Раҳматов Бекзод Мансур ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ташқи материя майдонлари мавжудлигида қора ўраларнинг термодинамик хусусиятлари ва фундаментал частоталар”, 01.04.02 – Назарий физика (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2025.2.PhD/FM1324.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Янги Ўзбекистон” университети, Илғор тадқиқотлар институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/07.07.2025.FM/Т.192.01 рақамли Илмий кенгаш
Илмий раҳбар: Аҳмедов Бобомурат Жўраевич, физика-математика фанлари доктори, академик.
Расмий оппонентлар: Хугаев Авас Василевич, физика-математика фанлари номзоди, (“Янги Ўзбекистон” университети), Мирзаев Темурбек Баҳодир ўғли, физика-математика фанлари доктори (ЎзР ФА Астрономия институти).
Етакчи ташкилот: Фесенков номидаги Астрофизика Институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Чаплйгин қоронғи суюқлик ва мукаммал суюқлик кўринишидаги қоронғи материя мавжудлигида қора ўралар атрофидаги астрофизик жараёнларни заррачалар динамикаси, фундаментал частоталар, термодинамик хоссалар ва ҚПО белгиларини ўрганиш орқали баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Биринчи марта умумий нисбийлик ва ночизиқли электродинамика ҳамда мукаммал суюқлик кўринишидаги қоронғи материя мавжудлигида иккита янги қора ўра ечими ҳосил қилинди.
Биринчи марта қора ўранинг иссиқлик сиғими ночизиқли электродинамика майдони ва мукаммал суюқлик кўринишидаги қоронғи материя таъсирида фазавий ўтишларга учраши кўрсатиб берилди.
Биринчи марта микроквазарлар ва супермассив қора ўралардан олинган квазидаврий тебраниш частоталари маълумотлари ҳамда Монте Cарло Марков занжири таҳлиллари асосида қора ўра, ночизиқли электродинамика, Чаплйгин-симон қоронғи суюқлик ва мукаммал суюқлик кўринишидаги қоронғи материя параметрларининг чекланган қийматлари аниқлаб берилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ташқи материя майдонлари мавжудлигида қора ўраларнинг термодинамик хусусиятлари ва фундаментал частоталар” номли тадқиқотнинг натижалари қуйидаги йўналишларда қўлланилган:
Чаплйгин қоронғи суюқлиги ва мукаммал суюқлик кўринишидаги қоронғи материя билан ўралган қора ўраларнинг фундаментал частоталари ва термодинамик хоссаларини ўрганишда ушбу ёндашув бир қатор муаллифлар томонидан тадқиқотларда қўлланилган: Ли Хианг-Қиан, Ким Ёонбаи, Лее Бум-Ҳоон, Ян Ҳао-Пенг, Юе Хиао-Жун. “Блаcк ҳолес иммерсед ин модифиед Чаплйгин-лике дарк флуид анд cлоуд оф стрингс: геодесиcс, шадоwс, анд имаГЭС”, Чинесе Пҳйсиcс C, 2025. Жавед Фаисал, Wасеем Арфа, Мустафа Г., Фатима Гҳулам, Алкарни Шалан. “Партиcле мотион анд тҳермал флуcтуатионс оф чаргед АдС блаcк ҳолес сурроундед бй эхотиc флуид wитҳ модифиед Чаплйгин эқуатион оф стате”, Пҳйсиcс оф тҳе Дарк Универсе, вол. 47, 2025. Туримов Бобур, Раҳимов Озодбек, Давлаталиев Акбак, Таджимуратов Пулат, Норкобилов Мукҳиддин, Раҳимова Шакҳзода. “Аналйсинг геодесиc мотион ин Бочарова–Бронников–Мелников–Бекенстеин спаcетиме”, Пҳйсиcс оф тҳе Дарк Универсе, вол. 48, 2025, 101855. Эрдем Суcу, Иззет Сакаллı. “Астропҳйсиcал реалитй оф блаcк ҳоле тҳермодйнамиcс анд дйнамиcс: Трансформативе инфлуенcе оф Ҳернқуист дарк маттер дистрибутионс”, Пҳйсиcс оф тҳе Дарк Универсе, вол. 49, 2025, 102051.
Заррачалар ва фотонларнинг ҳаракатига оид олинган илмий натижалар 2025-йил 18-июн куни Шанхайдаги Фудан университети (Фудан Университй, ФУ) олимлари томонидан илмий тадқиқотларда фойдаланилган. (проф. Козимо Бамби томонидан хат).