Кучимов Маъруф Кучимовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): “Архитектура ва дизайн йўналиши битирувчиларини касбга йўналтириш методикасини ахборот алмашиш жараёнларини оптималлаштириш асосида такомиллаштириш”, 13.00.02 – “Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (Архитектура)”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Ped10095.  
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
Илмий раҳбар: Фазилов Алишер Шомурадович, техника фанлари номзоди (PhD), доцент. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш университети ҳузуридаги DSc.03/2026.09.01.А.01.М рақамли илмий кенгаш асосида тузилган Бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Маматов Дилшод Кодирович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Сайдалиев Сайдкарим Сайдинабиевич, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ахборот алмашиш жараёнларини оптималлаштириш асосида архитектура ва дизайн йўналиши битирувчиларини касбга йўналтириш методикасини такомиллаштиришга оид илмий-методик хулосалар ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
архитектура ва дизайн йўналиши битирувчиларини касбга йўналтиришда университет – иш берувчи – битирувчи ўртасидаги ахборот алмашиш жараёнларининг интеграциялашган комплекс структураси ишлаб чиқилиб, унинг мақсадли, ташкилий, мазмуний, функсионал ва натижавий компонентлари ўртасидаги ўзаро алоқадорлик ҳамда узвийликни таъминловчи педагогик механизм асосланган;
битирувчиларнинг касбий қизиқишлари, компетенсиялари ва меҳнат бозори эҳтиёжларини ўзаро мувофиқлаштиришга йўналтирилган ахборот алмашишнинг босқичма-босқич алгоритми ишлаб чиқилиб, унинг асосида архитектура ва дизайн йўналиши битирувчиларини касбга йўналтириш самарадорлигини оширувчи методиканинг консептуал илмий-назарий ҳамда методик-амалий асослари аниқланган;
олий таълим муассасаси, иш берувчи ва битирувчи ўртасидаги ахборот алмашиш жараёнининг мақсадли, ташкилий-мазмуний ва натижавий компонентларини интеграцияловчи функсионал модел ишлаб чиқилиб, унинг касбий йўналтириш натижадорлигига таъсир этувчи педагогик қонуниятлари ва тамойиллари ҳамда самарадорликни баҳолаш кўрсаткичлари аниқлаштирилган;
архитектура ва дизайн йўналиши битирувчиларини касбга йўналтиришда ахборот алмашиш жараёнларини мувофиқлаштириш ва оптималлаштиришга асосланган касбий йўналтиришнинг ташкилий-педагогик шарт-шароитлари, амалга ошириш босқичлари ҳамда натижадорликни баҳолаш мезонларининг кўрсаткичи тизимлаштирилиб, уларни амалиётга жорий этишнинг методик таъминоти ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Архитектура ва дизайн йўналиши битирувчиларини касбга йўналтириш методикасини ахборот алмашиш жараёнларини оптималлаштириш асосида такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
архитектура ва дизайн йўналиши битирувчиларини касбга йўналтиришда университет – иш берувчи – битирувчи ўртасидаги ахборот алмашиш жараёнларининг интеграциялашган комплекс структураси ишлаб чиқилиб, унинг мақсадли, ташкилий, мазмуний, функсионал ва натижавий компонентлари ўртасидаги ўзаро алоқадорликни ҳамда узвийликни таъминловчи педагогик механизм асослангангига оид таклиф ва тавсиялар “Қурилишда ахборот технологиялари” фани  учун яратилган “Чизма геометрия ва муҳандислик графикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент архитектура-қурилиш университет ўқув-услубий кенгашининг 2024-йил 19-мартдаги 7-сонли йиғилиш баённомаси ҳамда Оʻзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024-йил 25-июндаги 218-сонли буйруғи билан берилган 218-009-рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, архитектура ва дизайн йўналиши битирувчиларини касбга йўналтириш методикасини ахборот алмашиш жараёнларини оптималлаштириш асосида такомиллаштириш ҳолатини ўрганиш ҳамда мавжуд муаммоларни аниқлашнинг методологик асослари яратилган;
битирувчиларнинг касбий қизиқишлари, компетенсиялари ва меҳнат бозори эҳтиёжларини ўзаро мувофиқлаштиришга ё'налтирилган ахборот алмашишнинг босқичма-босқич алгоритми ишлаб чиқилиб, унинг асосида архитектура ва дизайн йўналиши битирувчиларини касбга йўналтириш самарадорлигини оширувчи методиканинг консептуал илмий-назарий ҳамда методик-амалий асослари аниқланганлигига оид таклифлар “Қурилишда ахборот технологиялари” фани  учун яратилган “Қурилишда ахборот технологиялар” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Тошкент архитектура-қурилиш университет ўқув-услубий кенгашининг 2024-йил 19-мартдаги 7-сонли йиғилиш баённомаси ҳамда Оʻзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024-йил 25-июндаги 218-сонли буйруғи билан берилган 218-008-рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, касбга йўналтиришда ахборот алмашиш жараёнларининг методикасини такомиллаштиришнинг педагогик талаблари ишлаб чиқилган;
олий таълим муассасаси, иш берувчи ва битирувчи ўртасидаги ахборот алмашиш жараёнининг мақсадли, ташкилий-мазмуний ва натижавий компонентларини интеграцияловчи функсионал модел ишлаб чиқилиб, унинг касбий йўналтириш натижадорлигига таъсир этувчи педагогик қонуниятлари ва тамойиллари ҳамда самарадорликни баҳолаш кўрсаткичлари аниқлаштирилган ҳамда архитектура ва дизайн йўналиши битирувчиларини касбга йўналтиришда ахборот алмашиш жараёнларини мувофиқлаштириш ва оптималлаштиришга асосланган касбий йўналтиришнинг ташкилий-педагогик шарт-шароитлари, амалга ошириш босқичлари ҳамда натижадорликни баҳолаш мезонларинг кўрсаткичлари тизимлаштирилиб, уларни амалиётга жорий этишнинг методик таъминоти ишлаб чиқилганлигига оид таклифлар “Қурилишда ахборот технологиялари” фани учун яратилган “Қурилишда ахборот технологиялар” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент архитектура-қурилиш университети ўқув-услубий кенгашининг 2024-йил 14-ноябрдаги 3-сонли баённомаси ҳамда университет ректорининг 2024-йил 5-декабрдаги 476-сонли буйруғи билан берилган 476-5-рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, олий педагогик таълим тизимида битирувчиларни касбга йўналтиришда ахборот алмашиш жараёнларининг методикасини дидактик имкониятларини аниқлаштириш самарадорлиги ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish