Эшкобилова Мавжуда Эргашбоевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.  Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Ёниш жараёнлари чиқинди газлари компонентлар таркибини назорати учун кимёвий сенсорлар яратиш ва ёниш жараёнларини оптималлаштириш қурилмасини ишлаб чиқиш”, 02.00.02 - Аналитик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1DSc/К251.
Илмий раҳбар: Сманова Зулайхо Асаналиевна, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.К.01.13.
Расмий оппонентлар: Қутлимуротова Нигора Хакимовна,  кимё фанлари доктори, профессор; Султонов Марат Мирзаевич, кимё фанлари доктори, профессор;  Усманова Ҳилола Уматалиевна,  кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.  
II.Тадқиқотнинг мақсади: ёниш жараёнлари чиқинди газлари компонентлари таркибини назорати учун сезгир ва селектив кимёвий сенсорлар яратиш қонуниятларини тадқиқ этиш. Ишлаб чиқилган ярим ўтказгичли кислород сенсори асосида ёниш жараёнларини оптималлаштириш қурилмасини ишлаб чиқиш ва унинг катталикларини ўрганишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Cу, Мн, Cо ва Cр оксидлари асосида ёниш жараёнлари чиқинди газлари таркибини назорат қилиш учун селектив газ сезгир материаллар синтезининг оптимал шароитлари аниқланган ва селектив ГСМ ларнинг мақсадга ёʻналтирилган синтези амалга оширилган; 
таркиби CуО+МнО2 (75-25) дан иборат ярим ўтказгичли сенсор ёниш жараёнлари чиқинди газлари таркибидан ис газини аниқлашда энг юқори сезгирлик ва селективликни таъминлаши исботланган; 
табиий газни аниқловчи ярим ўтказгичли сенсорнинг юқори сезувчанлиги ва селективлигини таъминловчи газга сезгир материалнинг таркиби ва компонентлар нисбати исботланган; 
ишлаб чиқилган ис гази ва метанни аниқловчи ярим ўтказгичли сенсорларнинг сигнал қийматига аниқланувчи компонент консентрасияси, ишчи сезгир элементига бериладиган кучланиш қиймати, ҳарорат, босим ва бошқа омиллар таъсири аниқланган; 
таркиби ЗнО/ЗрО2 ва ТиО2/WО3 дан иборат нанокомпозит материаллар асосида консентрасиянинг кенг диапазонида атмосфера ҳавоси ва чиқинди газлар таркибидан кислородни аниқлашни таъминловчи юқори сезгир ЯЎС лар ишлаб чиқилган. Ишлаб чиқилган сенсорнинг аналитик, метрологик ва эксплуатасион кўрсаткичлари аниқланган; 
ёниш жараёнларини оптималлаштириш қурилмаси (автоматик анализатор “АА-α”) ишлаб чиқилган. Ушбу анализатор турли конструксияли печларнинг чиқинди газлари таркибидан ҳавонинг ортиқчалик коеффисиенти (α) ни аниқлашга ва ёниш жараёнини оптималлаштиришга имкон бериши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёниш жараёни чиқинди газлари таркибини назорати учун кимёвий сенсорлар яратиш ва жараённи оптималлаштириш қурилмаларини ишлаб чиқиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида: 
ишлаб чиқилган ис газини аниқловчи сенсорнинг параметрлари “Навоий азот” АЖ Марказий лабораториясида синаб кўрилган ва сенсорни углерод (ИИ) оксидининг консентрасиясини кенг диапазонда юқори сезгирлик, тезкорлик ва селективлик билан аниқлаш имкониятига эга эканлиги аниқланиб амалиётга тавсия этилган. (“Навоий азот” АЖ нинг “10” феврал 2026-йил 03-0767-сон маълумотномаси).  Ушбу сенсорни амалиётда қўллаш экологик ҳавфсизликни таъминлаш имконини беради;
ишлаб чиқилган атмосфера ҳавоси ва технологик жараёнлар чиқинди  газлари таркибидан углеводородларни аниқлаш методи ва сенсори Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси лабороториясида атмосфера ҳавоси таркибидан табиий газни аниқлаш ва назорат қилиш учун жорий қилинган (“Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси” нинг 1 декабр 2025 йил Р06/ЭМ-4210-сон маълумотномаси). Ушбу сенсорни амалиётда қўллаш корхона ҳудуди атмосфера ҳавоси мониторингини юритишда, ҳавони углеводородлар билан ифлосланганлигини баҳолаш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича чора тадбирлар мажмуасини ишлаб чиқаришда асос бўлиб хизмат қилади;
ёниш жараёни чиқинди газлари таркибини назорати учун кимёвий сенсорлар яратиш ва жараённи оптималлаштириш қурилмаларини ишлаб чиқиш” жараёнида  тайёрланган ис гази, метан ва кислородни аниқлаш газ анализатори Муборак газни қайта ишлаш заводининг марказий лабораториясида ўрганиб чиқилган, синов тажрибаларидан ўтказилган ва амалиётга тавсия этилган (“Муборак газни қайта ишлаш заводи” нинг “14” апрел 2026 йил 10-02/ФҚ-1345-сон маълумотномаси).  Ушбу ишлаб чиқилган анализаторни амалиётга қўллаш  ёниш жараёнида ёқилғи ва кислородни оптимал нисбатларини таъминлаш ҳисобига ёқилғини иқтисод қилиш, чиқинди газлар таркибида заҳарли компонентлар миқдорини камайтириш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish