Сариқулов Фурқат Шерали ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Астрофизик кузатувлар орқали муқобил гравитация доирасида қора ўралар хоссаларини текшириш”, 01.03.01 - Астрономия (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2025.4.PhD/FM1412.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Астрономия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Янги Ўзбекистон” университети, Илғор тадқиқотлар институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/07.07.2025.FM/Т.192.01 рақамли Илмий кенгаш
Илмий раҳбар: Аҳмедов Бобомурат Жўраевич, физика-математика фанлари доктори, академик. 
Расмий оппонентлар: Тошматов Бобир Абдуманонович, физика-математика фанлари доктори, катта илмий ходим (“Янги Ўзбекистон” университети),  Бурхонов Отабек Анваржонович, физика-математика фанлари номзоди, катта илмий ходим (ЎзР ФА Астрономия институти).
Етакчи ташкилот: Фесенков номидаги Астрофизика Институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қора ўра соялари ва ҳодисалар горизонти телескопи (ЭҲТ) кузатув чекловлари ёрдамида муқобил гравитация назарияларини текширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Биринчи марта, 4Д Эйнштейн-Гаусс-Боннет гравитацияси мукаммал суюқ қоронғу материя ва даражали Янг-Миллс майдони билан билан боғланган ҳолатда илгари номаълум бўлган айланаётган қора ўра ечимлари келтириб чиқарилди. Бу натижалар классик Керр–Неwман метрикаларидан кенгайган ҳолда олинади.
Мукаммал суюқлик қоронғу модда билан ўралган 4Д Эинстеин–Гаусс–Боннет қора ўралари учун параметр баҳолашлари амалга оширилди.
Қора ўра сояларида қоронғу материянинг ноёб кузатув белгилари аниқланди, бу эса юқори аниқликдаги тасвирлар орқали қоронғу материя зичлиги профилларини чеклаш мумкинлигини кўрсатади.
Ҳодисалар горизонти телескопи маълумотларидан фойдаланган ҳолда биринчи марта қора ўра спини (а), НЕД заряди (қ) ва Гаусс-Боннет боғланиши ("α" ) учун миқдорий чекловлар тақдим этилди.
Янги авлод ЭҲТ учун ўзига хос соя бузилишлари башорат қилинган бўлиб, улар умумий нисбийлик назарияси ва муқобил гравитация назариялари ўртасидаги фарқни аниқлаш учун кузатув мақсадларига устуворлик беради.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Модификацияланган гравитация назарияларида қора ўралар атрофидаги заррачалар динамикасини ўрганиш натижалари қуйидагича қўлланилган:
"Фуркат Сарикулов, Фарруҳ Атамуротов, Аҳмаджон Абдужаббаров, Бобомурат Аҳмедов, Шадоw оф тҳе Керр-лике блаcк ҳоле / / Тҳе Эуропеан Пҳйсиcал Жоурнал C, Вол. 82 (2022), 9, 771 (Wеб оф Сcиенcе: ИФ=4.2)", номли илмий ишда чоп этилган  ва Ф.Сарикуловнинг докторлик (PhD) диссертациясида келтирилган назарий тадқиқот натижалари ва усулларидан Фудан университети томонидан қўллаб-қувватланадиган дастурлар доирасида фойдаланилган (проф. Козимо Бамби томонидан хат). 

Yangiliklarga obuna bo‘lish