Ачилов Илмурад Нейматовичнинг
фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Сифат менежменти тамойиллари асосида қурилиш материаллари саноатида ишлаб чиқариш жараёнларини бошқариш методологиясини такомиллаштириш” мавзусидаги 08.00.13 – “Менежмент”ва 08.00.03 – “Саноат иқтисодиёти” туташ ихтисосликлари. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 
Илмий маслаҳатчи: Саидов Машъал Самадович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/2026.0901.I.04.М рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Гулямов Саидаҳрор Саидаҳмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, академик, Насимов Бахтиёр Васиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Ядгаров Акрам Акбарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади сифат менежменти тамойиллари асосида қурилиш материаллари саноатида ишлаб чиқариш жараёнларини бошқариш методологиясини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра қурилиш материаллари саноати корхоналари сифат кўрсаткичларининг таркибий қисмлари сифатида маҳсулотларнинг стандартга мувофиқлик коеффициенти, нуқсонли маҳсулотлар улуши, шикоятлар коеффициенти, қайтарилган маҳсулотлар улуши, истеъмолчи қониқиш индекси, жараённинг стандарт чегараларга мос ишлаш қобилияти, жараён самарадорлиги ва ҳар бир босқичдаги нуқсонлар даражаси каби кўрсаткичларнинг ўртача интеграл қийматлари сифатида такомиллаштирилган;
қурилиш материаллари корхоналарининг сифат жараёнларига таъсир этувчи иқтисодий кўрсаткичлар таҳлили молиявий ресурслар, ишлаб чиқариш ресурси, маркетинг ресурси, бошқарув ресурслари, меҳнат ресурс ва инновацион ресурсларнинг самарадорлиги ва ривожланиши тавсифи, таҳлил обектининг ретроспектив ва перспектив аналитик кўрсаткичларини баҳолаш меъзонлари тизими, барча мавжуд ресурслар турлари умумий қобилиятлари йиғиндиси сифатида такомиллаштирилган;
ҳар бир ҳудудда йирик қурилиш материаллари корхоналари доирасида қурилиш материалларини ишлаб чиқаришдан қурилиш обектларини лойиҳалаштириш ва тайёр кўп қаватли уй-жойлар қуришгача бўлган қўшилган қиймат занжири асосида махсулот сифатини таъминловчи уй-жой қурилиши кластерларини ташкил этиш таклифи асосланган;
қурилиш материаллари саноати корхоналари сифат даражасини бошқаришда корхоналар маҳсулотларнинг стандартга мувофиқлик коеффициенти, нуқсонли маҳсулотлар улуши, шикоятлар коеффициенти, қайтарилган маҳсулотлар улуши, истеъмолчи қониқиш индекси, жараённинг стандарт чегараларга мос ишлаш қобилияти, жараён самарадорлиги ва ҳар бир босқичдаги нуқсонлар даражаларини интеграл баҳолаш бўйича «юқори» (1,00≥Ис≥0,85), «барқарор» (0,84≥Ис≥0,70), «хавфли» (0,69≥Ис≥0,50) ва «юқори хавфли» (0,00≥Ис≥0,49) миқдорий чегаралари доирасида белгилаш асосланган; 
қурилиш материаллари саноати корхоналаридаги иқтисодий жараёнларнинг асосий тенденсиялари ҳамда сифат кўрсаткичларини баҳолашнинг самарали воситаларига асосланган ҳолда 2035 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қурилиш материаллари саноати корхоналари сифат кўрсаткичларини самарали бошқаришни таъминлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра қурилиш материаллари саноати корхоналари сифат кўрсаткичларининг таркибий қисмлари сифатида маҳсулотларнинг стандартга мувофиқлик коеффициенти, нуқсонли маҳсулотлар улуши, шикоятлар коеффициенти, қайтарилган маҳсулотлар улуши, истеъмолчи қониқиш индекси, жараённинг стандарт чегараларга мос ишлаш қобилияти, жараён самарадорлиги ва ҳар бир босқичдаги нуқсонлар даражаси каби кўрсаткичларнинг ўртача интеграл қийматлари сифатида такомиллаштириш таклифига назарий-услубий асос олий таълим муассасалари талабалари учун мўлжалланган «Қурилиш иқтисодиёти» номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 18 августдаги 356-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, барча мавжуд ресурслар турлари умумий қобилиятлари йиғиндиси сифатидаги “сифат кўрсаткичлари” тушунчаси мазмунининг назарий-услубий асослари такомиллаштирилиб, олий таълим тизими талабалари томонидан ушбу соҳа бўйича билим ва кўникмаларни янада кенгайтириш имкони яратилган;
