛоРаWАН, НБ-ИоТ, БЛЕ ва Wи-Фи 6Е) илғор тармоқлар асосида бойитилиб, уларнинг инновацион компоненталарини ўзаро интеграциялашга таянган ҳолда талабаларда интеллектуал тармоқ инфратузилмасини моделлаштириш, таҳлил қилиш ҳамда коммуникатив компетенсияларни ривожлантиришга йўналтирилган педагогик ёндашув кундузги ва масофавий таълим шаклида 60610500 – Компьютер инжиниринги (“Компьютер инжиниринги”, “АТ-сервиси”, “Мултимедиа технологиялари”) бакалавриат таълим йўналишлари малака талабларида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновация вазирлигининг 2025 йил 18 сентябрдаги 02/01-01-361- сон маълумотномаси). Натижада ушбу методик янгиланишлар таълим тизимига инновацион ёндашувни фаол жорий этиш имконини яратиб, талабаларни касбий компетентлигини ривожлантиришда юқори самарадорликга эришиш имкони яратилган;
интерфаол ўқитиш ва нейродидактика тамойилларини ҳисобга олган ҳолда талабаларда касбий компетенсияларни шакллантиришга йўналтирилган “ИнноЕдуСйс” платформаси асосида “Компьютер тармоқлари” фанининг ўқув мазмуни тармоқ симуляторлари, замонавий веб-технологиялар, инновацион медиаресурслар ва электрон дидактик материаллар билан интеграциялашган таълим муҳитида такомиллаштирилган мазмуни 60610500 – Компьютер инжиниринги (жумладан, “Компьютер инжиниринги”, “АТ-сервиси”, “Мултимедиа технологиялари”) бакалавриат таълим йўналишлари малака талабларида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновация вазирлигининг 2025 йил 18 сентябрдаги 02/01-01-361-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим талабалари инновацион ўқитиш технологиялари ва воситаларидан фойдаланиш самарадорлиги оширилган;
тармоқ инфратузилмасини лойиҳалаш, визуализация ва диагностика жараёнларини ЭВЕ-НГ, ВМwаре, Cисcо, ГНС3 ҳамда Wирешарк виртуал муҳитларида инновацион методика асосида моделлаштириш орқали талабаларда тармоқ тизимларини симуляциялаш, технологик фикрлаш ва вазиятларни таҳлил қилиш компетенсияларини шакллантиришга йўналтирилган амалий ўқув моделига оид тавсиялар “Компьютерни ташкил этиш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялри университетининг 2023-йил 29-августдаги №2023-038 буйруғи асосида берилган 895-22-сон нашр рухсатномаси). Натижада мазкур ўқув қўлланма таълим жараёнида талабаларда назарий, амалий-таҳлилий фикрлаш ва келажакда касбий фаолиятини ривожлантирувчи инновацион таълим ресурсларини такомиллаштириш имконини берган;
“Компьютер тармоқлари” фанини педагогик технологиялар, конструктивлик назарияси ва рақамли дидактика тамойиллари асосида кундузги ҳамда масофавий таълим шаклларида ўқитишнинг Э-LMS платформасига интерактив видео контентни ўзаро интеграциялаш модули бўйича таклифлар И-АТ-2021-42 ““Масофавий таълим платформасини ривожлантириш ва функсионал имкониятларини кенгайтириш” мавзусидаги амалий лойиҳасини бажариш ва унинг имий - услубий хулосаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновация вазирлигининг 2025 йил 18 сентябрдаги 02/01-01-361-сон маълумотномаси). Натижада Э-LMS платформасида интерактив видео контенти ва ахборот таълим муҳити такомиллаштирилган.