Маматқосимов Одилбек Тўраевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбекистон флорасидаги Aegilops L. туркуми турларининг биоекологик хусусиятлари”, 03.00.05 - Ботаника (биология фанлари).
Диссертация мавзуси роъйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/B1244.
Илмий раҳбар: Абдураимов Озодбек Султанкулович, биология фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника  институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ботаника институти, DSc.05/2025.27.12.В.23.01.М.
Расмий оппонентлар: Рахимова Ташхоним, биология фанлари доктори, профессор; Усупбаев Аделет Кадирбекович, биология фанлари доктори, профессор (Қирғизистон Республикаси).
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон флорасидаги Aegilops L. туркуми турларининг биоекологик хусусиятларини аниқлаш ҳамда популяцияларининг замонавий ҳолатини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ўзбекистон флорасида тарқалган Aegilops туркуми турларининг турли экологик-фитоценотик шароитларда тарқалган Aegilops туркумига мансуб 5 турнинг 23 та сенопопуляцияси комплекс экологик-фитоценотик таҳлили амалга оширилган;
илк бор Ўзбекистон флораси учун Aegilops taushii Coss. нинг янги ўсиш нуқталари аниқланган ва популяцияларининг замонавий ҳолати баҳоланган;
Aegilops турларининг табиий шароитда онтогенез давр ва босқичлари очиб берилган; 
турларнинг фитоценозлардаги уруғ банки табиий шароитда қисқа муддатли ва ўртача барқарор типга хос эканлиги аниқланган; 
ишончлилик даражаси юқори бўлган организм белгиларини таҳлил қилиш асосида сенопопуляцияларнинг виталитет ҳолати баҳоланган;
морфометрик кўрсаткичлар асосида турларнинг ҳаётий стратегиялари аниқланган ҳамда уларга таъсир этувчи омиллар асосланган; 
селексион потенсиали юқори бўлган A. cylindrica нинг хромосома кўрсаткичларининг комплекс таҳлили асосида, тур генетик барқарорлигини ва Д геномига тегишли хромосомаларни аниқ идентификация қилиш имконияти яратилган; 
A. juvenalis турининг потенсиал ареали турли вақт даврлари учун биоиқлимий ўзгарувчилар тўплами асосида моделлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ўзбекистон флорасидаги Аегилопс Л. турларининг биоекологик хусусиятларини ўрганиш натижасида олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистоннинг турли ботаник-географик раёнларидан туркумнинг 4 тури иштирокидаги 395 та гербарий намуналари ва уларга тегишли маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2025-йил 27-февралдаги № 4/1255-501-сонли маълумотномаси). Натижада, турларнинг янги гербарий намуналари ТАШ фондининг Ўрта Осиё бўлими коллекциясини бойитишга, турларнинг географияси ва популяциялари ҳолати боʻйича олинган маълумотлар ҳамда турларнинг тарқалишини акс эттирувчи ГАТ хариталари Оʻзбекистон флорасининг электрон маълумотлар базаси ахборот- таҳлил тизимини шакллантириш имконини берган;
турлар иштирокида Ўзбекистон флорасидан йиғилган 500 та гербарий намуналари бўйича геобоғланган маълумолар базаси Глобал биохилма-хиллик маълумотлар тизими (ГБИФ) га жорий этилган (GBIF, www.gbif.org, 2025-йил 18-апрелдаги № 036-сонли сертификати). Натижада, ГБИФ порталининг туркум вакиллари бўйича маълумотлар базасини бойитиш, турларини географик, таксономик ва экологик жиҳатдан ўрганиш ҳамда халқаро миқёсда таҳлил қилиш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish