Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–98-сон Фармони ижроси доирасида Олий аттестация комиссияси томонидан диссертация ҳимояси жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш бўйича ишлар жадал олиб борилмоқда.
Фармоннинг 14-бандига мувофиқ, 2026 йил 1 августдан  диссертация ҳимояси билан боғлиқ барча жараёнлар — диссертация ва авторефератни тақдим этиш, рецензент ва оппонентлар хулосаларини юбориш, ҳимояларни режалаштириш ҳамда илмий ишларни баҳолаш босқичлари ягона онлайн платформа орқали амалга оширилади.
Мазкур тизим илмий аттестация жараёнларининг очиқлиги, шаффофлиги ва самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади. Энг муҳими, инсон омилини қисқартириш, ҳужжат айланишини соддалаштириш ҳамда изланувчилар учун қулай ва замонавий хизматларни яратиш имконини беради.
Айни пайтда Олий аттестация комиссияси томонидан Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда платформани ишга тушириш бўйича ташкилий ва техник ишлар амалга оширилмоқда.
Илм-фан бошқарувида рақамли трансформация — замон талаби. ОАК ушбу йўналишдаги ислоҳотларни изчил давом эттиради.

ОАК Ахборот хизмати

Yangiliklarga obuna bo‘lish