Бердибаева Гулиза Бердибай қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Турар-жой кўчмас мулкларини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.13 – “ Менежмент”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Iqt6163.
Илмий раҳбари: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Давлетов Исламбек Халикович.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш университети ҳузуридаги PhD.03/2026.09.01.I.04.М рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор в.б. Буриев Хаким Тошимович ҳамда иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор Маманазаров Ойбек Шомуродович .
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Турар-жой кўчмас мулкларини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш қаратилган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Кўп квартирали уйлар бошқарувида бошқарув сервис компанияларининг тўрт ўлчамли (молиявий, операцион, мулкдорлар, инвестицион) КПИ (Key Performance Indicator) индикаторлар тизимига асосланган операцион молиявий бошқарув модели ишлаб чиқилган;
Турар-жой кўчмас мулкларини ижарага бериш жараёнини самарали бошқаришда учинчи шахс сифатида бошқарув сервис компанияси иштирок этиши таклифи асосланган;
Бошқарув сервис компанияларининг турар-жой кўчмас мулкларини бошқариш самарадорлигини оширишда “Уч босқичли функсионал оптимизация стратегияси” нинг жорий этилиши асослаб берилган;
Аҳолининг турар-жой майдонларига бўлган эҳтиёжини ўсиш суръатлари динамикасининг 2032-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Турар-жой кўчмас мулкларини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар асосида:
Кўп квартирали уйлар бошқарувида бошқарув сервис компанияларининг тўрт ўлчамли (молиявий, операцион, мулкдорлар, инвестицион) КПИ (Key Performance Indicator) индикаторлар тизимига асосланган операцион молиявий бошқарув модели бўйича берилган таклиф Тошкент шаҳридаги “Добус коммунал” БСК фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 25-февралдаги 25-06/2338-сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида БСК фаолияти самарадорлигини чораклик ва йиллик мониторинг қилиш мақсадида стратегик барқарорликни таъминлаш алгоритми жорий этилди. Натижада бошқарув жараёнидаги молиявий бўшлиқлар эрта аниқланиб, компаниянинг молиявий барқарорлик кўрсаткичи 17-20 %га яхшиланишига эришилди.
Турар-жой кўчмас мулкларини ижарага бериш жараёнини самарали бошқаришда учинчи шахс сифатида бошқарув сервис компанияси иштирок этиши таклифи Тошкент шаҳридаги “Тошкент-сантехкоммунхизмат” БСК фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 25-февралдаги 25-06/2338-сонли маълумотномаси). Натижада БСКнинг даромадлар таркибини оптималлаштириш имкони яратилиб, ялпи рентабелликни ўртача 32% гача кўтариш, соф рентабелликни эса мос равишда 7 %га оширишга эришилди.
Бошқарув сервис компанияларининг турар-жой кўчмас мулкларини бошқариш самарадорлигини оширишда “Уч босқичли функсионал оптимизация стратегияси” нинг “Менинг уйим” электрон тизими платформасида жорий этилиши юзасидан берилган таклиф Тошкент шаҳридаги “ЖК ОАЗИС” БСКда кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини рақамлаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш имкони яратилган (Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 25-февралдаги 25-06/2338-сонли маълумотномаси).
Аҳолининг турар-жой майдонларига бўлган эҳтиёжи ўсиш суръатлари динамикасининг 2032-йилга қадар прогноз кўрсаткичларидан “ЖК ОАЗИС” амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 25-февралдаги 25-06/2338-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида уй-жой фонди ривожланиши, аҳоли жон бошига тўғри келувчи турар-жой майдони ва инвестиция лойиҳаларини жойлаштиришнинг мақсадли кўрсаткичлари аниқланиб, уларнинг истиқболдаги ҳудудий пропорциялари оптималлаштирилишига эришилган.