Норқулов Жаҳонгир Шералиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Пахта териш машиналарининг ишчи органлари юритмаларини моделлаштириш ва параметрларини оптималлаштириш, 05.01.02 – “Тизимли таҳлил, бошқарув ва ахборотни қайта ишлаш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Т5283.
Илмий раҳбар: Азимов Бахтиёр Магрупович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий кенгаш рақами: Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти, DSc.09/2025.27.12.Т.02.01.М.
Расмий оппонентлар: Гулямов Шухрат Манапович, техника фанлари доктори, профессор; Ароев Дилшод Давронович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади пахта териш машиналарини пневмотизимининг гидроюритмали вентиляторини автоматлаштирилган синаш стендини математик моделлаштириш, оптимал бошқариш ва синаш жараёнларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
пахта териш машиналарини пневмотизимининг гидроюритмали вентиляторини автоматлаштирилган синаш стенди ва унинг юритмаларини ўзаро боғланган динамик жараёнларини 2-тур Лагранж тенгламаларидан фойдаланиб математик модели ишлаб чиқилган;
автоматлаштирилган синаш жараёнини Понтрягиннинг максимум принципини қўллаш орқали оптимал бошқариш алгоритми ишлаб чиқилган ва ўтиш жараёнлари тадқиқ қилинган;
Гамилтон функсияси ва каноник тенгламаларини қўллаш орқали автоматлаштирилган синаш жараёнларини энергетик ҳолатини баҳолаш алгоритми ишлаб чиқилган;
автоматлаштирилган синаш стендида пахта териш машинаси пневмотизимининг гидроюритмали вентиляторини экспериментал синаш схемаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Пахта териш машиналарини пневмотизимининг гидроюритмали вентиляторини автоматлаштирилган синаш стенди ва унинг юритмаларини ўзаро боғланган динамик жараёнларини 2-тур Лагранж тенгламаларидан фойдаланиб математик модели, синаш жараёнини Понтрягиннинг максимум принципини қўллаш орқали оптимал бошқариш алгоритми, Гамилтон функсияси ва каноник тенгламаларини қўллаш орқали энергетик ҳолатини баҳолаш алгоритми ҳамда стенднинг экспериментал синаш схемаси асосида:
Чирчиқ шаҳридаги “Тошкент трактор заводи” МЧЖ да автоматлаштирилган стендни лойиҳалаш учун синаш жараёнини моделлаштириш ва оптимал бошқариш алгоритмининг дастурий воситасини лойиҳалаш жараёнига жорий этилди. (“Тошкент трактор заводи” МЧЖ нинг 2025 йил 16 декабрдаги №236–сонли маълумотномаси). Натижада, Автоматлаштирилган стендда пахта териш машинасининг пневмотизимининг гидроюритмали вентиляторини синаш жараёнида мос келадиган гидромоторларни танлаш ҳамда уларнинг динамик параметрларини бир маъромда ишлашини 100% таъминловчи ишчи суюқликнинг босими ва ҳарорат ўзгаришларига боғлиқ равишда қовушқоқлик ҳолатини аниқлаш ва автоматик назорат қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish