Нугманова Мовлудахон Аваз қизининг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Нутқни қайта ишлаш асосида ҳиссиётларни аниқлаш алгоритмлари, 05.01.11 – “Рақамли технологиялар ва сунʼий интеллект” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Т5306.
Илмий раҳбар: Мирзаев Номаз Мирзаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий кенгаш рақами: Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти, DSc.09/2025.27.12.Т.02.01.М.
Расмий оппонентлар: Опанасенко Владимир Николаевич, техника фанлари доктори, етакчи илмий ходим; Хужаяров Илёс Ширалиевич, техника фалсафа фанлари доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади акустик белгилар фазосида бир ўлчовли бўсағавий функсияларни қуриш асосида нутқ сигналлари бўйича ҳиссиётларни аниқлаш алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
нутқ сигналлари бўйича инсон ҳиссиётларини характерловчи (ИҲХ) белгиларни аниқлаш алгоритми ишлаб чиқилган;
ИҲХ афзал белгиларни ажратиш алгоритми ишлаб чиқилган;
ИҲХ афзал белгилар фазосида бир ўлчовли бўсағавий функсияларни (БЎБФ) қуришга асосланган ҳиссиётларни аниқлаш модели (ҲАМ) ишлаб чиқилган;
БЎБФ қуришга асосланган ҲАМ доирасида экстремал таниб олиш алгоритмини қуриш масаласи шакллантирилган ва уни ечиш процедуралари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Нутқни қайта ишлаш асосида ҳиссиётларни аниқлаш алгоритмлари бўйича олинган илмий натижалари асосида олинган илмий натижалар:
ишлаб чиқилган дастурий мажмуа ходимлар ва мижозларнинг ҳиссий ҳолатларини баҳолашда қўллаш учун Тошкент шаҳридаги “ПРО ЛИНЕ МАХ” лойиҳа ташкилотида жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2026-йил 4-февралдаги 33-8/982-сонли маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаларини жорий қилиш иш сифатини 1.15 баробарга ошириш имконини берди;
ишлаб чиқилган дастурий мажмуа ходимлар ва мижозларнинг ҳиссий ҳолатларини баҳолашда қўллаш учун Тошкент шаҳридаги “ТҲЕ СУПЕР СТАР СЕРВИС” савдо-сотиқ ташкилотида жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2026-йил 4-февралдаги 33-8/982-сонли маълумотномаси). Мазкур дастурий мажмуани қўллаш ишчилар ва мижозларнинг хиссий ҳолатларини баҳолашга ёрдам берди ва иш сифатини 1.05 баробарга ошириш имконини берди.