ҳар бир ҳудудда йирик қурилиш материаллари корхоналари доирасида қурилиш материалларини ишлаб чиқаришдан қурилиш обектларини лойиҳалаштириш ва тайёр кўп қаватли уй-жойлар қуришгача бўлган қўшилган қиймат занжири асосида махсулот сифатини таъминловчи уй-жой қурилиши кластерларини ташкил этиш  таклифи Дорус Эден МЧЖ нинг 10.12.2025 йилдаги 32-сонли маълумотномаси асосида қурилиш саноати корхонаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон  қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 06.05.2026-йилда 02/15-1216-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида қурилиш материаллари саноати корхоналари сифат кўрсаткичларини самарали ошириш орқали қўшилган қиймат занжирида соф фойданинг 10-15 фоизга ошишига эришилган;
қурилиш материаллари корхоналарининг сифат жараёнларига таъсир этувчи иқтисодий кўрсаткичлар таҳлили молиявий ресурслар, ишлаб чиқариш ресурси, маркетинг ресурси, бошқарув ресурслари, меҳнат ресурс ва инновацион ресурсларнинг самарадорлиги ва ривожланиши тавсифи, таҳлил обектининг ретроспектив ва перспектив аналитик кўрсаткичларини баҳолаш меъзонлари тизими, барча мавжуд ресурслар турлари умумий қобилиятлари йиғиндиси сифатидаги таклифи Дорус Эден МЧЖ нинг 10.12.2025 йилдаги 32-сонли маълумотномаси асосида қурилиш саноати корхонаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон  қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 06.05.2026-йилда 02/15-1216-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимида камчиликлар бартараф этилиб, мазкур платформада қурилиш материаллари саноати корхоналари сифат кўрсаткичлари кўрсаткичларининг 1,19 коеффициент бирлигида ошишига эришилган; 
қурилиш материаллари саноати корхоналари сифат даражасини бошқаришда корхоналар маҳсулотларнинг стандартга мувофиқлик коеффициенти, нуқсонли маҳсулотлар улуши, шикоятлар коеффициенти, қайтарилган маҳсулотлар улуши, истеъмолчи қониқиш индекси, жараённинг стандарт чегараларга мос ишлаш қобилияти, жараён самарадорлиги ва ҳар бир босқичдаги нуқсонлар даражаларини интеграл баҳолаш бўйича «юқори» (1,00≥Ис≥0,85), «барқарор» (0,84≥Ис≥0,70), «хавфли» (0,69≥Ис≥0,50) ва «юқори хавфли» (0,00≥Ис≥0,49) миқдорий чегаралари доирасида баҳолаш таклифи Дорус Эден МЧЖ нинг 10.12.2025 йилдаги 32-сонли маълумотномаси асосида қурилиш саноати корхонаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон  қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 06.05.2026-йилда 02/15-1216-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида қурилиш материаллари саноати корхоналари сифат кўрсаткичларини баҳолаш тизимини жорий этишга ва ушбу чора-тадбирлар қурилиш материаллари саноати корхоналари фойдасини 10-12 фоизгача ошириш имкони яратилган;
қурилиш материаллари саноати корхоналаридаги иқтисодий жараёнларнинг асосий тенденсиялари ҳамда сифат кўрсаткичларини баҳолашнинг самарали воситаларига асосланган ҳолда 2035 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Дорус Эден МЧЖ нинг 10.12.2025 йилдаги 32-сонли маълумотномаси асосида қурилиш саноати корхонаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон  қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 06.05.2026-йилда 02/15-1216-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида қурилиш материаллари саноати корхоналарини самарали ташкил этиш ссенарийлари ишлаб чиқилган ва улар фаолиятини оптималлаштириш учун имкон яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish