Зокирова Гавҳар Зокир қизининг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.“Кўкаламзорлаштирилган модул тизимли том қопламаларини барпо этишда конструктив-технологик имкониятларни ишлаб чиқиш” мавзусида 05.09.08 – “қурилиш технологияси ва қурилиш жараёнларини ташкил қилиш” ихтисослигидан техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам B2025.1.PhD/Т5501  
Илмий раҳбарларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Базарбаев Фарруҳ Назарбаевич т.ф.ф.д. доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш университети,  DSc.03/2026.09.01.Т.02.М
Расмий оппонентлар: Баҳодиров Азизбек Абдулазизович, техника фанлари доктори (DSc)– профессор; Наров Рустам Алиханович– техника фанлари номзоди, профессор.
Этакчи ташкилот номи: Наманган муҳандислик-қурилиш институти
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Кўкаламзорлаштирилган том қопламаларини қуришда қурилиш ишларининг муддатини модул тизимларини қўллаб  қисқартириш ва том қопламаларини қатламларини соддалаштиришнинг илмий асосланган жараёнлар кетма-кетлигини ишлаб чиқиш.
III. Диссертация тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат
Ўзбекистоннинг иссиқ-қуруқ ва кескин ўзгарувчан иқлим шароитини ҳисобга олиб  яшил том қопламаларининг юк кўтарувчанлик, гидроизоляция, вегетация ва эксплуатация қатламлари ўзаро мувофиқлаштирилган ҳолда таҳлилий-қиёслаш кўрсаткичлари ишлаб чиқилди;
кўкаламзорлаштирилган модул тизимли том қопламаларини барпо этиш вақтини режалаштириш орқали “критик йўл”ини қисқартириш механизми асосланди ва 3,8% (100 кв.м. том майдони учун) га қисқартиришга эришилган; 
кўкаламзорлаштирилган модул тизимли том қопламаларини қуришда амалий тадқиқот асосида хронометраж ўлчовлари ишлаб чиқилди;
 кўкаламзорлаштирилган модул тизимли том қопламалари интенсив яшил том қопламалари харажатларига нисбатан 1,1% га иқтисодий самарадорлиги аниқланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Том қопламаларининг кўкаламзорлаштирилган модул тизими технологик кетма-кетлик ва схемалари “ТРЕСТ-12” АЖ қурилиш бош пудрат ташкилотининг 2-сонли кўчма механизациялашган корхонасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 12 ноябрдаги № 37-06/13159-сон маълумотномаси). Натижада кўкаламзорлашган том қопламаларини 388 м2 майдонга жорий қилишда интенсив ва ярим интенсив кўкаламзорлашган тизимларга нисбатан меҳнат сарфи ва қурилиш муддати 3.8%  қисқариш имконини берган; 
том қопламасининг қатламлари (гидроизоляция, субстрат ва вегетацион қатламлар) ўзаро уйғунлаштирилган ҳолда, йиғма  модуллар ёрдамида бошқа турдаги яшил томлардан фойдаланиш жараёнидаги харажатларини камайтириш ва энергияни тежаш усули “ЖМАР ГРЕАТ ПАРТНЕРС” МЧЖ хусусий корхонасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 12 ноябрдаги № 37-06/13159-сон маълумотномаси). Натижада асосий меҳнат сарфини қисқартириш ҳисобига модул тизимли яшил том қопламаларини барпо этиш харажатлари интенсив яшил том қопламаларига нисбатан 1,1 % гача иқтисодий самарага эришилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish